Тошкент ахборот технологиялари университети фарғона филиали



Download 2,49 Mb.
bet12/36
Sana14.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#550885
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   36
Bog'liq
РВТ Маъруза матнлари 05

Назорат саволлари.
1.Объект қандай формада бўлиши мумкин ?
Канал деб нимага айтилади ?
Информацияни қабул қилиш каналини тушинтиринг ?
Интерфейс деганда нимани тушинасиз ?
Ахборот аламшинувида протокол нима учун керак?
Энкодер нима учун керак ?


АДАБИЁТЛАР:
Ах2,Ах3,Ақ1,Ақ2
Интернет сайтлари: ЬИ://172/19/130/171:8080/ факультетлар, ммжеёи.и/


6-мавзу. Каналлар алоқа каналлари.


Режа

  1. Аналог-дискрет каналлар

  2. Аналог - рақамли каналлар.

  3. Аналог-дискрет каналларга кўйиладиган талаблар

  4. Физик ўзгарувчанларнн сигналларга ўзгартириш.



Таянч иборалар: канал, аналог, дискрет, рақамли, сигнал, ўзгартириш, дискретизация.


Аналог термини бирор бир физик ходиса ёки воқеани боришидаги параметрни ифодаловчи қийматлар тўплами бўлиб, у физик параметр боришига мос бўлишидан келиб чиқган. Яъний қиймат параметр ортса ортиб, камайса камайиб боради.Одатда аналог сигналлар узиликсиз бўлиб, графикда узиликсиз чизиқ сифатида ифодаланади. Реал вақт тизимларида кордината ўқини абсцисасида вақт, ординатасида эса қиймат жойлашади.
Расм 32. Аналог сигнални ифодаланиши.


Физиковий ўлчашларда барча физик параметрлар махсус ўлчаш тизимлари ёрдамида асосан электр сигналларига айлантирилади. Бу сигналларни аналог электр сигналлари деб аталади. Сигнални олиниши хам реал вақт тизимларида бўлади..Электр сигнали катталиги одатда электр токи ёки кучланиши кўринишида бўлади. Баъзи холларда. нефти химия сохасида физик параметрни ўлчашда пневматик сигнал кўринишида олинади. Бу ерда ифодаланади.
Баъзи физик жараёнларни параметрлари дискрет, узуликли ўзгаради. Масалан электр токи бор ёки йўқ, реле контакти узук ёки уланиқ, клапан очиқ ёки ёпиқ, Бу параметрларни электр сигналларига айлантирилса дискрет сигнал хосил бўлади. Уларни кўриниши қуйдагича бўлади:

Расм 33. Дискрет сигналларни ифодаланиши.


Графикни абсциса ўқи вакт боришини ифодалайди.
Кўриниб турибдики физик параметр ўзгариши узулуклидир.
Узулукли формага эга бўлган сигнални дискрет сигнал деб аталади.Баъзи холларда аналог параметрни дискрет сигнал сифатида хам ифодаланиши мумкин. У холатни аналог сигнални дискретизация қилиш деб хам аталади.

Расм 34. Аналог сигнални дикретизациялаш.


Кўриниб турибдики, дискретлаш қадами қанчалик кичик бўлса дискрет сигнал қиймати аналог сигнал қийматига шунчалик яқин бўлади. Дискрет сигналларни олиш, аналог сигналалрни дискрет сигналларга айлантириш хам реал вақт тизимларида амалга оширилади. Акс холда физик жараённи ифодалаш ва бошқариш имконияти бўлмайди.
Хозирда компьютер технологияларини барча сохаларига кириб бориши объектлар билан алоқа ўрнатишда рақамли сигналлардан фойдаланишга олиб келди. Бунинг учун алоқа каналлари занжирига аналог ва дискрет сигналларни рақамли сигналларга айлантириш тизимлари қўшилди. Бошқариш қурилмасидан бошқариш буйриқларини бажариш механизимларига узатиш каналлари тизимига ракамли сигналларни аналог ёки дискрет сигналларга айлантириш қурилмалаари ўрнатилди. Сигналларни кўриниши қуйдагича:



Apa1od Z1dpa1

Расм 35. Аналог сигнални рақамли сигнал билан ифодаланиши.


Кўриниб турибдики, аналог сигнални рақамли сигналга айлантирилганда уни формаси тўғрибурчакли бўлиб қолади. У икки холатда потенциал “бор” ёки “йўқ” бўлади, биринчи холат “1” иккинчи холат “0” деб олинади.
Рақмли сигналлар 1 ёки 0 қийматларни ифодалашга мўлжалланган. Бунинг сабаби иккилик информацияни ифодалаш техник жихаддан қулай. Юқорида кўриб ўтилгандек, электрон схемаларда икки холатни ифодалашга мисол қилиб конденсаторни зарядли зарядсиз, калит очиқ ёки ёпиқ, ток занжирда икки йўналишда бўлишини кўрсатиш мумкин.
Қуйдаги Расмда ўзгарувчан аналог сигнални рақамли сигналга айлантирилган холати ифодаланган. Этибор берилса аналог сигналини ўзгариши рақамли сигналда импульс кенглигини ўзгариши билан ифодаланган.

Расм 36. Аналог сигнални рақамли сигналда импульс кенглиги ўзгариши билан ифодаланиши.


Аналог сигналларни рақамли сигналларга айлантириш қурилмалари мураккаб электрон схемалардан иборат бўлиб, ўзини микропроцессорли тизимига эга. Бу тизим хам реал вақт тизимларга мисол бўла олади.



Расм 37. Аналог сигнални рақамли сигналга айлантириш электрон қурилмаси.

Расм 38. Аналог видео сигнални рақамли сигналга айлантириш қурилмаси.


Реал вақт тизимларида сигналлар объектдан каналлар орқали қабул қилиниб бошқариш қурилмасига иккилик информация кўринишида узатилади.



Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish