Калит сўзлар:
Қарор қабул қилиш, психологик хусусиятлар, психологик классификация.
Қарор қабул қилиш жараёни психологияда бир қатор ёндашувлар асосида тушунтириш-
га ҳаракат қилинади.
Қарор қабул қилиш - бу фикрлаш жараёни ҳисобланиб, ҳаракатларнинг мақсади ва усу-
ли тўғрисида олдиндан хабардор бўлиш, турли хил муқобил вариантларни ўрганишдан
иборат. Ушбу жараённинг энг муҳим хусусияти унинг иродали феъл-атвори ҳисобланади.
Қарор қабул қилиш жараёнида инсоннинг дунёқараши, қизиқишлари, билимлари инте-
грациялашади. Қарор ижтимоий ҳодисадир, уни ҳар доим бир ёки бир нечта шахс қабул
қилади. Қарор қабул қилиш жараёни муаммоли вазиятнинг пайдо бўлиши билан бошла-
нади ва ечимни танлаш керак бўлган ҳаракатлар билан якунланди[1].
Қарор қабул қилиш - бу танлов, ихтиёрий ҳаракат ва фаол мураккаб жараён: инсо-
ний фаолиятнинг махсус, ўзига хос, ҳаётий жараёни, қиймат кўрсаткичлари, ноаниқлик
ва альтернатив вазиятларининг мавжудлиги билан тавсифланади ва ишонтириш, таъкид-
лаш, хулқ-атвор каби энг яхши вариантларини танлашга қаратилган [2]. Қабул қилинган
қарорлар уларнинг мураккаблик даражасининг мезонларига кўра классификация қилинади
[3].
Қарор-бу бажарилиши лозим бўлган ишнинг аниқ бир йўлини танлаб олишдир. Бошқача
қилиб айтганда, қарор-бу у ёки бу йўлни танлаб олишда бир тўхтамга ёки муайян бир
фикрга келишдир. Ёки бошқача айтганда қарор бу - муқобил (альтернатив) танловдир.
Бундай қарорларни ҳар биримиз бир кунда ўнлаб-юзлаб, бир умр давомида эса минг-
минглаб қабул қиламиз. Масалан, таълим олиш, касб танлаш, дўст танлаш, бўш вақтини
мазмунли ташкил қилиш, тиббий ёрдам ва соғлиққа таъсир қилувчи одатлар юзасидан
бўлиши мумкин. Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Айрим пайтларда эса
жуда аниқ бўлган қарорларни қабул қилиш учун жуда кўп вақт сарфланади, чунки бун-
да қандайдир тушунтириш қийин бўлган психологик омиллар қарорларни тезликда қабул
қилишга халақит беради.
Қарор қабул қилиш жараёнининг психологик классификацясини маҳаллий ва замо-
навий адабиётларда индивидуал-психологик жиҳатлари ёритиб берилган. Психология-
да қарор қабул қилишнинг дастлабки тадқиқотлари даража, мақсад ва воситалар билан
боғлиқ бўлаган вазифалар, ахборотнинг тузилиши ва танлов вазиятини классификациялаш
билан бошқарилади. Й.Козелецкий очиқ ва ёпиқ муаммоли вазиятларини ва “муаммолар-
ни ҳал қилиш” шароитида тафаккурни харакатерловчи бошқа кўринишлари, шунингдек,
фикрлашга доир вазиятларни ечишни ўз зиммасига олди. Очиқ вазиятлар муаллифнинг
терминалогиясига биноан “жами” ноаниқлик билан тавсифланади: уларнинг объект ҳолати
ёки натижалар қиймати ҳақида кўплаб ҳаракат ёки фаразлар мавжуд. Шу муносабат билан,
қарор қабул қилишда шахс номаълум объектнинг ҳолати ҳақида дастлабки мустақил фик-
рларини ифодалаши керак. Ёпиқ вазифалар “қарор қабул қилиш” жараёни субъект танлови
бўлиб, бу мезонларга номаълумлик шароити ёки “тўғри” ечимнинг йўқлиги сабаб бўлади
[4].
Қарор қабул қилиш нуқтаи назаридан, танлов ё қарор қабул қилишнинг мустақил шакли
сифатида, ё ечим қабул қилиш тузилмасининг бир элементи сифатида кўриб чиқилади.
“Танлов” тушунчасининг турлича талқин қилинишига қарамай, кўпинча унинг тавсифи
оддий танлов характеристикасига ўхшатилади, бу Ю. Козелецкий, Ю. Н. Кулюткин, И. Г.
Скотникова, П. Скотт, Г. Н. Солнцева ва бошқаларнинг ишларида акс этган [5].
90
Do'stlaringiz bilan baham: |