Ташкилий-фармойиш усули, унинг моҳияти ва тавсифи. - Ташкилий-фармойиш усули, унинг моҳияти ва тавсифи.
- Хўжалик ташкилотларининг ишлаб чиқаришни бошқариш бўйича фаолияти бошқарувнинг турли ташкилий-фармойиш усулларини қўллаш билан боғлиқцир. Бошқарувнинг ташкилий-фармойиш усуллари бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар самарали фаолият юритишини таъминловчи таъсир этиш тизимидан иборатдир. Бошқарувнинг ташкилий-фармойиш усуллари иқтисодий усулларни тўлдириб, бозор иқтисодиёти қонунлари, хуқуқий хужжатларни хисобга олиш ва бажаришга асосланади.
- Давлат махсус тузилган бошқарув ташкилотлари воситасида бошқариладиган тизимга маъмурий ва ташкилий жихатдан таъсир ўтказади. Менежмент тизимида ташкилий усуллар умумий мақсадга эришиш учун ишлаб чиқарувчиларнинг хамкорликдаги харакати тартибга солинадиган маъмурий хужжатлар асосида амалга ошади. Ташкилий-фармойиш усулини қўллаш асосини бошқарувнинг барча тамойиларига риоя қилиш ташкил этади. Нима сабабдан бошқарувнинг маъмурий-фармойиш усуллари маъмурий шакллар билан қўшиб олиб борилади. Бу кўп холларда ташкилий таъсир маъмурий хуқуқни қўллаш, яъни қарор ва фармойишларни амалга оширишга асосланади. Лекин, «бошкарувнинг ташкилий-фармойиш усули» тушунчаси «маъмурий бошқарув усули» тушунчасидан бирмунча кенгдир, чунки ташкилий-фармойиш усуллари бошкарувнинг турли даражаларига турли кўламда ва шаклда ташкилий таъсир этишни урганиш масалаларини хам қамраб олади. Ташкилий-фармойиш усуллари ташкилий аникликни таъминлайдилар, ташкилий тизим, бошқарувнинг хар бир бўғини вазифаларини белгилаб беради, бошқарув аппарати интизоми ва фаолияти самарадорлигини таъминлайди, ишда тартиб ўрнатади, қарор, фармойишларни бажаради, кадрларни танлайди ва жой-жойига қўяди ва х.к. Бошқарувнинг ташкилий-фармойиш усуллари уларнинг ишлаб чиқарувчиларга таъсир этиш манбаалари ва йўналишлари бўйича турларга ажратилади. Бунга боғлиқ холда таъсир этишнинг ташкилий-фармойиш усуллари уч гурухга бўлинади: ташкилий-барқарорлаштирувчи фармойиш ва интизом.
Таъсир этишнинг ташкилий-барқарорлаштириш усулларининг асосий мақсади хамкорликда ишлаш учун ташкилий асос яратишдир, яъни, вазифа, мажбурият. Жавобгарлик ва ваколатларни тақсимлаш, тартиб ўрнатиш ва х.к. Маъмурий таъсирнинг ташкилий шаклларининг икки ташкилий чеклаш ва ташкилий меерлаш тури мавжуд. Ташкилий чеклаш воситасида давлат бошқарувчи ва бошқариладиган тизимга уларнинг макбул нисбатини, ташкилий тизимини ва хар бир даражада бошқарув чегараларини аниклаш мақсадида таъсир этади. Ташкилий чеклашга мисол қилиб лавозимлар хақида Низомни кўрсатиш мумкин. Ташкилий меерлаш хужжатлари воситасида хом-ашё, материаллар сарфини меъёрлаш, махсулотлар ишлаб чиқаришга мехнат сарфи ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш техникавий ва технологик меъёрлар (мезонлар, меъёрлар, қайта ишлов бериш усули, тартиби ва х.к.) ишлаб чиқаришни ташкил этиш меъёрлари (мақбул ишланма кўлами). - Таъсир этишнинг ташкилий-барқарорлаштириш усулларининг асосий мақсади хамкорликда ишлаш учун ташкилий асос яратишдир, яъни, вазифа, мажбурият. Жавобгарлик ва ваколатларни тақсимлаш, тартиб ўрнатиш ва х.к. Маъмурий таъсирнинг ташкилий шаклларининг икки ташкилий чеклаш ва ташкилий меерлаш тури мавжуд. Ташкилий чеклаш воситасида давлат бошқарувчи ва бошқариладиган тизимга уларнинг макбул нисбатини, ташкилий тизимини ва хар бир даражада бошқарув чегараларини аниклаш мақсадида таъсир этади. Ташкилий чеклашга мисол қилиб лавозимлар хақида Низомни кўрсатиш мумкин. Ташкилий меерлаш хужжатлари воситасида хом-ашё, материаллар сарфини меъёрлаш, махсулотлар ишлаб чиқаришга мехнат сарфи ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш техникавий ва технологик меъёрлар (мезонлар, меъёрлар, қайта ишлов бериш усули, тартиби ва х.к.) ишлаб чиқаришни ташкил этиш меъёрлари (мақбул ишланма кўлами).
- Таъсир этишнинг фармойиш усуллари чекловчи хужжатларда кўзда тутилмаган мавжуд вазиятдан келиб чиққан холда кундалик жадал бошқариш мақсадида кўлланилади. Фармойиш таъсирининг асосий мақсади бошқарув аппаратининг аниқ харакати, бошқарувнинг барча бўлинма ва хюматлари барқарор ишлашини таъминлаб беришдан иборат. Таъсир этишнинг фармойиш усуллари буйруқ, фармойиш, кўрсатма ва бошқа меъёрий хужжатлар асосида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |