Оловбардошлик даражаси
|
Квартирадан ёки хонадан зинагача ёки чиқишгача бўлган энг кўп масофа, м
| |
|
Зиналар ёки чиқиш эшиклари орасида бўлганда
|
Боши берк коридор ёки галереяга чиққан ҳолда
|
I, II
|
40
|
25
|
III
|
30
|
20
|
IIIб, IV
|
25
|
15
|
IIIа, IVа ,V
|
20
|
10
| - Коридор ва галерея типидаги баландлиги 9 қаватгача бўлган уйларда, қаватдаги яшаш майдони 300 м2 дан ортиқ бўлган ҳолларда, ҳар бир қаватдан энг камида 2 та зинага чиқиш бўлиши керак. Яшаш майдони 300 м2 дан кам бўлганда 1 та зина қилишга рухсат берилади. Аммо бу ҳолда коридорнинг охирида умумий балкон бўлиши ва ташқи зина бўлиши талаб қилинади.
- Баландлиги 10 қаватдан кўп бўлган турар-жой биноларида зинахона тутун кирмайдиган бўлиши керак (4.1-расм). Зинахоналар табиий ёруғлик билан ёритилган бўлиши керак. Қаватдаги яшаш майдони 300 м2 дан кам бўлганда 2 та зинадан 1 таси тутун кирадиган бўлишига руҳсат берилади.
-
- 4.1-расм. Тутун кирмайдиган зинахонанинг ечими.
4-расм. Бинолардаги деформация чоклари. а – чўкиш чоки, б – ҳарорат чоки, в – девордаги ҳарорат ва чўкиш чокларининг детали, г – пойдевордаги чўкиш чокининг детали (пунктир чизиқлар билан бино деворларининг контури кўрсатилган), д – сейсмик чок Бино - инсон томонидан маълум мақсадда қуриладиган иншоотларнинг бир тури бўлиб, унда турли ижтимоий, сиёсий, хўжалик ва ишлаб-чиқариш жараёнларини амалга ошириш учун моддий муҳит яратилади. Уларни вазифаларига қараб 4 та асосий типга: турар-жой (уй-жойи), жамоат, саноат ва қишлоқ хўжалиги биноларига бўлиш мумкин. Турар-жой ва жамоат биноларини биргаликда граждан (фуқаро) бинолари деб ҳам аталади. - Бино - инсон томонидан маълум мақсадда қуриладиган иншоотларнинг бир тури бўлиб, унда турли ижтимоий, сиёсий, хўжалик ва ишлаб-чиқариш жараёнларини амалга ошириш учун моддий муҳит яратилади. Уларни вазифаларига қараб 4 та асосий типга: турар-жой (уй-жойи), жамоат, саноат ва қишлоқ хўжалиги биноларига бўлиш мумкин. Турар-жой ва жамоат биноларини биргаликда граждан (фуқаро) бинолари деб ҳам аталади.
- Турар-жой бинолари - одамларнинг доимий ёки вақтинча яшашлари учун мўлжалланган. Уларга уйлар, ётоқхоналар, меҳмонхоналар киради.
- Жамоат бинолари - турли ишлаб чиқариш билан боғлиқ, бўлмаган функционал жараёнларни амалга ошириш мақсадида одамлар вақтинча фаолият кўрсатиши учун мўлжалланган. Маданий-оқартув, тарбиялаш ва ўқитиш, маиший хизмат кўрсатиш, умумий овқатланиш, савдо, соғлиқни сақлаш, спорт, томоша ва бошқа шунга ўхшаш муассасалар - шулар жумласидандир. Турар-жой ва жамоат биноларини биргаликда фуқаро (граждан) бинолари деб ҳам аталади.
- Саноат бинолари - саноат тармоқларининг турли ишлаб-чиқариш жараёнларини амалга оширишга хизмат қиладилар. Заводлар ва фабрикалардаги турли цехлар, энергетика, транспорт ва омбор бинолари ҳамда корхона худудида жойлашган ишчиларга маданий-маиший, тиббий ва бошқа хизматлар кўрсатадиган ёрдамчи бинолар шулар жумласига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |