Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Мил. авв. ХII-IV минг йилликларда Ўрта Осиѐ



Download 3,43 Mb.
bet14/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Мил. авв. ХII-IV минг йилликларда Ўрта Осиѐ


Тош асрининг кейинги ривожланиш даври фанда мезолит (ўрта тош) асри деб қабул қилинган. Ўрта Осиѐда мезолит даври нисбий тарзда мил. авв. 12-7 минг йилликлар деб қабул қилинган. Мезолит-одамларнинг ер юзи бўйлаб кенг тарқалиш даври бўлиб, улар шимол томонга ҳам, Помир каби баланд тоғли ҳудудларга ҳам тарқала бошлайдилар. Каспий бўйларидан Тяншан -Помиргача, Марказий Қозоғистондан Копеттоғ этакларигача бўлган ҳудудлардан мезолит даври ѐдгорликларининг намуналари топиб ўрганилган. Мачай (Сурхондарѐ), Обишир (Фарғона водийси), Марказий Фарғона, Бўзсув, Қўшилиш (Тошкент), Айдабол. Жайронқудуқ (Устуюрт), Ошхона, Чилчорчашма (Тожикистон), Дарайи шўр (Вахш воҳаси) кабилар шулар жумласидандир.
Мезолит даврига келиб ер юзидаги улкан музликнинг яна шимолга томон силжиши натижасида иқлим барқарорлашиб ҳозирги даврдагига анча ўхшаб қолган эди. Бунинг натижасида Ўрта Осиѐ ҳайвонот олами ва ўсимликлар дунѐсида анча ўзгаришлар содир бўлди.
Палеолит даврининг йирик ҳайвонлари йўқола бориб улар ўрнига кичик туѐқли, тез югурувчан ҳайвонлар - жайрон, сайғоқ, буғулар, тоғ эчкиси, арслон, йўлбарс, қоплон, қуѐн кабилар кўпая боради. Шунингдек, жанубга хос иссиқсевар ѐввойи бошоқли ўсимлик ва дарахтлар ҳам тобора кўпайиб борди. Табиат ва иқлимдаги бу ўзгаришлар мезолит даври кишиларининг ҳаѐтида ҳам ўзгаришлар содир бўлишига сабаб бўлди.
Бу даврга келиб кишилар нисбатан нозикроқ қуроллар тайѐрлашни ўзлаштира бошладилар. Хусусан, жанубий ўлкаларда, шунингдек, Ўрта Осиѐда турли геометрик шаклдаги майда қуролчалар-микролитлар пайдо бўлиб, улар учун суяк ва ѐғоч дастачалардан қадама сифатида фойдаланилган. Ундан ташқари, бу даврда инсоният ўз тарихидаги дастлабки мураккаб мослама - ўқ-ѐйни кашф этди. Натижада чопқир кичик туѐқли ҳайвонлар ва паррандаларни ов қилиш имконияти пайдо бўлди.
Бу даврнинг энг катта ютуқларидан яна бири ѐввойи ҳайвонлар -ит, қўй, эчки кабиларни қўлга ўргатила бошланиб, хонакилаштирилишидир. Археологик тадқиқотлар натижаларига қараганда, мезолит даврига келиб Олд, Яқин ва Ўрта Осиѐнинг баъзи жойларида термачиликдан ѐввойи ўсимликларни хонакилаштиришга ҳамда овчиликдан чорвачиликка ўтиш бошланади. Бу жараѐн илғор, унумдор ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражаси ва табий-географик иқлим билан бевосита боғлиқ эди. Мезолит даврининг машҳур ѐдгорликларидан бири Сурхон воҳасидаги
Мачай (Бойсун) ғор маконидир. Дарѐ сатҳидан 70 метрча баландликда, жойлашган бу макон кўп қатламли бўлиб,ушбу қатламлардан кўплаб суяк ва асосан тош қуроллар топилган. Суяк қуроллар бигиз, игна, сўзан кабилардан иборат бўлса, тош қуроллар пичоқлар, аррасимон қуроллар, кесгичлар, ушлатгич тошлар, найза ва ўқ учлари кабилардир. Бу қуролларнинг ўзига хос белгилари мавжуд бўлса ҳам Жанубий Қозоғистон ва Яқин Шарқдаги мезолит ѐдгорликларидан топилган тош қуролларга ўхшаб кетади.
Мачай макони топилмаларининг энг аҳамиятли томони шундаки, бу ердан антропологик топилмалар - одам бош суяклари, тиши, жағи ва бошқа аъзолари қолдиқлари топилган бўлиб, бу топилмаларни ўрганиш тадқиқотчиларга Ўрта Осиѐнинг жануби мезолит даври кишиларининг европоид ирқига мансуб эканлигини аниқлаш имконини берди.
Одам суякларидан ташқари Мачайнинг маданий қатламларидан бўри, тулки, барс, мўйнали сувсар, қуѐн, жайра, олмахон каби ҳайвонларнинг ҳам суяк қолдиқлари топилган. Тадқиқотчиламинг фикрича, бу ерда 20 турдан зиѐд ҳайвон суяклари мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти майда, синдирилган ва оловда куйдирилган. Демак, мачайлик мезолит даври одамлари оловдан кенг фойдаланганлар ҳамда ҳайвон ва парранда гўштларини оловда пишириб еганлар.
Фарғона водийсидан мезолит даврига оид Обишир ғор-маконидан тош қуроллар, бигизлар, қирғичлар, пичоқ қадамалари топилган. Шунингдек, топилмалар орасида ѐввойи ҳайвонларнинг майдаланган ва синдирилган суяклари, балиқ тутишда ишлатиладиган қадоқ тошлар ҳам бор. Топилган ашѐларга асосланиб, обиширликлар балиқчилик, овчилик ва термачилик билан шуғулланган дейишимиз мумкин.
Кейинги 30-35 йил ичида Марказий Фарғона ҳудудларидан Шўркўл, Аччиқкон, Янгиқадам, Бекобод, Замбар, Тойпоқкўл каби 80га яқин мезолит даври ѐдгорликлари аниқланди. Уларнинг кўпчилиги кўл ѐқаларидан топилган бўлиб афтидан бу жойлар мезолит даври кишиларининг яшашлари учун кўпгина қулайликларга эга бўлган. Бу ерлардан топилган кўпгина қурол ва тош буюмлар ўзининг нисбатан нозиклиги, иҳчамлиги билан палеолит даври қуролларидан ажралиб туради. Марказий Фарғона тоғлари орасида яшаган мезолит даври қабилаларининг турмуш тарзи ѐввойи ҳайвонларни овлаш ва термачилик билан боғлиқ бўлиб, Марказий Фарғонадаги мезолит даври қабилалари хўжалик ҳаѐтида овчилик, термачилик ҳамда балиқчилик
қулай табий-географик шароити мазкур ҳудудларда қадимги одамларнинг кенг тарқалиб яшашлари учун кенг имконият яратган.
Ўрта Осиѐ тарихида неолит даврининг (янги тош асри) юқори чегараси мил.авв.VI-қуйи чегараси IV-III минг йилликлар билан белгиланади. Бу давр Ўрта Осиѐда учта: Жойтун, Калтаминор ва Ҳисор маданиятларининг ривожланиши билан изоҳланади. Неолит даври қабилалари аксарият ҳолларда дарѐ соҳиллари ва тармоқлари ѐқасида, кўл бўйларида яшаб, табий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда балиқчилик ва овчилик ѐки деҳқончилик ва чорвачилик, айни вақтда қисман ҳунармандчилик билан шуғулланганлар. Неолит даври турли шароитларда яшаган одамларнинг меҳнат қуроллари мезолит давридагига нисбатан такомиллаша борган.

Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish