Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масаласи ва тарихни ўрганишда манбаларнинг аҳамияти



Download 3,43 Mb.
bet8/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масаласи ва тарихни ўрганишда манбаларнинг аҳамияти


Барча тарихларда бўлганидек, Ўзбекистон тарихида ҳам даврлаштириш масаласи ўта муҳим масала. У шу тарихни ўрганувчи тарих фанининг методологик илмий-назарий асослари ва метод (усул)лари билан бевосита боғлиқ. Демак, тарих фани қанчалик ҳаққоний илмий-назария, ғоя, таълимот ва методология (услубият) ҳамда усуллар билан қуролланган бўлса, у шунчалик тўғри даврлаштирилади.
Маълумки, тарихимиз жуда қадим ва катта даврни ҳамда жуда кенг географик минтақани, шунингдек, туб бурилиш, юксалиш ва инқироз босқичларини ҳам ўз ичига олади. У хилма-хил ижтимоий воқеа ва ҳодисаларга, ҳар хил диний ва маданий қатлам, ғоявий дунѐқараш ва фалсафий оқимларга бой, жаҳон тарихи ва цивилизациясининг энг қадимий ва навқирон ўчоқларидан бири ҳисобланади. Ўтмишда тақдир тақозосига кўра тарихимиз аниқроғи Ватанимиз ҳудуди жаҳон миқѐсда кенгайиб ва маълум географик минтақада торайиб келди. Бу тарихимизнинг ўта буюк, шу билан бирга, жуда ҳам мураккаб бўлганлигидан далолатдир. Шуни ҳам айтиш жоизки, бу ҳолат ҳозирги жонажон Ватанимиз Ўзбекистон тарихининг чегараси ва даврлаштирилишини анча мураккаблаштирди.
Истиқлол йиллари даврида тарихчи олимларимиз Ислом Каримовнинг "Янги тарих" ғоясига амал қилган ҳолда Она тарихимизнинг илмий асосда даврлаштириш соҳасида маълум ютуқларни қўлга киритдилар.
Биринчидан, тарихни узлуксиз инқилобий жараѐн, қарама-қараши муросасиз синфий кучлар тўқнашувидан иборат деб тушуниш ва беш формацияга бўлишдан батамом воз кечилди. Асосий эътибор эса, тарихни эволюцион-тадрижий узликсиз ривожланиш ва географик ҳудудий минтақа асосида даврлаштиришга қаратилди. Маърузада Ўзбекистон тарихи бошдан- оѐқ шартли равишда энг муҳим даврларга бўлинди. Бундай хронологик даврлаштириш Ўзбекистон тарихини ўқитишга ажратилган соатларнинг миқдори ва ўқитишнинг бошқа ўзига хос хусусиятлари ҳамда усуллари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилди.
Ўзбекистон тарихи фани ва тарихни ўрганишда тарихий манбаларнинг ўрни ва аҳамияти беҳад катта. Шунинг учун ҳам улар миллат ва халқнинг
маънавий-маданий мероси, бебаҳо маданий-тарихий бойлиги ҳисобланиб, махсус архив (ҳужжатхона)ларда, кутубхона ва музейларда ҳамда оилавий архивларда жуда авайлаб эҳтиѐткорлик билан сақланмоқда.
Тарихий манбалар давр нуқтайи назаридан қадимий ва жорий (кундалик) аҳамиятга эга бўлади. Шунингдек, улар ўз мазмуни ва моҳиятига кўра бирламчи ва иккиламчи аҳамият мақомига ҳам эгадирлар. Бирламчи манбага тарихий ҳужжатларнинг асл нусхаси киради. Иккиламчи манба деб эса, мана шу бирламчи манбаларнинг эълон қилинган нусхалари, мақола ва китоб ҳолатига келтирилганларига айтилади.
Манбалар ўз ҳолатига кўра, ѐзма ва моддий кўринишларга эга бўлади. Ёзма манбалар энг қадимги ѐзувлар, битиклар ва китоблардан иборатдир. Ҳозирги кунга қадар ўлкамиз ҳудудлари ва бу ердан четда битилган ўрта асрларга оид ѐзма манбаларни ўрганиш бўйича талайгина ишлар амалга оширилган бўлишига қарамай, бу йўналишда қилинадиган ишлар ниҳоятда кўп.
Тарихимизнинг энг қадимги, яъни ѐзув пайдо бўлмаган замонларга оид даврини ўрганишда археологик, антропологик ва этнографик манбалар ѐрдамга келади. Бу манбалар турли-туман бўлиб, уларга қадимги манзилгоҳлар ва шаҳар харобалари, мозор-қўрғонларнинг қолдиқлари, турмуш ва хўжаликда ишлатиладиган буюмлар, меҳнат ва жанг қуроллари, турли-туман ашѐлар киради. Моддий ва ѐзма манба маълумотларини солиштириб, қиѐслаб тарихни талқин этиш муҳим аҳамият касб этади.
Тарихий манбаларни ўрганишнинг ўзи тарих фанининг махсус соҳаси бўлиб, тарих фани ривожланиши ва тарих ѐзилишида ўта муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги пайтда манбашунослик фани кенг ривожланмоқда. У юқорида кўрсатилган методологик илмий-назарий, ғояфий-мафкуравий асос ва илмий усулларга таяанади.
Манбашунослик фани асосан тарихий манбаларни ўрганиш билан машғул бўлиб, манбаларнинг қимматини, ҳақиқий ва ҳақиқий эмаслигини аниқлаш билан бирга уларни туркумларга ажратади. Масалан, моддий ва маънавий ѐдгорликлар ҳамда ашѐвий, этнографик лингвистик ва оғзаки (фолклор) манбалар шулар жумласидандир.
Манбашунослик манбаларни аниқлаш ва саралаш, уларнинг илмий қимматини белгилаш, таҳлил қилиш, яратилиш тарихи, шарт-шароитини ўрганиш каби соҳаларга бўлинади. Шу ўринда совет даврида яратилган ҳозирда архивларда сақланаѐтган манбаларнинг ҳақиқий тарихий ва нотарихий-сунъий ясама эканлигини тўғри аниқлаш ўта муҳимдир. Масалан, ҳозир совет даврида ўзбек халқи «Буюк октябр инқилобини асрлар давомида орзиқиб кутган эди», «ўзбек халқи қадим-қадимдан саводсиз эди»,
«жадидчилик буржуа ҳаракати», «жадидлар халқ душмани» ва бошқа, шу каби архив ҳужжатлари ҳамда ѐзма манбалар нотарихий, уйдирма ҳужжатлар бўлиб, улар архивларда сақланмоқда.
Хулоса шуки, манбалар тарихий жараѐн ва воқеликларнингўзида реал акс эттирган бўлиб, тарихийликнинг инъикоси бўлмоғи керак. Мана шунда
уларнинг тарихий аҳамияти, тарихий эканлиги юқори бўлиб, тарихий ҳақиқатнинг юзага чиқишига яқиндан ѐрдам беради.

  1. Download 3,43 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish