u(t) = ui(t) cos ω0t + uq(t) sin ω0t (2.4)
Демодуляциялашда синхрон детекторлаш қўлланилади, яъни ui (t) сигнални cos ω0t ва uq ни sin ω0t га кўпайтириш ҳамда юқори частотали сигналларни паст частотали фильтрда камайтириш (йўқотиш) натижадаси ui (t) ва uq (t) сигналлар ажратилади.
Ҳозирги вақтда рақамли телевидение тизимида 64 ёки 256 позицияли КАМнлар ҳам қўлланмоқдалар, улар қўлланилган бир вақтда 6 ёки 8 битлар узатилади.
2.15-расм. 4 позицияли, 16 позицияли ва 64 позицияли квадратуравий манипуляция КАМн (QAM)
Амплитуда эмас, балки икки квадратуравий ташкил этувчилар фазалари дискрет модуляцияланганда квадратуравий фаза манипуляцияси (КФМн) ҳосил бўлади. Унда олинган сигнал қуйидаги кўринишда бўлади:
сos (ω0 t + θ i) + sin(ω0 t + θ Q) = A0cos (ω0t + θ 0), (2.5)
бу ерда θ i, θ Q квадратуравий ташкил этувчиларнинг фазалари.
A0, θ 0 - натижавий сигнал амплитудаси ва фазаси.
Ифодаланган операциялар одатда рақамли кўринишда бажарилади, шу сабаб КАБ блокидан сўнг РАЎ бўлиши лозим. Замонавий рақамли сигналларни радио каналлардан узатиш усули ортогонал частотали мультиплексирлашдир. Бу инглиз тилидаги техник адабиётларда OFDM (Оrthogonal Frequency Division Multiplex) дейилади. Ҳақиқатда кўп ортогонал ташувчилик модуляциядир. OFDM қўлланилганда узатиш канали жуда кўп(юзлаб ёки минглаб) каналчаларга (канал остиларга) бўлинади ва бу эса асосий каналнинг частота спектридан тўлиқ фойдаланиш имконини беради. Бундан ташқари асосий канал спектрининг маълум қисмининг йўқотилиши узатилаётган маълумотни йўқолишига халақит қилмайди. OFDM модели сифатида бир хил қадамли,ўзаро каррали (f, 2f, 3f, 4f ва ҳ.к.) генераторлар мажмуаси хизмат қилиши мумкин. Бу усулнинг моҳияти 5.7- расмда изоҳланган.
5.8-расм. ОFDM усулининг моҳияти
2.16-расм. OFDM сигналини ҳосил қилиш принципи.
Расм 2.17. COFDM модуляторининг назарий блок диаграммаси6
Битли символлар оқими Хn,k,кетма-кет-параллел ўзгартиргич силжитиш регистрида, модуляция қилинганда, улар параллел N-разрядли кодга (Х0,Х1,....ХN-1) айлантирилади ҳамда улар Фурьенинг тескари алмаштириш блокига тушадилар. Фурьенинг тескари алмаштириш блокида частотали компоненталардан сигналнинг вақт бўйича сатҳ қийматлари х0,х1....хN-1 шакллантириладилар ва рақам-аналог ўзгартиришдан сўнг квазианалог сигнал бўлади. Сўнгра олинган сигнал радиоузатиш қурилмаси модулятори ёрдамида телевидениенинг ишчи диапазонига кўтарилади ва кучайтирилиб эфирга узатилади.
2.18. расм. OFDM да кўпнурли қабул қилиш
OFDM сигнални демодуляция қилишда қабул қилгичда тескари амал бажарилади. Қабул қилгич қабул қилган OFDM квазианалог сигнал дастлаб оралиқ частотага келтирилади, сўнгра АРЎ ёрдамида N-разрядли параллел кодга х0,х1....хN-1 айлантирилади. Сўнгра Фурьенинг тезкор тўғри алмаштириш блоки орқали квазианалог сигнал саноқлари қийматларидан модуляцион символларнинг спектриал коэффициентлари шакллантирилади ҳамда улар кетма-кет кодга ўзгартирилгач, декодлашнинг канал трактига тушади7.
Do'stlaringiz bilan baham: |