Иқтисодий мақсадга мувофиқлик -бинони қуришга минимал меҳнат маблағ ва вақт сарфлаб, максимал фойдали майдон олишни назарда тутади. Иқтисодий талаблар функционал масалаларни, яъни хоналарнинг сонини, бичими ва ўлчамларини, улардаги ободонлаштириш тадбирларини белгилашда ҳақиқий эхтиёждан ва жамиятнинг имкониятларидан келиб чиқиш лозимлигини билдиради. Конструкцияларнинг мустахкамлик ва устиворлик заҳираларини, узоққа чидамлилик ва оловбардошлик даражаларини тўғри белгилаш ҳам иқтисодий талаблардандир. I ва II класс биноларнинг узоққа чидамлилик ва оловбардошлик даражаси, мос равишда I ва II даражадан паст бўлмаслиги керак. III класс биноларнинг узоққа чидамлилик даражаси II ва олов-бардошлик даражаси Ш даражадан паст бўлмаслиги керак. IV класс бинолар нинг узоққа чидамлилик даражаси Ш даражадан паст бўлмаслиги керак, лекин оловбардошлик даражаси меъёрланмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |