Январь 2021 10-қисм
Тошкент
Д.А. Леонтьев ва Н.В.Пилипко танлов кўринишини учта турни ажратиб кўрсатишади:
-содда танлов энг оддий танлов кўриниши сифатида қаралади, субъектга таниш бўлган
бир қатор альтернатив вазиятларни таққослайди, аммо бу мезон аниқ шаклланмаган. Тан-
ловнинг маъноси шундаки, маълум бир натижага эришиш билан боғлиқ фаолиятни амал-
га оширишнинг оптимал усулини аниқлашдан иборат. Бу ҳолатда субъектнинг вазифаси,
берилган мезонга мос келадиган энг альтернативаларни аниқлаш;
- семантик танлов-энг мураккаб танлов кўриниши бўлиб, муқобил вариант мезонларни
таққослаш учун дастлаб берилмаган ва синлувчининг ўзи уларни тузиши лозим бўлади
(касб танлаш, турмуш ўртоғини танлаш, товарларни танлаш ва бошқалар). Субъект турли
муқобил вариантларни солиштириш учун умумий асосларни топиши ва уларни баҳолаш
учун мезонларни шакллантириши керак, муқобил вариантга нисбатан муносабат бир ёки
бир нечта маънога эга бўлади;
- шахсий, ёки экзистенциал танлов. Шахс вазиятларда муҳим бўлган ҳаётий танловлар-
ни, қарорларни қабул қилади. Бунда субъектга на альтернативанинг ўзи, на уни таққослаш
мезонлари берилмайди. У ўзи бу альтернативаларни танловнинг бўлғуси натижалари би-
лан биргаликда тузиши керак бўлади, ҳамда танланган альтернативани амалга ошириш
имкониятларини таҳлил қилиш асосида ўз танловига эга бўлади. Бу мумкин бўлган айни
дамдаги “келажакдаги” танловлардан биридир [6].
В.В.Дружинин ва Д.С.Конторов психолог олимлар эса ечимларни қизиқарли классифи-
кациясини таклиф қилишган [7]. Улар уч турдаги вазият ва уларга мос бўлган қарор қабул
қилиш турларини кўрсатадилар: ахборот ечимлари – вазиятни ўзини диагностика қилишга
йўналтирилган (саволга жавоб: “ҳақиқат нима?”); оператив ечимлар, пайдо бўлган вазият-
га тезкор жавоб қайтариш (“қандай ҳаракат қилиш керак?” саволига жавоб беришга ёрдам
беради); ташкилий ечимлар – тизим конфигурацияси вариантларни излашни таъминлайди
(“тизим қандай бўлиши керак ва унда функциялар қандай тақсимланиши керак?” деган са-
волга жавоб беради). Уни ташкил қилувчи элементларнинг таркиби ҳамда алоқаси бўйича
мураккаброғи ахборот ечимлари ҳисобланади — бу нима бўлаётгани ёки бўлиши мум-
кинлигини акс эттиради (ўзига хос модель). Муаллифларнинг фикрича, мураккаб юқори
ташкил этилган тизимларни лойиҳалаштириш бўйича мутахассислар, бу аниқ ечим эмас,
субъект томонидан шакллантирилган тасаввурлар, улар маҳсулдор, ижодий характер, гипо-
теза тизими қурилиши, ечимнинг альтернатив вариантлар тўплами, уларни амалга ошириш
йўли билан характерланади.
Қарорлар вариантларидан бирини танлаш шахс хусусиятларига ҳам боғлиқ. Қарор қабул
қилувчи шахснинг типологик, ижтимоий психологик хусусиятлари қарор қабул қилиш жа-
раёнида ўз таъсирини кўрсатади. Масалан, шахснинг индивидуал-психологик хусиятла-
ридан бири – темперамент ҳам ўз таъсирини ўтказади. Маълумки, сангвиник ва холерик
раҳбарлар қарор қабул қилишда шошишади, флегматик ва меланхолик раҳбарлар эса шо-
шилишмайди. Шу нуқтаи назардан қарорлар ҳам бир-биридан фарқланади:
1. Босиқлик билан чиқариладиган қарорлар – ўз хатти-ҳаракатларига эътибор ва
танқидий назар қаратилади. Ғоя олдиндан шакллантирилади.
2. Импульсив қарорлар – жуда кўп ғоялар ишлаб чиқарилади. Уларни текшириб кўриш
имконияти йўқ.
3. Инерт қарорлар – эҳтиёт чоралари кўрилган ҳолда чиқариладиган қарорлар. Ҳоялар
кам. Барчаси текширилади. Ижодкорлик йўқ.
4.Таваккал чиқариладиган қарорлар – муаллифлар хавфдан қўрқишмайди.
5. Эҳтиёт бўлиб чиқариладиган қарорлар – барча вариантлар мукаммал ҳолда текшириб
кўрилади. Ўта танқидий ёндашув. Янгиликлар деярли йўқ.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, таъкидлаш мумкинки, ҳозиргача бошқарув психо-
логияси фанида ягона умумлаштирувчи психологик қарорлар қабул қилиш назарияси мав-
жуд эмас, бироқ қарор қабул қилиш шароитида одамларнинг хулқ-атворини тавсифловчи
ва изоҳлайдиган вазиятлар ишлаб чиқилган. Ушбу масалани кўриб чиқишда психология
ва унга оид фанларда тўпланган барча маълумотларни, уларнинг ҳаётий ва илмий тажри-
басини синаб кўриш талаб этилади.
91
Do'stlaringiz bilan baham: |