Тошкент ахборот технологиялари университети оптик алоқа тизимлари


Халқаро, шаҳарлараро ва маҳаллий тармоқларда қўлланиладиган рақамли узатиш тизимлари



Download 5,29 Mb.
bet67/115
Sana25.06.2022
Hajmi5,29 Mb.
#705098
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   115
Bog'liq
Ma\'ruza matni (OAT 2015 - 2016)

12.2. Халқаро, шаҳарлараро ва маҳаллий тармоқларда қўлланиладиган рақамли узатиш тизимлари


ИКМ-30 рақамли узатиш тизими

Умумдавлат бирламчи тармоқларда ХТИ (халқаро телекоммуникация иттифоқи) таклифига жавоб бе­рувчи, Европа иерархиясининг бирламчи пағона тизимлари учун 30 та каналга мўлжалланган бирламчи РУТ лари қўлланилади. Уларга АТС ва АМТС лар орасини, шаҳарлараро ва шаҳардан ташқари АТС ларни бир-бирига уловчи линияларни ҳосил қилувчи ИКМ-30 узатиш тизими ва қишлоқ алоқа тармоқларида қўлланиладиган ИКМ-30 С тизимлари ки­ради. Бу РУТ ларининг тузилиш принципи бир хил.


ИКМ-30 рақамли узатиш тизими. Бундай узатиш тизими шаҳар, шаҳар атрофи АТСлари, АМТС ва АТСлар орасида, 0,5; 0,6; 0,7 мм диаметрли симга эга бўлган полиэтилен изоляцияли (ТПП туридаги) ёки қоғозли паст частотали жуфтликлар (Т туридаги) орқали 30 та товуш частотали канални ташкил қилган ҳолда уловчи линиялар мажмуасини олиш учун ҳизмат қилади. Шунингдек ИКМ-30 анча юқори тартибли рақамли узатиш тизимлари учун канал ҳосил қилувчи ускуна сифатида ҳам қўлланилади. Тизим бир ва икки кабелли кўринишда тузилиши мумкин. Бир кабелни қўллаганда қарама-қарши узатиш йўналишидаги регенераторлар бир кабелнинг турли жуфтликларига уланади, икки кабелида эса турли кабел жуфтликларига уланади. Шуниям айтиш жоизки, биринчи ҳолатда ўзаро ўтувчи сўниш қиймати бўйича жуфтликларни танлаш амалга ошади. Икки кабелли тизимда рақамли линия тракти амалда кабелнинг барча жуфтликларида ташкил қилиниши мумкин. Бу кабел ҳажмини 13-14 баробар ошишига олиб келади. Бир кабелли тизимда эса кабел ҳажмининг 1/3 қисми қўлланилади.
ИКМ-30 аппаратураси, рақамли овозли эшиттириш аппаратураси (РОЭА) билан биргаликда ишлаши мумкин. Бундай ҳолда ИКМ-30 нинг линия трактида тўртта олий синфли овозли эшиттиришканалини ташкил қилишмумкин. ИКМ-30 узатиштизими ёрдамида ташкил қилинган алоқа схемаси қуйидаги 12.2-расмда кўрсатилган.

12.2-расм. ИКМ-30 узатиш тизими ёрдамида ташкил қилинган алоқа схемаси


Аналог рақамли қурилма (АРК) 30 та телефон сигналларини аналогдан рақамлига ва рақамлидан аналогга ўзгартириш, қабул қилинган узатиш циклининг тузилишига мос ҳолда 2048 кБит/с тезликли гуруҳли рақамли оқимни шакллантириш ва ажратиш учун мўлжалланган. Шунингдек дискрет ахборотларни киритиш ва чиқариш, мослаштирувчи қурилмалар ёрдамида АТС ускуналари билан мослаштиришни амалга оширади. Линия тракти қурилмаси (ЛТҚ) линиянинг рақамли сигналини шакллантиришва қабул қилиш, дистанцион таъминотни, ХТқРП нинг теленазоратини, шунингдек ҳизмат алоқасини ташкил қилишучун мўлжалланган.


Кабел турига ва унинг симини диаметрига боғлиқ ҳолда регенерациялаш участкасининг узунлиги (ТЧ сигнал учун) 50-86 км ташкил этади. Хизмат талаб қиладиган регенерациялаш участкалари орасидаги максимал масофа ХТқРП нинг ДТ имкониятларига боғлиқ ҳолда аниқланади ва у кабел турига боғлиқ ҳолда 25-43 км ни ташкил этади. ИКМ-30, 30 та телефон сигналларидан ташқари, тезлиги 8 кБит/с тезликли тўққизта дискрет ахборот каналларини ташкил этиш имконини беради, шундан 8 таси битта ТЧ каналанинг ўрнига узатилади. Ҳар бир ТЧ каналига иккита БЧС узатиш каналини, тўртта ТЧ канал ўрнига иккинчи синфли овозли эшиттириш каналини узатиш имконини беради. Тактли частота 2048 кГц, телефон сигналларини ва дискрет ахборот сигналларини узатишда дискретизациялаш частотаси 8 кГц, овозли эшиттириш сигналларини узатишда 32 кГц ни бошқарув ва чақириқ сигналлари (БЧС) эса 500 Гц ни ташкил этади.
Асосий параметрлари
Каналлар сони 30
Циклнинг таъқиб частотаси 8 кГц
Чиқиш оқимларининг узатиш тезлиги 2048 (1  3*10-5) кбит/с
Линия сигналининг код тури ҚННЎИ
Сиклли синхронизмнинг ўртача тикланиш вақти 2 мс

Download 5,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish