Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»


Чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, кишиларнинг яшаши



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

Чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, кишиларнинг яшаши,
камол топиши учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва
истеъмолчиларга етказиб беришга қаратилган, бир-бири билан боғлиқликда амал
қиладиган турли-туман фаолиятлар яхлит қилиб, бир сўз билан, иқтисодий фаолият
деб аталади.
Қадимда иқтисодий фаолиятнинг асосий шакли уй хўжалиги доирасида рўй берган.
Шунинг учун қадимги грек олимларининг (Ксенофонт, Платон, Аристотель) асарларида
иқтисодиёт - уй хўжалиги ва уни юритиш қонунлари деб тушунтирилган. Араб лексиконида
«иқтисод» тежамкорлик маъносида тушунилган, чунки ислом динига оид адабиётларда
тежамкорликка алоҳида эътибор берилган. Лекин, ҳозирги даврда иқтисодиёт кенг маънони
англатиб, фақатгина уй ёки индивидуал хўжалик юритиш ёки тежамкорлик маъносини
англатмайди, балки
иқтисодиёт - йирик хусусий хўжалик, жаъмоа хўжалиги,
ҳиссадорлик Жамиятлари, давлат хўжаликларидан, молия ва банк тизимларидан,
хўжаликлараро, давлатлараро бирлашмалар, корпорациялар, концернлар, қўшма
корхоналар, давлатлар ўртасидаги турли иқтисодий муносабатларидан иборат ўта
мураккаб ижтимоий тизимни англатади.
Бунинг устига барча ресурсларимиз - пул маблағлари, табиий бойликлар, малакали ишчи
кучлари, ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол товарлари ҳаммаси чекланган миқдордадир.
Ушбу чекланган иқтисодий ресурслардан оқилона фойдаланиб, аҳолининг тўхтовсиз
ўсиб борувчи эҳтиёжларини қондириш мақсадига эришиш, ресурслар ва
маҳсулотларни тўғри тақсимлаш йўлларини топиш иқтисодиётнинг асосий мазмунини
ташкил этади.
Иқтисодиёт қамров даражасига қараб турлича бўлиши мумкин: жаҳон иқтисодиёти,
мамлакат иқтисодиёти, миллий иқтисодиёт, тармоқ иқтисодиёти, функционал иқтисодиёт,
минтақа иқтисодиёти; корхона ёки фирма иқтисодиёти, оила иқтисодиёти. Баъзан уларни
яхлитлаштириб, макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт деб аталади. Иқтисодиётнинг бу
турлари, даражалари, шакллари қандай бўлишидан қатьий назар уларнинг ҳаммаси бир
мақсадга бўйсунган: у ҳам бўлса инсониятнинг яшаши, кўпайиши ва камол топиши учун
шарт-шароит яратиб бериш, турли хил ҳаётий воситаларни яратиб, уларнинг эҳтиёжларини
қондириб боришдан иборатдир. Шундай экан, иқтисодиёт инсон ҳаёти асосини, унинг
пойдеворини ташкил этиб, унинг ўзи ҳам инсонсиз, унинг фаолиятисиз мавжуд бўлмайди ва
мазмунга ҳам эга эмас.
Инсон томонидан яратилган товарлар ва хизматларнинг, ресурсларнинг ҳаракати бўйича
такрор ишлаб чиқариш қуйидаги фазалар бирлигидан иборатдир:
1) ишлаб чиқариш жараёни;
2) айирбошлаш жараёни;
3) тақсимлаш жараёни;
4) истеъмол қилиш жараёни.
Буларнинг ичида энг асосийси ва бошланғичи

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish