Тошкент архитектура-қурилиш институти бино ва иншоотлар қурилиши факультети “бино ва иншоотлар” кафедраси



Download 19,23 Mb.
bet2/8
Sana06.07.2022
Hajmi19,23 Mb.
#751214
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
методичка

1) БИНО ТАРЗИНИ ЧИЗИШ

Бино (иншоот) нинг тарзи унинг ташқи кўринишининг вертикал сиртга проекциясидир. Ҳар қандай бино учун тўртта кўриниш – тўртта тарз чизиш мумкин. Улардан биттаси, яъни бинога асосий кириш жойлашган, бош тархда катта кўча ёки майдонга қараган томони бош тарз ҳисобланади. Унга қарама-қарши томони – ҳовли тарз, ён томонлари кўринишлари эса, ёнбош тарзлар дейилади.


Тарзнинг номи бинонинг чизмада тасвирланган участкаси жой-лашган четки координацион ўқлар билан белгиланади ва одатда чизманинг устига ёзилади( 1-расм) масалан: “Тарз 1-7” ёки “Тарз А-И” каби.
Тарзда қуйидаги маълумотлар келтирилиши керак:
1) бино тарзининг четларида жойлашган, деформацион чоклар, ба-ландлик ўзгарган жойлардаги координацон ўқлар; саноат биноларида, бўндан ташқари, дарвоза ўрнатиладиган жойнинг камида бир томонида, томдаги фонарларнинг бошланиш ва тугаш жойларидаги координацион ўқлар ҳам;
2) бино атрофидаги ер сатҳи, деворларнинг усти, кириш майдончалари, дераза ўринларининг ости ва устки сатҳлари;
3) бино плани ва қирқимида кўрсатилмаган тешиклар, туйникларнинг қирқимлари, боғланишлари сатҳлари;
4) деворнинг йиғма конструктив элементлари таркибига кирмаган деразаларнинг типлари;
5) бино плани ва қирқимида маркалаб белгиланмаган тугунлар ва фрагментларга йўлланмалар;
6) деворнинг бошқа участкаларидан фарқ қилувчи қисмларининг пардоз қатлами тўғрисида маълумотлар;
7) ташқи ёнғинга қарши ва эвакуация зиналари, галереялар туташишлари.
қуйида бинони тарзини расмийлаштириш намунаси кўрсатилган.

1-расм.
Лойиҳанинг график қисми бажаришда биринчи листга бино тарзи, бош тарх, қурилиш ҳудуди шамол гули жойлаштирилиди. Бино тарзи М 1:100 ва М 1:200, бош тарх эса М1:500 ёки М1:500 массштабда чизилади.


2) БОШ ТАРХ ЧИЗИШ

Бош тарх ШНҚ 2.07.01–03* “Шаҳарсозлик” талаблари асосида лойиҳаланади.


Бош тарх шартли белгилар ёрдамида мавжуд бинолар ва иншоотлар, йўллар, кўкаламзорлар, дарахтзорлар, ўтлоқлар ва бошқа объектлар кўрсатилади.
Бинолар орасидаги ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун етарли масофа уларнинг оловбардошлик даражасига боғлиқ (1-жадвал)
1-жадвал.
Бинолар орасидаги ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун етарли масофа

Бинонинг оловбардошлик даражаси

Масофа, м, ёнидаги бинонинг оловбардошлик даражаси

I, II

III

IV, V

I, II

6

8

10

III

6

8

10

IV, V

10

10

15

Санитария талаблари бўйича қабул қилинадиган бинолар орасидаги
минимал масофа энг баланд бинонинг баландлигига боғлиқ(2-жадвал).
Бош планда қурилиш ишлари бажариладиган участканинг чегарала-ри, ёрдамчи бинолар, дарахтлар, турли майдончалар, йўллар ва ўтиш жойлари кўрсатилади. Ундан ташқари бош планда электр, телефон линиялари, ёритиш ускуналари, сув, иссиқлик таъминоти, канализация ва бошқа тармоқлари ҳам кўрсатилиши мумкин.
2-жадвал
Санитария талаблари бўйича қабул қилинадиган бинолар орасидаги минимал масофа

Меъёрланадиган масофа

Бинолардаги қаватлар сони

2-4

5

9

12

Биноларнинг узун томонлари орасидаги масофа, м

20

30

48

80

Бинонинг узун томони ва унга кўндаланг жойлашган ён томонидан деразаси бор бино орасидаги масофа, м

12

15

24

45

Биноларнинг деразаси йўқ ён томонлари орасидаги масофа, м

Масофа ёнғинга қарши талаблардан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади

Бир ўқда жойлашган минора типидаги бинолар орасидаги масофа, м

-

-

36

60




Download 19,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish