Инглиз- америка модели Буюк британия, АҚШ, Австралия, Янги Зеландия, Канада ва бошқа мамлакатларда қўлланилади ҳамда иштирокчиларнинг кўп сони билан ажралиб туради Ушбу моделда якка тартибдаги ва корпорациядан мустақил бўлган акциядорларнинг бўлиши шунингдек учта асосий иштиркочилар: Бошқарувчилар, директорлар, акциядорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи аниқ ишлаб чиқилган қонунчилик базаси мавжуд.
Мазкур моделда бошқарувнинг ягона коллегиал органи – директорлар кенгаши кўзда тутилган бўлиб, унга акциядорлар ва ижроия органи раҳбарлари киради. Шунингдек АҚШ қонунчилигига кўра бош директор ва компания директорлари кенгаши лавозимларини қўшиб олиб боришга йўл қўйилади, бундай ҳолат компанияларнинг 80 фоизида кузатилади.
Мазкур модел бўйича мулкдорларнинг асосий мақсади –корпорация акциялари курси қийматининг ўсиши ҳисобига даромад олиш. Шунинг учун инглиз америка моделида асосий ролни фонд биржалари ўйнайди, улар талабларнини, ахборотни очиб бериш даражасини ва бошқа талабларни белгилайди.
Икки поғонали модел (инсайдерлик):
Раҳбарлик ва ижрочилик органи:
- Кузатув кенгаши (Директорлар кенгаши);
- Ижроия органи.
Вазифаларнинг қатъий тақсимланиши. Кенгаш аъзолари ижроия органига аъзолик қилиши мумкин эмас.
Континентал модел:
- Доимий эгаларда 70 - 80% акция жамланган, 20 - 30% акция эса “чакана” сотилади ва харидорлар уларга маблағларни вақтинча жойлаштириш воситаси сифатида қарайдилар;
- Акциядорлик сармоясини йирик “улгуржи” инвесторлар ташкил қилиб, бир - бирининг акциясига ўзаро эгалик қилиш (кучли қарамлик) тизими кенг ривожланган;
- Кузатув кенгашида компания ҳодимларининг салмоқли вакиллиги;
- Узоқни кўрадиган инвесторлар;
- Қимматли қоғозлар бозори кичикроқ ва ликвидлиги камроқ.
Немис моделининг АҚШ моделидан фарқли ўлароқ, акциядорлик капиталининг катта қисми бошқа компаниялар эгалигида туради: умумий капиталининг ярмидан кўпини бир - бирининг акцияларига эгалик қилиш тизими ўз ичига олади. Шахсий инвесторлар немис моделида иккинчи йирик инвесторлар гуруҳини ташкил қилса ҳам (немис компаниялари умумий акцияларнинг тахминан 16% ига эгалик қилади) улар акцияларининг кўп қисми тақдим этувчига сертификати кўринишига эга бўлиб, бу сертификатлар уларнинг эгалари топшириғига кўра, хусусий акциядорлар акцияларининг жуда катта қисми жамланган банклар томонидан бошқарилади. Шунинг учун, Германия компанияларини эркин сотувда бўлган акцияларининг жуда катта улуши (90%дан ортиғи) ташкилот- инвесторлар томонидан бошқарилади. (ўзлари акция эгалари бўлмаса ҳам).
Do'stlaringiz bilan baham: |