Тошкент ахборот технологиялари университети оптик алоқа тизимлари


Плезиохрон рақамли иерархия (PDH)



Download 5,29 Mb.
bet65/115
Sana25.06.2022
Hajmi5,29 Mb.
#705098
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   115
Bog'liq
Ma\'ruza matni (OAT 2015 - 2016)

12.1. Плезиохрон рақамли иерархия (PDH)

РУТларининг иерархия усулида тузилиши, канал ҳосил қилувчи қурилмаларни такомиллаштириш, тайёрлаш жараёнини енгиллаштириш, техникасидан фойдаланувчи қурилмаларни яратиш имконини беради. Ҳозирги пайтда РУТларнинг уч иерархия тури кенг тарқалган: Европа ва Шимолий Америка ва Япония. Европа иерархияси ИКМ-30 туридаги бирламчи рақамли узатиш тизимларига асосланган. Бунда аналог-рақамли қурилма ҳар бирининг ўтказувчанлик қобилияти 64 кбит/с га тенг бўлган 30 та канални шакллантиради. Гурухли сигнални узатиш тезлиги 2048 кбит/с га тенг. Анча юқори бўлган сатхдаги РУТларнинг гурухли сигналларини шакллантиришда, рақамли оқимларни вақтли бирлаштириш усули қўлланилади.


Бундай оқимлар паст сатхли РУТларнинг қурилмаларида шаклланади. 16.1-расмдан кўриниб турибдики, иерархиянинг барча поғоналари учун бирлаштириш коэффициенти 4 га тенг. Худди шунга ўхшаган ҳолда шимолий Америка ва Япония иерархиялари ҳам тузилади, фақат унда бирламчи РУТ сифатида ИКМ-24 қўлланилади ва иерархиянинг турли поғонаси учун бирлаштириш коэффициенти ҳар хил. Юқоридаги уч иерархия, плезиахрон рақамли иерархия номини олган. Бундай иерархияда рақамли оқимларни бирлаштириш асинхрон усулда амалга ошади, яъни рақамли оқимларни тезлиги бир-бирисидан озгина бўлсада, фарқ қилади.
Бундай холатда оқимларни бирлаштириш учун тезликларни созлаш амалга оширилади. Охирги йилларда синхрон рақамли иерархияга тегишли юқори кўрсаткичига эга бўлган тизимлар кенг тарқалмоқда. Бу плезиахрон рақамли иерархиянинг камчиликлари билан боғлиқ. Чунки тармоқ ривожлана борган сари тармоқни назорат қилиш ва бошқариш муаммолари юзага келди ва ушбу рақамли узатиш тизимларини такомиллаштириш эҳтиёжи туғилди.
Плезиохрон рақамли иерархия 80-йилларнинг бошида таркиб топган тезликларнинг уч стандартини ўз ичига олади. Шимолий Америка стандарти деб аталувчи биринчи стандартда (АҚШ ва Канадада қабул қилинган) БРО бирламчи рақамли оқим (ёки DS1-Digital Signal of Level 1) тезлиги 24 DSO (АРК) нинг тезлигига мос бўлган 1544 кбит/с га тенг қилиб танланган. Японияда қабул қилинган иккинчи стандартда бирламчи рақамли оқимнинг Шимолий Америка стандарти, яъни DS1 даги тезликдан фойдаланилган. Европа ва Жанубий Америкада қабул қилинган учинчи стандартда БРО бирламчи рақамли оқим тезлиги 2048 кбит/с га тенг қилиб танланган. Бундай тезлик 32 АРК нинг тезлигига тўғри келади. Амалда 30 АРК плюс узатиш тезлиги 64 кбит/с га тенг бўлган иккита синхронизациялаш ва бошқариш каналидан фойдаланилади.



12.1-расм РУТ иерархиясининг турлари


ПРИ нинг биринчи стандарти 1544 (ёки DS1)-6 312(ёки DS2)-44 736 (ёки DS3) -274 176 (ёки DS4) кбит/c (яхлитлаган ҳолда: 1,5-6-45-274 Мбит/с) тезликларнинг иерархик кетма-кетлигини ўз ичига олади. Бундай кетма-кетлик қуйидаги мультиплексирлаш коэффициентлари қатори: ДSО нинг 24 сигналидан DS1 сигналини шакллантириш учун n=24га, DS1 нинг 4 сигналидан DS2 сигналини шакллантириш учун m=4га, DS2 нинг 7 сигналидан DS3 сигналини шакллантириш учун I=7га ва DS3 нинг 6 сигналидан DS4 сигналини шакллантириш учун k=6га тўғри келади. ПРИнинг ушбу стандарти ДSО (ёки АРК)нинг 24,96,672 ва 4032 каналини ташкил қилишга имкон беради.


DS1-DS2-DS3-DS4 сатхли рақамли сигналларни одатда тегишли равишда бирламчи рақамли канал (оқим)-БРК(О), иккиламчи рақамли канал (оқим)-ИРК(О), учламчи рақамли канал (оқим)-УРК(О) ва тўртламчи рақамли канал (оқим)-ТРК(О) дейилади.

Download 5,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish