Калит сўзлар:
ахборот компьютер технологиялари, масофавий таълим, телеконферен-
цияларни ташкил қилиш, эркин мулоқот, интерфаол услублар.
Жамиятимизда ахборот технологияларини ривожлантиришга, айниқса, ёшлар компью-
тер саводхонлигини оширишга, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида мактаб
давриданоқ ёшларнинг компьютер технологиялари бўйича дастурий билим, кўникма ва ма-
лакаларини такомиллаштириш, еткачи компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган
тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Эндиликда ўқувчиларни мактаб давриданоқ ахборот технологияларига қизиқтириб,
келгусида тизимда кадрлар захирасини шакллантириш, талабгир соҳа мутахассиларини
тайёрлаш ижтимоий долзарб вазифа ҳисобланади. Республикамиз ҳудудларда ахборот ком-
муникация технологияларига ихтисослашган таянч мактаблар очила бошланди.
Ҳозирги кунда ахборот технологиялари хизматлари жадал суръатлар билан кенгайиб
бормокда. Интернет тармоғи нуқтаи назаридан бутун жаҳон компьютер телекоммуника-
цияси тармокларига бирлашди. Интернет хизматлари тараққий қилиши натижасида мам-
лакатлар, қитъалар рамзий маънода ўз чегараларини йўқотди. Янгидан янги ахборотлар
олиш имкониятлари кенгайиб бормоқда. Бугун компьютер олдига бориб, истаган мамла-
катингизга ташриф буюришингиз, хохлаган ҳажмда маълумотлар, ахборотлар олишингиз,
савол бериб, шу заҳоти жавоб олишингиз учун мисли кўрилмаган имкониятлар мавжуд.
Айнан ахборот технологиялари хизматлари орқали инсоният тафаккури кенгайиб, билим-
лар ошиб бормоқда.
Айниқса, пандемия шароитида масофавий таълимга бўлган эҳтиёж педагогик жараён
иштирокчилари, ўқитувчилар ва ўқувчилар ахборот коммуникация бўйича билим ва мала-
каларининг кенгайишига сабаб бўлди.
Ахборот технологиялари улкан таълимий имкониятларга эга. Бу биринчи навбатда
мулоқот услубига асосланган интерфаол хизматлардир, яъни электрон почта ва электрон
конференциялардир. Электрон почта абоненти бўлиш орқали дунёнинг электрон почтала-
ри билан хат алмашиш имкониятини кенгайтирди. Бундан ташқари Telegram мессенжери
ёки электрон почта орқали турли мавзуларда конференция материаллари жўнатиш ва қабул
қилиб олиш мумкин.
Интернет орқали ахборотларни қабул килиш бевосита, яъни компьютердан компьютер-
га-синхрон алоқа ва билвосита, яъни оралиқ электрон хисоблаш машинасининг ахборот-
ларни қабул қилиши ва шахсий компьютер талаби билан узатиш-асинхрон алоқа орқали
амалга оширилиши мумкин.
Синхрон телекоммуникацияни амалга ошириш учун томонлар алоқа қилиш вақти,
муҳокамага қўйиладиган саволлар тўғрисида олдиндан келишиб олишлари мумкин. Элек-
трон почта ахборотларни тезкорлик билан абонентларга етказиб беришда жуда қулай во-
93
Do'stlaringiz bilan baham: |