195
- тақсимотчилик,
- тармоқлилик.
Тақсимотчилик модели ижтимоий таркибни турлича ўрганувчи белгиларга (ёш, касб,
маълумот, даромад ва б.) эга бўлган ўзаро боғлиқ ижтимоий
вазиятлар тизими сифатида
тасаввур этади. Бунда индивид ва гуруҳ хулқ-атворининг тафовутлари ва кўринишлари улар
томонидан эгалланган ижтимоий вазият билан, яъни жамиятдаги ўрни билан
тушунтирилади. Тармоқлилик модели индивид ва гуруҳнинг хулқ-атворини улар кирган
ижтимоий тармоқнинг ҳар хил қурилмалари билан тушунтиради. Ижтимоий тармоқлар
тизимининг асосий элементлари бўлиб тезлиги ва зичлиги билан ўзаро фарқланувчи
алоқаларнинг тугунлари ва бўлимлари олинади.
Ижтимоий тизимнинг энг муҳим тавсифи бўлиб, биринчидан, ижтимоий таркиб, яъни
гуруҳда унинг ривожланишини белгиловчи таркиб, вазият ва
муносабатлар, иккинчидан,
жамиятнинг стратификацияси (табақалашуви) ёки айтиб ўтилган гуруҳлар социао
мақомларининг иерархик шкаласидаги жойлашуви хизмат қилади. Ижтимоий гуруҳларнинг
ва шунга мос равишда жамият ижтимоий стратификациясининг ҳам асосий меъёрлари
қуйидагилар ҳисобланади:
1) ҳукмронлик ва бошқарувчилик вазифалари ҳажмида ифодаланувчи сиёсий
салоҳият,
2) мулкчилик, олинадиган даромадлар ва турмуш даражаси миқёсларида намоён
бўлувчи иқтисодий салоҳият,
3) ходимларнинг маълумоти, малакаси ва маҳоратини турмуш тарзи ва сифати
хусусиятларини акс эттирувчи социомаданий салоҳият,
4) юқорида айтиб ўтилган белгиларнинг мужассамлашган ифодаси ҳисобланувчи
ижтимоий обрў-эътибор.
Иқтисодий
табалашувга келганда эса, Ўзбекистон Республикасида жамиятнинг
табақалашувининг омиллари, меъёрлари ва қонуниятлари тўғрисидаги замонавий
тасаввурлар ижтимоий мақоми ва шунингдек ижтимоий ўзгариш жараёнларидаги ўрнига
кўра фарқланувчи қатламлар ва гуруҳларни ажратишга имкон беради. Биз қабул қилган
гипотезага (фаразга) кўра жамият тўрт ижтимоий қатламдан иборат бўлади: юқори, ўрта,
таянч ва қуйи қатламлар. Юқори қатлам деганда, аввало, ислоҳотларнинг
асосий субъекти
ролида чиқувчи, амалда бошқарувчи қатлам тушунилади. Унга элита ва шунга яқин гуруҳлар
кириб, улар давлат бошқаруви тизимида, иқтисодий ва куч ишлатиш таркибларида энг
муҳим ўринларни эгаллайдилар. Ушбу қатламни шакллантирувчи элита ва унга яқин
гуруҳлар кўпинча турли манфаатларга эга бўлади ва ҳар хил мақсадларни кўзлайди. Аммо
уларнинг барчасини ҳокимиятда турганлик ва ўзгаришлар жараёнига, айниқса унинг
"юқоридан" ислоҳотлар билан ташкил этувчи томонларига тўғридан-тўғри таҳсир кўрсатиш
имконияти белгиси бирлаштиради.
Иккинчи
қатламнинг
ўрта
дейилиши, биринчидан, унинг
ижтимоий
кўрсатгичга(шкалада)ги ўрни ҳисобга олинган ва иккинчидан, у шаклланаётган ўрта
қатламнинг куртаги ҳисобланади. Тўғри, унинг кўпчилик кўрсатгичлари ҳозирча
постиндустриал жамият талабларига жавоб берувчи шахсий мустақилликни
таъминловчи
капиталга ҳам, маҳорат даражасига ҳам, юқори ижтимоий обрўга ҳам эга эмас. Бунинг
устига, ушбу қатлам ҳозирча, ижтимоий барқарорликнинг кафолати бўлиб хизмат қилиши
учун, анча кам сонли ҳисобланади. Ўзгаришлар жараёнида ўрта қатлам томонидан
бажариладиган роль унинг Ўзбекистон шароити учун юқори бўлган касбий-малакавий
салоҳияти,ўзгарувчан
шароитларга
момлашиш
қобилияти, эскирган
ижтимоий
институрларни янгилашда фаол ва манфаатли иштироки, нисбатан қулай молиявий аҳволи,
ислоҳотларни давом эттиришдан умумий манфаатдорлиги билан белгиланади.
Ҳозирги вақтда ушбу қатлам, ўзининг қуввати камлигига қарамасдан, аста секин,
асосан унинг ҳаракатлари билан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий таянчи ва
бош ҳаракатлантирувчи кучига айланмоқда. Агарда юқори қатлам жамиятнинг мақсад-