Тошкент ахборот технологиялари университети факультет: акт соҳасида иқтисодиёт ва менежмент Кафедра



Download 7,91 Mb.
bet20/22
Sana26.02.2022
Hajmi7,91 Mb.
#466607
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Hayitova M Hisobot (2)

Педогогик технология:

Фаннинг номи: “Замонавий иқтисодиёт”
Ўқитувчи Ф.И.Ш: Бабабекова Н.Б
Дарс ўтилган сана: 30.11.21
Гуруҳ: Сешанба 3-жуфтлик 120-121-122-19 гуруҳ С 254 ауд.

Дарсда: 22 та


Дарс тури: маъруза
Дарс мавзуси: Замонавий банк тизими.


Дарснинг бориши: Ўқитувчи дарсга кирди, талабалар билан саломлашди, давомат олинди. Ўқитувчига дарс ўтиш учун барча адабиёт ва ўқув материаллари, техник воситалари мавжуд. Талабаларга таълим-тарбия тўғрисида ва соҳага оид кун янгиликлари тўғрисида гапириб ўтилади. Янги мавзуни тушунтиришни бошланади.

Депозит операциялари деганда мижозлар маблағларининг банк омонатларига (депозитларига) кўчиши тушунилади. Мижозлар банкка қўйган пул маблағлари учун фоиз тўловларини оладилар.


Кредит операциялари банкнинг асосий операциялари ҳисобланади. Чунки банклар фоиз даромадларининг асосий қисмини кредитлар тақдим қилиш жараёнидан оладилар. Лекин баъзи мамлакатларда (асосан иқтисодий кризис мавжуд бўлган ва инфляция даражаси юқори бўлган давлатларда) юқори хатар даражасидан қочиб, тижорат банклари асосан кредитлаш эмас, балки хатар даражаси паст бўлган банк операцияларини (масалан, валюта операциялари ва ҳаказо) амалга оширишни афзал кўрадилар. Ҳисоб-китоб операциялари банклар томонидан нақд ва нақдсиз кўринишда амалга оширилади. Мижоз топшириғига кўра банклар уларга товар-моддий бойликларни сотиш ёки сотиб олиш билан боғлиқ бўлган тўловларни амалга ошириш, иш ҳақларини тўлаш, солиқ, йиғимлар билан боғлиқ ва бошқа зарур бўлган тўловларни амалга ошириш учун турли хил ҳисобрақамлар очадилар. Бу жараёнда тижорат банклари воситачи ролини бажариб, кўрсатган хизматлари учун ўз хизмат ҳақини олади.
Шунингдек, банк тизимида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, замонавий - инновацион тўлов шакли бўлган пластик карточкалардан фойдаланиш кенг жорий этиб борилиши натижасида республикамизда 2010-2020 йилларда тижорат банклари томонидан 2005 йилда 988,4 минг донага яқин пластик карточкалар муомалага чиқарилиб, уларнинг сони 2020 йилнинг бошида 20 млн. донадан ошиб кетди. 2020 йилнинг 1 март ҳолатига пластик карточкалар орқали амалга оширилган трансакциялар ҳажми 69,9 трлн.. сўмни ташкил этди Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларида ўрнатилган тўлов терминаллари сони 414,5 минг донадан ошди.

Бундан ташқари банкларнинг ноанъанавий хизматлар турлари мавжудки, унинг таркибига қолган бошқа барча банк хизматлари киради. Ноанъанавий банк хизматлари сони кўпчиликни ташкил қилиб, уларнинг баъзи кўринишларини қуйида келтириб ўтамиз:
- воситачилик хизматлари;
- корхонани ривожлантиришга қаратилган хизматлар (яъни биржага киритиш, акцияларни жойлаштириш, юридик хизмат кўрсатиш, ахборот хизматлари ва ҳаказо);
- кафолат ва кафилликлар тақдим қилиш;
- ишончли операциялар (жумладан мижознинг топшириғига кўра унинг мулкини бошқаришда консультация ва ёрдам бериш);
- корхоналарга бухгалтерлик ёрдамларини кўрсатиш;
- суд органларида мижознинг манфаатларини тақдим қилиш;
- сейфларни тақдим қилиш бўйича хизматлар;
-туристик хизматлар ва бошқалар. Юқоридаги классификация асосида кўриб чиқилган банк хизматлари ҳам юридик шахс мақомига эга бўлган мижозлар учун, ҳам жисмоний шахслар учун кўрсатилади. Банк амалиётида юқоридаги банк хизматларининг тўплами банкларда бир хил бўлиши мумкин, фақат уларнинг кўлами хар хил бўлади. Банк хизматларнинг пулли бўлиши ва банкнинг даромади нуқтаи назаридан қаралганда, қўшимча аниқлик киритишга ёрдам берадиган қуйидаги белгиларни киритиш мумкин: даромад келтирувчи ва даромад келтирмайдиган хизматлар; қиммат ва арзон хизматлар. Банкнинг кўпгина актив операциялари банкка даромад олиш имкониятини беради ва аксинча омонатлар (депозитлар) бўйича фоизларни тўланишини тақазо қилувчи пассив операциялар банк учун харажат келтиради. Баъзи банк хизматлари кўп меҳнатни талаб қилади, шунинг учун уларнинг нархи қиммат бўлади. Масалан, аккредетивни расмийлаштириш ва уни амалга ошириш хизмати тўлов топшириқномага асосан мижознинг пулини ўтказиб юбориш хизматига нисбатан банкка қимматга тушади.

1. Қуйидагилардан қайси бири халқаро молия ва валюта-кредит ташкилоти ҳисобланади?
А) Халқаро Валюта Фонди
В) Халқаро тиклаш ва тараққиёт банки - Жаҳон банки
С) Халқаро молия корпорацияси
Д) Халқаро ҳисоб-китоблар банки
Е) Нотўғри жавоб йўқ.
2. Қуйидагилардан қайси бири минтақавий молия ва валюта-кредит ташкилоти ҳисобланади?
А) Америкалараро тараққиёт банки
В) Африка тараққиёт банки
С) Европа тикланиш ва тараққиёт банки
Д) Осиё тараққиёт банки
Е) Нотўғри жавоб йўқ.
3. Қайси халқаро молия-кредит ташкилоти «Марказий банклар банки» дейилади ва қачон ташкил этилган?
А) Халқаро Валюта Фонди, 1947 йилда
В) Жаҳон банки, 1991 йилда
С) Халқаро ҳисоб-китоблар банки, 1930 йилда
Д) Халқаро молия корпорацияси, 1956 йилда
Е) Нотўғри жавоб йўқ.
4. Мулкчилик асосларига кўра банклар қандай турларга бўлинади?
А) Давлат ва давлат-тижорат банклари
В) Аксиядорлик-тижорат банклари
С) Хусусий банклар
Д) Қўшма банклар
Е) Нотўғри жавоб йўқ.




Download 7,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish