Тошкент давлат аграр университети


 Паррандачилик маҳсулотлари таннархини ҳисоблаш



Download 379,84 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/17
Sana21.02.2022
Hajmi379,84 Kb.
#41086
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
chorva

 
1.6. Паррандачилик маҳсулотлари таннархини ҳисоблаш 
Йил охирида паррандачилик маҳсулотлари таннархини ҳисоблашдан 
олдин 2012-«Паррандачилик» счѐти бўйича ҳисоб маълумотлари пухта 
текширилади. Ҳар бир чорва тури (гуруҳи) бўйича умумий харажатлар ва йил 
давомида олинган маҳсулотларнинг умумий суммаси аниқланади. Бунда 
харажатлар ҳисоб объектлари бўйича тўғри тақсимланиши, киши-соатлар, 
озуқа-кунлар ва озуқа бирликлари тўғри ҳисобга олиниши, паррандачиликнинг 
айрим 
тармоқлари 
(товуқчилик, 
ўрдакчилик, 
куркачилик) 
бўйича 
тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳажмининг тўғри аниқланиши, олинган асосий, 
ёндош ва қўшимча маҳсулотлар миқдори ҳамда қийматининг тўғри акс 
эттирилишга эътибор бериш зарур. 
Паррандачиликда асосий маҳсулотлар: тухум, насл, тирик вазн, умумий 
тирик вазн ва бошқалар таннарх ҳисоблаш объектлари бўлиб ҳисобланади. 
Кўпчилик тармоқларда бир вақтнинг ўзида ўзаро боғлиқ маҳсулотларнинг бир 
қанча турлари олинади. Шу сабабли харажат объектлари билан таннарх 
ҳисоблаш объектлари бир-биридан фарқ қилади ва натижада харажатларни 
маҳсулот турларига тўғри тақсимлаш зарурати туғилади. Паррандачиликда 


11 
қўшимча маҳсулотга парранда ахлати, пат ҳамда нобуд бўлган паррандалардан 
олинган нимталанган гўшт ва бошқалар киради. 
Гўнгнинг таннархи муайян шароитдаги уни йиғиштириш ва 
тўшамаларнинг норматив харажатлари ҳамда гўнг чиқариш ва сақлаш 
харажатлари асосида аниқланади. 
Паррандачиликнинг асосий тармоқлари бўйича маҳсулотлар таннархини 
ҳисоблаш тартибини кўриб чиқамиз. 
Паррандачиликда таннарх ҳисоблаш объектлари асосий подадан 
олинадиган тухум, ўстиришдаги ѐш паррандаларнинг қўшилган вазни ва 
суткалик жўжалар ҳисобланади. Минг дона тухум ва паррандаларнинг 1 
центнер қўшилган вазнининг таннархи паррандаларни сақлаш ва парваришлаш 
харажатларидан қўшимча маҳсулот (пат, ахлат) қиймати чегириб ташланиб, 
қолган суммани тегишли маҳсулот (тухум, қўшилган тирик вазн) миқдорига 
бўлиш йўли билан топилади. 
Суткалик жўжаларнинг таннархи инкубацияга доир барча харажатлардан 
(тухумлар қийматини ҳам қўшган ҳолда), қўшимча маҳсулотлар қиймати 
чегириб ташланиб, қолган сумма суткалик соғлом жўжалар миқдорига бўлиш 
йўли билан аниқланади. 
Тухум ишлаб чиқаришга ихтисослашган, тухум қўядиган товуқлар бош 
сони 10000дан ортиқ бўлган паррандачилик хўжаликларида харажатлар ҳисоби 
қуйидаги гуруҳлар бўйича юритилади: 
Тухум йўналишидаги товуқлар:тухум қўядиган товуқлар подаси; тухум 
қўядиган саноатлашган пода; 1 кунликдан 60 кунликкача бўлган жўжалар; 61 
кунликдан 150 кунликкача бўлган ѐш товуқлар; 151 кунликдан 180 кунликкача 
товуқлар; боқувдаги жўжалар; 
Гўшт йўналишидаги товуқлар: она товуқлар подаси; 1 кунликдан 60 
кунликкача бўлган жўжалар гуруҳи; 61 кунликдан 150 кунликкача бўлган 
жўжалар гуруҳи; 181 кунликдан 210 кунликкача товуқлар; гўшт учун 
боқилаѐтган (бройлер) жўжалар. 
Товуқлар асосан гўшт ва тухум етиштириш учун кўпайтирилади. Бундан 
ташқари улардан пат, пари ва парранда ахлати олинади. Тухум қўядиган 
товуқларнинг тирик вазни 1,8-2,2 кг; хўрозларники 2,7-3,0 кг; гўшт учун 
боқиладиган наслли товуқлар мос равишда 3,0 ва хўрозлар3,5-4,5 кг ни ташкил 
этади. Гўшт учун боқиладиган (бройлер) жўжалар вазни 60-65 кунлик 
бўлганида 1,4-1,6 кг гача етади. 1 йилда товуқлардан ўртача 200 тадан 250 
тагача тухум олинади. Товуқлар асосан 10 йил давомида тухум бериши 
мумкин, аммо уларни 1 йил давомида фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан 
мақсадга мувофиқ. 
Ўрдаклар: катта ѐшдаги пода ва ѐш ўрдакчалар гуруҳига бўлинади. 
Ўрдаклардан гўшт, тухум, пат, пари ва парранда ахлати олинади. Ўрдаклар 
вазни уларнинг наслига қараб 2 кгдан 3,5 кг гача бўлади. Ўрдаклар 1 йилда 
ўртача 100 тадан 150 тагача тухум қўяди. Пекин ўрдаклари 60-65 кунлик 
бўлганида ўртача 2 кг вазнга эга бўлиб сўйишга ярайди. 
Куркалар: катта ѐшдаги пода ва ѐш куркалар гуруҳига бўлинади. 
Куркалар 13 кг дан 20 кг гача вазнда бўлади. Куркалар вазни 120 кунлик 


12 
бўлганида 4-5 кг ни ташкил этиб гўшт учун сўйилиши мумкин. Битта курка 30-
40 бош жўжа очиши, улар боқилиб сўйилганида 120-160 кг гўшт олиниши 
мумкин. Куркалар бир йилда ўртача 30-40 дона тухум беради. 
Паррандачиликда калькуляция объекти бўлиб тухум ва боқувдаги ѐш 
товуқлар қўшилган вазни ҳисобланади. 
Паррандачиликда харажатлар ҳисоби чорвачиликда қабул қилинган 
моддалар номенклатураси бўйича юритилади, лекин “Бошқа асосий 
харажатлар” моддасида тухум йўналишидаги паррандачиликда катта ѐшдаги 
паррандалар таннархи билан сотилган ѐки гўшт учун сўйилган паррандалар ва 
уларни сотишдан тушган пул кирими ўртасидаги фарқ акс эттирилади. Бундан 
ташқари харажат моддалари номенклатурасига “Ҳаром ўлган паррандалар 
қиймати” (катта ѐшдаги пода бўйича моддаси қўшимча киритилиб, унда ўлган 
паррандалар қиймати 1110-“Ўстирувдаги ва боқувдаги чорва моллари” счѐти 
кредитида акс эттирилади. 
Паррандачилик маҳсулотларининг таннархи паррандаларнинг ҳар бир 
тури бўйича ѐш ва катта ѐшдаги паррандалар гуруҳлари бўйича алоҳида 
харажатлар ҳисоби маълумотларига асосан аниқланади. 
Паррандачиликдан олинган қўшимча маҳсулотлар бизнес-режада 
белгиланган режа баҳоларида ѐки сотиш мумкин бўлган бозор баҳоси бўйича 
кирим қилинади. Фикримиз исботи сифатида паррандачиликка ихтисослашган 
ва тухум қўядиган бош сони 10000дан ошиқ бўлган хўжалик мисолида 
паррандачилик бўйича маҳсулотлар таннархининг бирлигини ҳисоблаш 
тартибини келтирамиз. 

Download 379,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish