Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси



Download 3,43 Mb.
bet33/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Сомонийлар давлатига Сомон қишлоғи (Балх яқинида, баъзи манбаларда эса, - Термиз яқинида) оқсоқоли Сомонхудотнинг авлодлари асос солган. Халифа Маъмунга бўлган садоқатлари эвазига 819-820-йилларда Сомонхудотнинг набиралари Нулл Самарқандга, Аҳмад Фарғонага, Яҳѐ Чоч ва Уструшонага, Илѐс Ҳиротга ҳоким этиб тайинландилар.
839-840-йилларда Нуҳ ибн Асад Исфижоб вилоятини босиб олди ва уни мустаҳкамлади. У Сўғднинг бир қисми ва Фарғонага ҳоким бўлиб олди. Лекин сомонийлар давлатини бунѐд этишда Аҳмаднинг ҳиссаси кўпроқ бўлди. Унинг Наср, Яъқуб. Яҳѐ, Асад, Исмоил, Исъҳоқ ва Ҳомид исмли ўғиллари бор эди. Нуҳ ибн Асад 842 йили вафот этгач, Самарқандни укалари Аҳмад ва Яҳѐ бошқарди; кейин ҳокимлик Наср (865-892) қўлига ўтди. 859- йилда Яҳѐ ибн Асад вафот этгач, Чоч ва Уструшона Аҳмаднинг иккинчи ўғли Яъқубга насиб этди. Кейин ташаббус Исмоил ибн Аҳмад қўлига ўтди. Бухорода тоҳирийлар мавқеи суст эди. 874 йилда Ҳусайн ибн Тоҳир Хоразм шаҳарларини талаѐтган бир пайтда Бухоро зодагонлари илтимоси билан Наср Бухорога Исмоил ибн Аҳмад (849-892)ни ҳоким қилиб жўнатади.
Наср Моварауннаҳрда марказлашган давлат тузишга киришди. Халқ бу ишда унга хайрхоҳ эди. 875-йилда у Шовга (Туркистон яқинида)ни қўлга киритди. Халифа Муътамиддан Моварауннаҳрни бошқариш учун ѐрлиқ олишга муваффақ бўлди. Бу пайтда Бухорода кучайиб кетган Исмоил акасига тобеъ бўлишни истамади. 888-йили икки ўртадаги жангда Наср енгилди. 892- йилда Наср вафот этгач, Исмоил Моварауннаҳрнинг ягона ҳукмдори бўлиб қолди (892-907). 893 йилда у Тарозни, сўнг Уструшонани қўлга киритди.
Мустаҳкамланиб бораѐтган Сомонийлар давлатини заифлаштириш мақсадида Араб халифаси 898 йилда Моварауннаҳр ҳокимлигидан Исмоилни тушириб унинг ўрнига саффорийлар сулоласидан Амр ибн Лайсни ҳоким этиб тайинлаш ҳақида ѐрлиқ жўнатади. Исмоил 899 ва 900 йиллардаги ҳарбий тўқнашувларда Амр ибн Лайс бошлиқ саффорийлар қўшинларини тор-мор келтирди. Халифа Исмоил ибн Аҳмадни ҳоким сифатида тан олишга мажбур бўлди.
Шундай қилиб, Хоразм, Исфижоб, Чағониѐн ва Хутталондан ташқари (уларнинг ҳокимлари сомонийларга тобеъ эдилар), улкан ҳудуд (Мовароуннаҳр ва Хуросон) сомонийлар томонидан бўйсундирилган эди.
Улар бу ерда 100 йилча ҳукмронлик қилдилар. 992-йили Қорахонийлар хони Буғрохон Бухорони эгаллади. Хуросонда Абу Али Симжурий ва Балхда Фойиқ амирга қарши исѐн кўларди. Нуҳ II ѐрдам сўраб Ғазна ҳокими Сабуктегинга мурожаат этади. Сабуктегин 20.000 нафарли қўшин билан келиб, Симжўрий ва Фойиқ кучларини тор-мор келтиради. Сабуктегин бу хизмати учун халифадан "Насир-уд-дин ва ад-давла" (дину давлат ҳомийси), унинг ўғли Мансур эса "Сайф- уд-давла (давлат шамшири)" лақабини олади.
997 йили Нуҳ II ҳам, Сабуктегин ҳам вафот этади. Нуҳ II нинг ўғли Мансур ибн Нуҳ (997-999)га қарши Нишопур ҳокимлари Бектузин ва Фойиқ исѐн кўтардилар. Амирнинг Мансурга эътиқоди зўрлигини назарда тутиб, исѐнчилар амирнинг кўзига мил тортадилар. Мансур ибн Нуҳ вафотидан сўнг унинг укаси Абдулмалик II ибн Нуҳ Бухоро тахтига ўтирди. Маҳмуд интиқом баҳонасида Бектузин ва Фойиққа қарши қўшин тортиб бутун Хуросонни босиб олди. Абдулмалик ибн Нуҳ қўлида фақат Моварауннаҳр қолди.
Кўп ўтмай қорахонийлар хони Наср Илоқхон Бухорони забт этди.
Амир хонадони асирга олинди. Сомонийлар давлати тугатилди.
Сомонийлар Моварауннаҳр ва Хуросонда мустақил давлат тузиш учун авваламбор, кучли марказлашган ҳокимият тузиш кераклигини яхши тушунишган. Бу айниқса Исмоил Сомоний ҳукмронлиги даврида куннинг долзарб масаласига айланди. Чунки Исмоил Сомоний Моварауннаҳр ва Хуросонни бирлаштиришга ва ягона марказлашган давлат тузишга муваффақ бўлди. Энди бу давлатни идора қилиш лозим эди. Шунинг учун Исмоил бир қанча ислоҳотлар ўтказди. Мана шундай ислоҳотлардан бири давлатни бошқариш маъмуриятини жорий қилиш бўлди. Бу ислоҳотга биноан давлатни идора қилиш саройи (даргоҳ) ва 10 та девон (ҳарбий - фуқаро маҳкамалари) ташкил этилди. Исмоил Сомоний давлатнинг мажмуини ташкил этишда Сосонийлар Эълон ва Араб халифалигида қабул қилинган тажрибалардан фойдаланди ва уни замон талабига қараб мукаммаллаштирди. Ҳокимиятнинг энг юқори поғонасида сомонийлар туриб, улар амир унвони билан давлатни идора қилганлар. Давлат мажмуини мустаҳкамлашда, Наср II Сомонийнинг маърифатли вазирлари Абуабдулло Муҳаммад Жайҳоний ва Абуфазл Муҳаммад Баламийларнинг хизматлар катта бўлган. Умуман, Сомонийлар ҳукмдорлиги даврида вазирлик мансабига асосан шу икки сулола вакиллари тайинланган. Давлат мажмуини даргоҳ ва девонларга бўлиниши маълум даражада расмий бўлган. Чунки саройнинг нуфузли кишилари кўп холларда девонларнинг ишларига аралашиб турганлар. Саройда сиѐсий ҳокимият "Соҳиби хорас" қўли остида бўлган. Соҳиби Хорас Амирнинг фармонлари бажарилишини назорат қилган. Саройда Шарбатдорлар, Дастурхончилар, Таштадорлар, Отбоқарлар, хўжалик беклари каби турли хизматчилар бўлган. Саройдаги ҳамма хўжалик ишларини "вакил" бошқарган. Вакил саройдаги Эътиборли кишилардан бири ҳисобланган. Наршахийнинг ѐзишича, Наср II Сомоний ҳукмронлиги
даврида ўн девонга Бухоро регистонида ўнта махсус бино қурилган.
Девонлар орасида вазир ѐки "хўжа бузург" девони алоҳида ўрин тутган. Бу девонга бошқа ҳамма девонлар бўйсунган. У ҳамма маъмурий, сиѐсий ва хўжалик маҳкамаларини назорат қилган.
Давлатни идора этишда "мустауфий девон" ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган. Бу девон давлатнинг бутун молия ишларини бошқарган ва назорат қилган. Девон хазинадор томонидан бошқарилган.

Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish