222
салқиши аниқланади. Салқишлик маховикни маҳкамлаш фланецининг
торцавий тепиши бўйича аниқланади. Бу тепишнинг кўпи билан 0,05 мм
бўлишига йўл қўйилади. Тепиш катта бўлганида маҳаллий пухталаш йўли
билан махсус тўғриланади.
Тирсакли валларни таъмирлашда бажариладиган асосий операция ўзак ва
шатун бўйинларини таъмирлаш ўлчамларига жилвирлашдан иборат. Трактор
ва автомобил двигателлари тирсакли валларининг ўзак ва шатун бўйинлари
учун двигател маркасига қараб турли (тўрт ва ундан ортиқ) миқдордаги
таъмирлаш ўлчамлари 0,25 мм чегара билан белгиланган. Тирсакли ва
бўйинлари флюс остида эритиб қоплаш ва хромлаш усулида ҳам тикланиши
мумкин.
Тирсакли валлар таъмирланган ѐки тикланганидан кейин БМ-у4 махсус
машинада динамик мувозанатланиши керак.
А-01 двигателининг тирсакли валлари учун дисбаланснинг 40 ГСМ, юк
автомобиллари учун 70-120 ГСМ, енгил автомобиллар учун 10-50 ГСМ
бўлишига йўл қўйилади.
Подшипникларда, шунингдек, антифрикцион қатламнинг уваланиши,
ажралиш текисликларида эзилишлар пайдо бўлиши ва шатун ҳамда блок
тўташмаларида эзилишлар пайдо бўлиши ва шатун ҳамда блок
тўташмаларининг ички юзалари ейилиб уларнинг бўшашиб кетиши каби
нуқсонлар ҳам кузатилади. Бундай нуқсонлар бўлганида подшипник чиқитга
чиқарилади.
Двигател поршен бармоғи жилвирлаш дастгоҳида марказларсиз ѐки
конусли оправка ѐрдамида нормал ўлчамли қилиб (катталашган таъмирлаш
ўлчамида) жилвирланади. Агар бармоқ кенгайтирилганидан кейин нормал
узунликдан 2 мм га қисқарса, у чиқитга чиқарилади. Бармоқларнинг 56-62
НRC атрофида нормал қаттиқлигини ҳосил қилиш учун улар 790-810
0
С гача
мойда тобланади ва 200-220
0
С да бўшатилади. Қаттиқлиги паст бўлганида
бармоқлар цементланади. Сўнгра нормал ўлчамгача ва ғадир-будурликни 8-
синфдан паст қилмасдан жилолаш учун 0,005 мм қўйим қолдириб
жилвирланади.. Жилолашда бармоқ нормал ўлчамга, сиртининг ғадир-
будурлиги эса 9-синфга етказилиши керак. Бармоқ сиртида ўйилган жойлар,
қора доғлар, қилдек ѐриқлар ва бошқа шикастланишлар бўлмаслиги керак.
Поршен бармоқлари пўлатлаш ва хромлаш йўли билан ҳам тикланади.
Маъруза сўнгида двигател таркибидаги шатун-поршен гуруҳи ҳамда газ
тақсимлаш механизми деталларини тиклаш усуллари кўргазмали қуроллар
ѐрдамида кенг ѐритилади. Мавзуни ўтиш вақтида уларда қўлланиладиган
ускуналар ва жиҳозлар лаборатория машғулотларини бажариш жараѐнида
тўлдирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: