Тошкент-2019 Экспертиза тушунчаси, экспертиза турлари ва экспертиза тайинлашнинг хуқуқий асослари


Товарларни таснифлашнинг 1 -қоидасига доир мисоллар



Download 0,97 Mb.
bet42/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#217889
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   67
Bog'liq
ekspertiza dak

Товарларни таснифлашнинг 1 -қоидасига доир мисоллар

Тирик ҳайвонлар I – Бўлим , 1 – гуруҳ


( Тоза зотли отлар) - 0101 11 0000
Гўшт маҳсулотлари I – Бўлим, 2 – гуруҳ(От гўшти) - 0206 80 9100
Тайёр озиқ-овқатлар III- Бўлим, 16 – гуруҳ
(Осётр балиғи икраси) - 1604 30 1000
Ҳайвон териси ва чарм YIII- Бўлим, 41 – гуруҳ
(Мол териси) - 4101 21 0000
Чарм оёқ кийимлари XII- Бўлим, 64 – гуруҳ
(Туфли) - 6402 99 5000
Болалар ўйинчоғи XX- Бўлим, 95- гуруҳ
( Пластмасса қўғирчоқ) - 9503 00 2100

14 жавоб
2а-қоида - тугалланмаган, йиғилмаган, тайёр бўлмаган товарлар, лекин улар товарнинг умумий хоссасини, хусусиятини намоён қилади, бундай ҳолатда товарлар тайёр товар сифатида қаралади;
Нокомплект ёки тугалланмаган товарга товар позицияси бўйича берилган исталган тушунчани, шундай шарт билан, агар нокомплект ёки тугалланмаган товар комплект ёки тугалланган товарнинг асосий хусусиятларини ўзида акс эттирса, комплект ёки тугалланган товарга берилган тушунча деб, шунингдек йиғилмаган ва қисмларга ажратилган ҳолда тақдим этилган товарни (мазкур қоида талабларидан келиб чиқиб), комплект ёки тугалланган товар деб қараш керак.
Қисқача мазмун шундан иборатки: нокомплект, тугалланмаган, қисмларга ажратилган ёки йиғилмаган ҳолда тақдим этилган товарларга комплект ёки тугалланган товарнинг кодини бериш мумкин. Лекин, бундай қарорга келиш учун шартлар қўйиляпти, яъни «асосий хусусиятлар» эътиборга олиниши керак экан.
Хўш «асосий хусусиятлар» деганда нималарни тушунамиз?
Нокоплект ёки тугалланмаган товарни комплект ёки тугалланган товар каби синфлаш учун уларнинг қуйидаги асосий белгилари таққосланади:
- ўхшашлик ва фарқлари;
- ҳажми;
- дизайни;
- оғирлиги;
- нархи;
- функциялари.
Бу хусусиятларни албатта бир вақтда асосий мезон деб қаралмайди. Масалан, «ўтмас пичоқ» тайёр пичоққа ўхшайди, ҳажми, оғирлиги, дизайни ва нархи бир хил. Фақатгина ўткир пичоқдек кесолмайди, яъни пичоқнинг функциясини бажармайди. Демак, асосий хусусиятлардан фақат биригина етишмайди, фақат функция жиҳатидангина ўтмас пичоқ пичоқдан фарқ
қилади. Шу жиҳатларни ҳисобга олиб, ўтмас пичоққа пичоқнинг кодини бериш мумкин.
«Уч қисми тикилмаган пайпоқ» кўриниши, ҳажми, оғирлиги бир хил, бироқ нархида озгина фарқ бўлиши керак ва табиий уч қисмини тикмасдан туриб кийиб бўлмайди, яъни функциясини бажаролмайди, дизайни билан фарқ қилади. Лекин барча хусусиятларни тарозига солиб таққослайдиган бўлсак, 2а қоида талаблари қондирилади, демак, бу товарни тугалланган товар деб қарашимиз мумкин.
ЭСЛАТМА: йиғилмаган, тугалланмаган товарларни йиғиш учун товарлар қўйидаги 2 та шартни бажарганда ушбу қоида тадбиқ этилади.
- товарлар оддий усуллар - винт, болт, гайкалар ёрдамида йиғилганда;
- оддий ишлар - пайвандлаш, елимлаш каби усуллар билан йиғилганда.
Тугалланмаган бўлишига қарамай, қуйидаги товарларни тугалланган товар каби синфлаш мумкин:
1. Бўялмаган автомобиль (неокрашенная машина)
8703 - автомобили, предназначенные для перевозки людей.
2. Ўтмас пичоқ (нож с неострым лезвием)
8211 - (аррасимон бўлган ёки бўлмаган қирқадиган пичоқлар)
(ножи с режушими лезвиями, пилообразными или нет).
3. Парраксиз вентилятор ( вентилятор без лопастей )
8414 - вентиляторы ( вентиляторлар )
4. Ўриндиқсиз велосипед ( велосипед без седла)
8712 - велосипеды и прочие виды велосипедов без двигателя.
( Велосипедлар ва бошка двигателсиз велосипед турлари)
5. Оптик шишалари ( линзалари ) бўлмаган микроскоп.
( Микроскоп без оптических стекол, линз )
9011 - микроскопы оптические сложные (мураккаб оптик мик-
роскоплар )
Комплект товарларни ташиш ва сақлаш вақтида ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш ва маълум қулайликлар туғдириш мақсадида уларни йиғилмаган ёки қисмларга ажратилган ҳолда тақдим этилади. Масалан, қандил, қисмларга ажратилган велосипед, мебель ва шунга ўхшаш товарларни синфлашда ҳам 2-а қоидадан фойдаланилади. Фақат улар оддий йиғувчи буюмлар (винт, гайка, болт) ёрдамида йиғилиб ёки қийин бўлмаган операциялар (пайвандлаш, елимлаш) дан сўнг яхлит комплект буюм ҳолига келиши керак.
Қисмлар, агар юқоридаги нисбий хусусиятларни ҳисобга олганда ва йиғилганда яхлит комплект товарнинг хусусиятларини ўзида акс эттира олмаса, улар алоҳида таснифланади, яъни уларга бошқа товар ўрни белгиланади.Қоида шартли 2 қисмдан ташкил топган.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish