Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси



Download 3,43 Mb.
bet11/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Таянч сўз ва иборалар


Ўзбекистон, предмет, объект, методологик, холислик, манба, инсонпарварлик, ватанпарварлик, миллий истиқлол ғояси, тамойил, миллий, қадриятлар, анъана, урф-одат, диний эътиқод, Ватан, моддий ва ѐзма манба, цивилизация, солиқ мутахассислари.




Мавзу:Марказий Осиѐ жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми Режа





  1. Инсониятнинг дастлабки аждодлари. Палеолит даври
  2. Мил. авв. ХII-IV минг йилликларда Ўрта Осиѐ


  3. Ибтидоий тасвирий санъат. Бронза даври ютуқлари. Ёзув ҳақида янги маълумотлар.



  1. Инсониятнинг дастлабки аждодлари. Палеолит даври


Инсониятнинг келиб чиқиши ва ривожланиши бир неча асрлар давомида тадқиқотчилар томонидан ўрганилиб турли назариялар юзага келган. Чунки "антропогенез" энг қадимги давр тарихини ўрганишдаги муҳим ва долзарб муаммолардан ҳисобланади. Турли мамлакатларда турли даврларда яшаган мутафаккирлар инсониятнинг пайдо бўлиши ҳақида илмий таърифга яқин фикрларни баѐн этганлар. Хитой, юнон файласуфлари мил. авв. VI-V асрлардаѐқ одамнинг келиб чиқиши тамомила табиий ҳодиса деб таърифлашга уринганлар. Кўпчилик тадқиқотчилар инсонни меҳнат ва ақлий жиҳатдан камол топиши натижасида ҳозирги даражасига етиб келган, деган фикрни илгари суришларига қарамай одамни худо яратганлиги, ѐки бошқа коинотдан келиб ерга тарқалганлиги ҳақидаги назариялар ҳам бор.
Инглиз олимлари ота-бола Ликилар ўтган асрнинг 50-60-йилларида Шарқий Африкада (Олдувой дарасида) қазишма ишлари олиб бориб оддий тош қуроллар ва қазилма одам қолдиқларини топиб, улар бундан 3-3,5 млн. йил илгари мавжуд бўлган деган ғояни илгари сурдилар. Бу турдаги одамлар фанда "Зинжантроп" ("Ишбилармон одамлар" ѐки "Гомоҳабилис") ва "Австралопитек" ("Жануб маймуни") деб ном олган.
Зинжантроплардан кейинги даврда яшаган қазилма одамлар қолдиқлари Индонезиядаги Ява оролидан ХIХ асрнинг охирларида топилган бўлиб, фанда уларни "Питекантроп" ("Маймун- одам") деб аташ расм бўлган. Питекантроплар бундан тахминан 1 млн.-700-600 минг йил илгари (Э.Дюбуа) яшаганлари аниқланган. Шунингдек, 1927 йилда Хитой ҳудудларидан топилган (Д.Блек) қадимги одам қолдиқлари ("Синантроп" -"Хитой одами") бундан 600-500 минг йил илгариги даврга оидлиги аниқланган. Ундан ташқари энг қадимги қазилма одам қолдиқлари Германиянинг Гейделберг, Венгриянинг Будапешт шаҳри яқинидан ҳам топилган.
Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда зинжантроп, питекантроп, синатроплар энг қадимги одамлар шаклланиб ривожланишининг турли тарихий босқичларидир. Бу турдаги қадимги одамлар гавдаларини тик тутиб юрганлар ва тошдан турли меҳнат қуролларини ясаб, улардан- фойдалана билганлар. Қурол ясай билиши, ўсимлик илдизлари ва меваларни истеъмол қилишда шу қуроллардан фойдаланиши, шунингдек, айрим ҳайвонларни овлаши қадимги одамларни ҳайвонот оламидан ажратиб турган.
Бу ўринда шуни таъкидлаш жоизки, "Архантроп"лар (қадимги одамлар) энг қадимги одамлардан фарқланиб, улар замонамиздан 100-50 минг йил кейин яшаганлар. Қадимги одамларнинг қазилма қолдиқлари даставвал Германиянинг Неандертал водийсидан топилганлиги сабабли фанда уларни "Неандертал одами" деб номлаш қабул қилинган.
Энг қадимги одамлар ўзларининг ривожланиш босқичларида меҳнат қуролларининг турларини кўпайтириб ва сифатини яхшилаб борганлар. Натижада уларнинг турмуш тарзида, жисмоний кўринишида ўзгаришлар бўлиб борган. Шунингдек, мия ҳажми ҳам ўзгариб борган. Ўрта тош асридаги турли сабабларга кўра, биринчи навбатда тинимсиз меҳнат жараѐнида инсон тафаккурининг ривожланиши натижасида неандертал қиѐфасидаги одамлар ҳозирги қиѐфали одамларга айлана бордилар. Улар
жисмоний ва ақлий жиҳатдан камол топиб, ҳозирги қиѐфадаги кишилар вужудга келди ва шу билан антропогенез жараѐни ниҳоясига етди. Одамнинг пайдо бўлиши ердаги энг буюк ҳодисалардан бири бўлиб, у дастлаб тошдан оддий тўқмоқ ясаган бўлса, узлуксиз меҳнат, тинимсиз интилиш натижасида юксак маданият яратиш даражасига етиб келди.
Антропогенез жараѐнида меҳнатнинг ўзгартирувчанлик моҳиятини археологияга оид турли-туман манбалар тасдиқлайди. Турли даврларга оид моддий маданиятнинг алмашиши ҳамда янги асосларда ривожланиши моддий манбаларнинг ташқи кўринишида ҳам аниқланади. Кўп минг йиллар давомида ривожланган тарихий жараѐнлар - одам ва жамият тараққиѐтида асосий, бош мезон меҳнат эканлигидан далолат беради.
Ҳозирги даврда олимларнинг катта гуруҳи одамзотнинг дастлабки ватани Африка деган фикрни илгари сурса, яна бир гуруҳ олимлар Европа дейдилар. Бошқа бир гуруҳ олимлар эса одам даставвал Осиѐнинг жанубида пайдо бўлган деган ғояни илгари сурадилар.
Яқин йилларга қадар Ўзбекистон ҳудудлари энг қадимги одамлар томонидан 100 минг йиллар илгари ўзлаштирилган деб ҳисобланиб келинар эди. Кўпчилик тадқиқотчилар Ўрта Осиѐ палеолити ҳақидаги баҳсларда бу жараѐнни асосан Европа палеолити билан боғлаб келар эдилар. Аммо сўнгги йилларда Ўзбекистон археологлари томонидан олиб борилган кўпгина тадқиқотлар бу масалага анча ойдинлик киритди.
Ўтган асрнинг 80-йилларида археолог Ў.Исломов бошчилигидаги тадқиқотчилар Фарғона водийсидаги Селунғур (Сўх тумани) ғоридан палеолит даври маконини очишга муваффақ бўлдилар. Сўнгги тадқиқотлар натижаларига қараганда Селунғур илк палеолит даврига оид бўлиб, ўн учта маданий қатламдан иборат. Бу қатламлардан жуда кўплаб ибтидоий тош қуроллар топилган. Бу қуроллар кўп холларда Олдувой қуролларига ўхшаб кетади. Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, Селунғур топилмаларининг ѐши 1 млн. йилдан зиѐдроқдир. Селунғур топилмалари орасидан энг аҳамиятлиси қадимги одам жағ суяклари, тишлари ва елка суякларидир. Фанда "Фарғона одами"-"Фергантроп" деб номланган бу қазилма одам қолдиқлари энг қадимги одам ҳақидаги тасаввурларимизни янада кенгайтириш билан бирга Ўрта Осиѐ, хусусан Ўзбекистонинг инсоният пайдо бўлиб ривожланган ўчоқлардан бири эканлигини узил-кесил исботлайди,
Ундан ташқари Кўлбулоқ маконидан (Шимоли-шарқий Ўзбекистон, Тошкент вил.) ҳам кўп қатламли ѐдгорлик очилган бўлиб, унинг энг пастки қатламлари илк палеолит даврига оиддир. Шунингдек, Қизилолмасой ва Тошсой (Оҳангарон) маконларидан ҳам илк палеолит қатламлари очилган ҳамда бу ердан 100 дан зиѐд чоппер, нуклеус, қирғич ва тарашлағич тош қуроллар топилган.
Тадқиқотчилар Тяншан этакларидаги Онарча (Қирғизистон) маконидан ҳамда Помир этакларидаги Қоратов (Жанубий Тожикистон) маконларидан ҳам илк палеолит даври қатламларини аниқлаб бу қатламлардан жуда кўплаб тош қуроллар топганлар.

Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish