Тошкент-2019 Экспертиза тушунчаси, экспертиза турлари ва экспертиза тайинлашнинг хуқуқий асослари



Download 0,97 Mb.
bet1/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#217889
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67
Bog'liq
ekspertiza dak



Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш кафедраси Фанлари бўйича якуний давлат аттестацияси саволлари


Тошкент-2019

1. Экспертиза тушунчаси, экспертиза турлари ва экспертиза тайинлашнинг хуқуқий асослари.
Экспертиза тушунчаси - лотин тилидаги «expertus» - тажриба сўзидан олинган бўлиб, илмий-тадқиқот натижаси маъносини билдиради.
Экспертизанинг тарихи жуда узоқ даврларга бориб тақалади.
Византия императори Юстиниан (5-6 аср) давридан бошлаб суд мақсадларида хуснихат текширишларини ўтказиш белгилаб қўйилган. Россияда XV асрда хужжатларни хақиқийлигини аниқлашда қўлёзмаларни солиштириш ишлатилган.
Албатта экспертиза тайинлаш учун аввало асос бўлиши лозим. Бу борада Жиноят процессуал кодексининг 172-моддасида жумладан шундай дейилган:
Иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни фан, техника, санъат ёки касб соҳаси бўйича билими бўлган шахс ўтказадиган махсус текшириш орқали олиш мумкин бўлганда экспертиза тайинланади. Суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья, мутахассислар холисларнинг бундай билимларга эга бўлиши экспертиза тайинлаш заруратидан озод этмайди.
Экспертиза мурожаатлар асосида ёки терговчи, суриштирувчининг қарорлари асосида ўтказилади.
Мурожаатлар асосида экспертиза ўтказиладиганда фан ва техниканинг, санъат ва халқ хўжалигининг айрим соҳалари бўйича мутахассис-экспертлар ва касб-ҳунар эгалари томонидан маълум бир муаммони ечиш, ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, объектлар устида лаборатория шароитида текшириш ишлари олиб борилади.
Мурожаатлар асосидаги экспертизанинг вазифаси - олиб борилган илмий текширишлар натижасида муаммо ва ҳолатнинг аниқ ечими ҳақида ахборот (маълумот) беришдир.
Экспертизани тайинлаш ва ўтказиш унинг хуқуқий асослари орқали амалга оширилади. Хусусан қуйида келтирилган қонун хужжатлар хуқуқий асос бўлиб хизмат қилади:
Ўзбекистон Республикасининг “Суд экспертизаси тўғрисида”ги қонуни (01.06.2010 й. ЎРҚ №249).
2. Ўзбекистон Республикасининг “Экологик экспертиза тўғрисида”ги қонуни (25.05.2000 й. №73-II).
3. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят – процессуал кодекси (22.09.1994й. №2013-XII).
4. Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (20.01.2016 й. ЎРҚ №400).
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди пленумининг “Фуқаролик ишлари бўйича экспертиза тайинлаш, ўтказиш ва эксперт хулосасига баҳо беришда суд амалиётида келиб чиқадиган айрим масалалар ҳақида”ги 24-сонли қарори (12.12.2008 й.).
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 491-сонли қарори (31.12.2001 й.)
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати бошқариш тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 175-сонли қарори (08.08.2008й.).
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 193-сонли қарори (02.09.2010 й.).
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш қоидалари тўғрисида”ги 5-сонли қарори (05.01.2011й.).
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 29 августда 1269-рақам билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товарларнинг намуна ва синамаларини божхона органлари тизимида тасарруф қилиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома
11. “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2016 йил 27 апрелда 1269-3-сон билан рўйхатдан ўтган «Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товарларнинг намуна ва синамаларини божхона органлари тизимида тасарруф қилиш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор.
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 28 августда 2259-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаларида суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома.
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 23 апрелдаги «Божхона экспертизасини тайинлаш ва ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида 104-сон буйруғи.
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 17 майда 2787-сон рақам билан рўйхатдан ўтказилган Давлат божхона қўмитасининг “Божхона расмийлаштирувини амалга оширишда мажбурий тартибда божхона экспертизаси ўтказиладиган товарлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори.
Экспертизанинг ҳуқуқий асосларидан бири ҳисобланган Ўзбекистон Республикасининг “Суд экспертизаси тўғрисида”ги қонуни (5 та боб, 33 та модда) суд экспертизаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Мазкур қонунга мувофиқ суд экспертизаси деганда суд, прокуратура ва ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши фаолиятида уларнинг эҳтиёжларини бажарувчи давлат экспертиза муассасалари тизими тушинилади. Суд эксперти текширишларини ўтказиш ва хулоса беришдан иборат бўлган протсессуал ҳаракатларни амалга оширади. Суд-экспертлик фаолиятини амалга ошириш учун ташкил этилган ихтисослаштирилган муассаса давлат суд-экспертиза муассасасидир.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят – Процессуал Кодексининг 22-экспертиза бобининг 67, 68, 172-187-моддаларида экспертиза тайинлаш, ўтказиш масалалари, экспертнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексининг 202, 208-217, моддаларида божхона органларининг божхона назоратини ўтказишда ёрдам кўрсатиш учун мутахассислар, экспертларни жалб этиш ва бошқа органлар, ташкилотлар билан ўзаро хамкорлик қилиш, божхона назорати остида турган товарлардан экспертиза қилиш учун намуналар ва нусхалар олиш ҳамда экспертиза тайинлаш, божхона ишининг масалалари юзасидан дастлабки қарор қабул қилишлари ҳақида атрофлича асослаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 29 августда 1269-рақам билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товарларнинг намуна ва синамаларини божхона органлари тизимида тасарруф қилиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномага асосан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Товар номенклатурасига биноан товар кодини аниқлаш экспертиза тадқиқотини ўтказиш мақсадида товар-моддий бойликлардан синама ва намуналар олинади.
Божхона экспертизасини тайинлаш ва ўтказиш, хулоса бериш тартиблари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 23 апрелдаги «Божхона экспертизасини тайинлаш ва ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш” тўғрисидаги 104-сон буйруғида ҳар томонлама ёритиб берилган.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish