Тошкент 2007 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган



Download 69,71 Mb.
bet31/68
Sana23.02.2022
Hajmi69,71 Mb.
#172362
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   68
Bog'liq
дасгохли рангтасвир копия

АХТА хитой қоғози.
«Б»
БАДИИЙ АКАДЕМИЯ– тасвирий санъатнинг энг йирик намоянда-лари уюшмаси, санъат масалалари билан шуғулланувчи илмий назорат маркази – муассаса, олий бадиий ўқув юрти. Биринчи «академия» ХVI асрда Италияда вужудга келган.
БАДИИЙ ҚУРИШ - ЯСАШ (лот. коnstriuktio - қурилиш). Турли материаллардан (рангли картон қоғозлар, ёғоч, ташландиқ материаллар, табиий материаллар, махсус қуриш - ясаш тўпламлари ва шу кабилар) ҳар хил ўйинчоқлар ясаш фаолиятлари тушунилади.
БАДИИЙ УМУМИЙЛИК - рассомнинг объектив ҳаққонийликни солиштириш, муҳокама қилиш хусусияти. Тасвирий санъат асари ўзининг такрорланмаслигини сақлаган ҳолда умумийликни акс эттирилиш натижасидир.
БАДИИЙ МЕРОС – авлодлар учун қадимдан қолган санъат асарлари.
БАДИИЙ УСЛУБ – санъатда қўлланиладиган усул.
БАДИИЙ ОБРАЗ (қиёфа) – борлиққа томошабиннинг қараши. Бадиий образ яратиш жисмларнинг индивидуал такрорланмас табиатининг чегарасида жисмнинг маълум томонларини аниқлаган ҳолда ўзига хосликка чамбарчас боғлиқ. Маълумки, инсонни тасвирлашда рассом нафақат реалистик тарзда объектив образни акс эттиради, балки унинг ҳис-ҳаяжонини, ички кечинмалари ва характерини ифодалайди. Шунинг учун рангтасвирдаги бадиий қиёфа фақатгина тасвирнинг айнан чизиқларидан иборат эмас, унинг ички шодлик ҳаяжонининг ҳам аҳамияти каттадир. Ҳар бир қиёфа - бу объектив борлиқнинг ва рассомнинг эстетик ҳиссиётлари, тасвирга нисбатан туйғулари, индивидуаллиги, унга бўлган муносабати, диди ва усули биргаликда ҳақиқий тасвирланиши керак
БАРБИЗОН МАКТАБИ - франциядаги Фонтебло яқинида жойлашган Барбизон қишлоғи номи билан аталган. У ерда бир гуруҳ рассомлар ижодининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, бадиий мактаб йўналиши каби тан олинган. Бу гуруҳда Т.Руссо, Ж.Дюпре, Диаз, К.Тройон, Ш.Ф.Добиньи ва бошқа рассомлар ижод қилишган. XIX асрнинг 30-60 йилларида бу гуруҳ рассомлар ижоди ўша даврда расмий академизм санъатидан фарқлироқ бўлган, лекин XVII аср Голландия – манзара жанри анъаналарига суянган ҳолда ўз асарларида табиат кўринишларини содда, лирик, бежирим композицияларда ифода этган.
БАРЕЛЬЕФ /французча bas-relief – паст, бўртма рельеф маъносида/ - ҳайкалтарошлик санъатидаги бир тур бўлиб, турли ҳажмга эга бўлган бино безаклари, инсон портретлари ва қоматларини /асосан турли хил тошлар, металлар, қурилиш материалларидан кенг қўлланиладиган гипсга/ ўйиб ишлаш йўли билан бажарилади.
Ушбу санъатда икки хил рельеф мавжуд бўлиб, тасвирланаётган буюм ёки инсон қиёфаси ҳажмига нисбатан ярмигача ўйиб ишланган бўлса, бундай тасвир барельеф деб аталади. Агарда юқоридаги санаб ўтилган тасвирлар асосий юзадан ўз ҳажмининг ярмисидан зиёд тасвирланса /ўйиб ишланган бўлса/ бундай ҳолда у горельеф деб юритилади.
Қадимги Миср давлатида юқори малакали рассом-ҳайкалтарошлар қимматбаҳо тошларга жуда кичик ҳажмга эга бўлган тасвирларни ғоят юксак дид билан бажарганлар. Бундай қимматбаҳо тошларга асосан ўша даврнинг ҳукмдорлари ва уларнинг авлодлари тасвири моҳирона ўйиб ишланган.
Бизнинг давримизда рельефлар билан улуғ кишилар яшаб ижод этган уйларнинг пештахталарида уларнинг портретлари тасвирланади ҳамда, театр, музей, санъат саройларига бадиий безак беришда кенг қўлланилади. Бундай безаклар асосан мармар, бронза, гипс материалларидан ишланади.

Download 69,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish