217
Бунда полимер кукинмаларини термик усулда пуркаш самаралидир
(нуқсонларни бартараф этиш усуллари тегишли плакатларни таҳлил қилиш
асосида кенгроқ ѐритилади).
Деталларни таъмирлаш ва тиклаш пайтидаги деталларга ишлов ва
тўғри шакл бериш, юзаларда маълум ғадир- будирликлар, берилган ўлчамлар
ҳосил қилиш мақсадида амалга оширилади.
Деталларга ишлов беришда турли инструментлар (шу жумладан
абразивли) кўп ишлатилади, электрик ишлов бериши турига эса –
электрокимѐвий, электроабразивли, электроконтактли, электроэрозион ишлов
бериш турлари киради.
Деталларни таъмирлаш ва тиклашдаги механик ишлов беришлар
уларни ясашдаги операцияларга ўхшашдир.
Кўпчилик ҳолатларда деталларга ишлов бериш пайтидаги керакли
ўрнатиш базалари шикастланган ѐки улар бўлмаслиги ҳам мумкин.
Шунинг учун айниқса ўрнатиш базаларини танлашга жиддий эътибор
бериш талаб қилинади.
Ўрнатиш базаларини танлаш.
Инструментга нисбатан ишлов
бериладиган деталнинг ҳолатини аниқловчи ўрнатиш базаси (юзаси) асосий
ва ѐрдамчи бўлиб иккига бўлинади.
Асосий базалар-
комплектли гуруҳдаги
детал ҳолатини аниқловчи юзадир.
Ёрдамчи базалар-
деталга ишлов бериш
пайтида унинг ҳолатини аниқловчи махсус ҳосил қилинган юзалардир.
Бундай база сифатида марказловчи тешик юзалари, махсус юзалар (тирсакли
валларда технологик таянч юзалари 8 та) тешикларидаги поясоклар хизмат
қиладилар. Масалан, тирсакли валларда асосий база сифатида илдизли узак,
туб бўйинлари маховик ва шестерня ўтирадиган жойлар ҳисобланади, уларда
ѐрдамчи база сифатида марказловчи тешиклар ѐки тешиклар четларидаги
поясоклар хизмат қилади.
Деталларга ишлов беришда биринчи галдаги ѐрдамчи базалардан
фойдаланилади. Баъзан ѐрдамчи базалар деформацияга учраши мумкин.
Шунинг учун детални станокга ўрнатишдан олдин ѐрдамчи ва асосий
базаларни тузатиш лозим. Ёрдамчи базалари йўқ ѐки шкастланган бўлса
вақтинча ѐрдамчи базаларни яратишга тўғри келади. Унинг учун деталларда
янги марказловчи тешик ѐки пайвандланган пайтларда (юмшоқ пўлатли) ѐки
тешикнинг ички юзасида марказловчи фаска очилади (коромисла
валикларида, поршен бармоқларида, буриш ципфалари шкворенларида).
Баъзан эса камроқ ейилган асосий базалардан ҳам фойдаланилади.
Деталларда ѐрдамчи базалар йўқ бўлиб, янгисини яратиш иложи
бўлмаганида дастлаб камроқ ейилган асосий базалар ишлатилади: ундан
кейин эса бирор ейилган юзага ишлов берилади ва у сирт асосий база
сифатида ишлатилиб, бошқа жойларга ишлов берилади. Ушбу усул оралиқ
(втулкалар, подшипниклар, ступицалар корпуслари) ҳамда базавий (узатма
қутиси ва кетинги кўприк корпуси, блоклар корпуси) деталлар учун
қўлланилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: