Тошкент-2019 Экспертиза тушунчаси, экспертиза турлари ва экспертиза тайинлашнинг хуқуқий асослари



Download 0,97 Mb.
bet14/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#217889
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   67
Bog'liq
ekspertiza dak

Пост инспектори тизимнинг мурожаат хатлари саҳифасига кирганда, қидирув блокининг бошида “Янги хат” тугмаси мавжуд бўлади. Ушбу тугма орқали янги мурожаат хатини шакллантириш мумкин. Пост инспектори томонидан мурожаат хати ёзилаётганда, унга қуйидаги маълумотлар киритилиши керак:

  • Мурожаат хати номери;

  • Санаси;

  • Хатнинг қисқача мазмуни;

  • Қайси божхона лабораториясига юборилаётганлиги;

  • Юборилаётган лаборатория бошлиғининг исми ва унвони;

  • Пост бошлиғининг исми ва унвони;

  • Товарлар;

  • Хатга илова қилинаётган ҳужжатлар.

Ушбу ойнада товарлар рўйхатининг тепасида қуйидаги командалар мавжуд:



  • Қўшиш – хатга товарлар бириктириш;

  • Ҳаммасини белгилаш – хатга бириктирилган товарларни ҳаммасини белгилаш;

  • Инверс белгилаш – товарлар рўйхатидан белгиланганларидан бошқаларини (инверс) белгилаш;

  • Ҳеч қайсини белгилаш – белгилашни бекор қилиш;

  • Ўчириш – белгиланган товарларни хатдан олиб ташлаш.

Янги мурожаат хатига товар қўшиш учун ушбу ойнанинг Товарлар қисмидаги Қўшиш тугмасини босиш керак, шунда АСОД дастуридан ушбу тизимга юборилган электрон БЮД маълумотлари рўйхати акс этади (8-расм). Ушбу ойнада тегишли божхона постидаги БЮДларнинг 7-графасидаги БЮД санаси бўйича БЮД маълумотлари акс этади. БЮДлардан бири танланади ҳамда экспертиза мақсадлари (ойнанинг пастки қисмида) белгиланади ва Қўшиш тугмаси босилади. Шунда, белгиланган БЮДнинг товарлари мурожаат хатига бириктирилади, ушбу жараёнда товарларга илова қилинга ҳужжатлар ҳам автоматик равишда хатга бириктирилади.


Мурожаат хати ойнасида экспертизага юборилмайдига товарлар ушбу мурожаат хатидан олиб ташлаш учун тегишли товар қаторидаги Ўчириш тугмаси босилади. Мурожаат хатидан олиб ташланган товарларни бошқа мурожаат хатига бириктириш мумкин.
Мурожаат хатидаги товарлар рўйхатини ўзгартириш учун ҳам, ҳудди товарлар қисмидаги каби 5та тугма ҳизмат қилади:

  • Қўшиш – хатга янги ҳужжат қўшиш;

  • Ҳаммасини белгилаш – хатга бириктирилган ҳужжатларни ҳаммасини белгилаш;

  • Инверс белгилаш – ҳужжатлар рўйхатидан белгиланганларидан бошқаларини (инверс) белгилаш;

  • Ҳеч қайсини белгилаш – белгилашни бекор қилиш;

  • Ўчириш – белгиланган ҳужжатларни хатдан олиб ташлаш.

Шунингдек, ҳужжатлар рўйхатидан маълум бир ҳужжат маълумотларини ўзгартириш ҳамда ўчириш учун тегишли ҳужжат қаторида Ўзгартириш ва Ўчириш тугмалари мавжуд. Рўйхатдаги ҳужжатлар бетлари сони ҳам киритилиши керак, акс ҳолда тизим мурожаат хатини лабораторияга юборишга рухсат бермайди.


Мурожаат ҳатидаги барча маълумотларни тўлдиргандан кейин ойнанинг пастки қисмидаги сақлаш тугмаси босилади, шундан кейин мурожаат хати Таҳрир статусига ўтади.
Пост инспектори ҳамда пост бошлиғи ролидаги фойдаланувчилар Таҳрир статусидаги мурожаат хатларини кўраётганда, хатлар рўйхатининг Операция устунида мурожаат хатини лабораторияга жўнатиш тугмаси мавжуд бўлади. Ушбу тугма орқали хат лабораторияга жўнатилади. Мурожаатни ҳудудий божхона лабораториясига фақат пост бошлиғи жўнатиши мумкин. Мурожаат хати лабораторияга жўнатилгандан кейин “Хат лабораторияга жўнатилди.” хабари экранга чиқади.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish