Январь 2021 10-қисм
Тошкент
сита хисобланади.
Ахборотларни етказиб бериш тезкорлиги икки омилга: ахборотларни сизнинг компьюте-
рингиздан шеригингиз компьютерига етиб келиш муддати ва шеригингизнинг ўз электрон
почтасига ёки Telegram мессенжерига қачон мурожаат қилишига боғлиқ. Бу имконият-
лардан фойдаланиш орқали бир корхона, ўқув муассасаси ҳудудидаги ёки сайёрамизнинг
турли барчакларидаги абонентлар бир-бирлари билан алоқа қила олишлари, телеконферен-
циялар орқали эркин мулоқотга киришиш мумкин.
Телеконференциялар учун одатда ёзма мунозаралар ташкил килинади. Ҳозирги вақтда
интернет орқали амалга ошиши мумкин бўлган электрон конференцияларнинг икки тури
мавжуд:
-реал конференциялар, яъни бир вакт бирликларида катнашчиларнинг бир-бири билан
товуш ёки видеотасвир орқали мулоқот қилиши;
-турли вақт бирликларида ўтказилиши мумкин булган конференциялар.
Конференциялар «очиқ» , яъни тармоқнинг хохлаган абоненти кириши мумкин бўлган
холда ўтказилиши ва «ёпиқ», яъни фақат анжуманни бошқарувчи модератор ва тадбир
учун танланган ва модератор томонидан таклиф қилинган қатнашувчилар контингентиги-
на кириши мумкин бўлган холда ўтказилади.
Шунингдек, телеконференциялар чексиз таълимий аҳамиятга эга. Биринчи навбатда бу
чексиз мулоқот қилиш имкониятидир. Конференциянинг муваффақиятли ўтиши модератор
маҳоратига хам боғлик. У катнашувчиларга саволлар бериб, конференцияни бошқариб бо-
ради. Таълим масалалари бўйича мунозаралар ташкил қилиш, бир гуруҳ олим ва ўқувчилар,
талабалар ўртасида электрон мулоқотлар ўтказиш мумкин.
Телеконференцияларнинг дидактик имкониятлари қуйидагилардан иборат:
- илмий-методик мавзуларда тезкор маслаҳатлар ташкил қилиш;
-масофавий таълим тармоқларининг яратилиши натижасида таълимнинг турли шаклла-
рини ташкил қилиш;
- педагоглар малакасини ошириш имкониятларини кенгайтириш;
-ахборотлар, ғоялар, режалар билан тезкор алмашиш, қўшма лойиҳалар яратиш ва бу-
нинг натижасида инсон дунёқарашининг кенгайиши, маданий савиясининг ошиши;
-ҳамкорингиз ким бўлишидан қатъий назар мулоқотга киришиш, мулоқот маданиятини
шакллантириш, фикрлар теранлигига эришиш;
-модератор сифатида мунозаралар ташкил қилиш;
-ҳамкорлар фикрини тинглаш ва қабул қилиш, ҳурмат этиш;
-тадқиқотчилик фаолияти билан шуғулланиш, илмий лабораториялар, ижодий устахо-
налар фаолияти билан танишиш ва унда иштирок қилиш;
-турли манбалардан ахборот излаш кўникмаларини ривожлантириш, таҳлил қилиш ва
интернет орқали узатиш.
Телеконференциялар таълим ва тафаккур ривожига хизмат қилувчи буюк қуролдир.У
ўқувчиларнинг маданий, маънавий, интеллектуал юксалишга хизмат қилади, чет тиллари-
ни ўрганишга туртки бўлади.
Адабиётлар рўйхати:
1. Тожибоева Д. Махсус фанларни ўқитиш методикаси.-Т.: Фан ва технолгия. 2007.-541
бет.
2. D.Tojiboeva, Yo‘ldoshev. Maxsus fanlarni o‘qitish metodikasi. Darslik.-T.: Aloqachi, 2009.-
568 bet.
3. Файзуллаева Д. Мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси.- Т.: Иқтисодиёт, 2013.
4. Хўжаева Н., Хасанбоев Ж., Мамажонов И., Мусахонова Г. Янги педагогик техноло-
гиялар. Ўқув қўлланма.-Т.: ТДИУ, 2007.-180 б.
94
Do'stlaringiz bilan baham: |