1.3. Рақамли телевизион сигнални ҳосил қилиш ва шакллантириш.
ITU – R ВТ 601 тавсиясига кўра рақамли телевизион сигнални шакллантиришнинг иккита усул билан амалга ошириш мумкин.
Биринчи ҳолатда аналог телевизион сигналнинг ташкил этувчилари (компонентлари) рақамли сигнал ҳолатга ўтказилса, иккинчи ҳолатда эса дастлабки ранг сигналлари рақамлаштирилади ва ташкил этувчилар рақамли ҳолатда ишлов берилади.
Иккала рақамли телевизион сигнални шакллантириш вариантларининг тузилиш схемасини кўриб чиқамиз ва улар 1.11- расм ифодаланган. 1.11- расмда кўрсатилган қурилмада аналог асосий ранг сигналлар ER, EG, EB телекамерадан чиқиб, гамма – корректорлар орқали кодлаш матрицасига, тушиб, (1.3) формулага биноан коррекцияланиб (ER’, EG’, EB’), ўзгартириш ёрдамида ёруғлик сигнали ЕY’ га айлантирилади ва рангфарқ сигналлар E’R- Y, E’B-Y ҳосил қилинади.
1.11-расм. Рақамли телевизион сигнални ҳосил қилувчи қурилманинг схемаси.
Бу ерда: ГК – гамма – корректор
КМ – кодловчи матрица
ТИГ– такт импульс генератори
MS – мультиплексор
АРЎ – аналог-рақамли ўзгартиргич
РГК – рақамли гамма корректор
РСИШ – рақамли синхроимпульсларни шакллантиргич
АСБ – актив сатрнинг боши
АСО – актив сатрнинг охири
РТС – рақамли телевизион сигнал
Сўнгра сигналлар АРЎда рақамли Y, CR ва СВ сигналларга айлантирилади. Бундан ташқари (1.3) формулага асосан, АРЎ нинг кириш қисмида қўшимча аналог узеллардан фойдаланилади, яъни масштабланади ва сатҳ бўйича сигналлар силжитилади. Разрядлар сони ҳар бир АРЎда 8тани ташкил этади. Телевизион сигналларни ёйиш синхроимпульслари- рақамли синхроимпульсларни шакллантириш (РСИШ) блокига тушади ва у ўз навбатида АСБ, АСО синхросигналларни ишлаб чиқаради. Бундан ташқари синхроимпульслар –такт импульс генераторининг (ТИГ) бошқа блокларга тушадиган импульсларини ишлаб чиқаришда,яъни 27, 13.5 ва 6,75 МГц частотали импульсларни ишлаб чиқишда қўлланилади. ТИГ блокида фаза бўйича частотани автоматик созловчи (ФЧАС) схема қўлланган ва у сатр синхроимпульсларининг частота ҳамда фаза бўйича аниқлигини таъминлайди. Шундай қилиб, такт импульслари сони талаб этиладиган телевизион сигнал манбаининг сатр ёйиш даври тўғри келиши таъминланади.
Расм 1.12. Ёруғлик ва ранг тасвир сигналларини рақамлаштириш жараёни.
Мультиплексор (МS) ўз навбатида рақамли синхросигналларни ва Y, CR ва CB рақамли сигналлар оқимини берилган кетма – кетликда узатилишини таьминлайди ҳамда қурилма чиқишида тўлиқ рақамли телевизион сигнал (РТС) олинади3.
Иккинчи қурилмада (1.12 б- расм) асосий ранглар (ER, EG ва EB) рақамли сигналларга (Rd, Gd ва Bd) киришда бирданига айлантирилади. Бу ҳолатда гамма корректорда сигналларни бузилишини камайтириш учун ҳар бир АРЎ 10 ёки 12 разрядли бўлиши шарт. Шундан сўнг Rb, Gd ва Bd рақамли сигналлар рақамли гамма – корректор (РГК) га тушади ва бу ерда ночиқли ўзгартиришлар бажарилади.
Гамма – корректордан сўнг R’d, G’d ва B’d сигналларнинг иккилик разрядлар сони 8тагача камаяди. Сўнгра эса R’d, G’d ва B’d сигналлари рақамли кодловчи матрицага (РКМ) тушади ва у ерда рақамли ёруғлик сигнали Y рақамли рангфарқ сигнали СR ва CB ларга айланади.
Синхросигналларни ва такт импульсларини шакллантириш ҳамда мультиплексорнинг ишлаши қурилманинг биринчи варианти каби амалга оширилади.
Рақамли қурилмалар ёрдамида гамма – коррекциянинг амалга оширилиши талаб қилинадиган функцияни катта аниқликда бажарилишини таьминлайди, лекин бунда мураккаблашган, қиммат ва кўпроқ иккилик разрядли АРЎ талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |