Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,03 Mb.
bet64/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

Миллий иқтисодиёт - барча тармоқлар ва соҳаларни, микро- ва макродаражадаги иқтисодиётларни, функционал иқтисодиётни, кўплаб инфратузилмаларни ўз ичига олган яхлит иқтисодиётдир. Миллий хўжаликнинг таркиб топган тузилиши ижтимоий меҳнат тақсимоти ривожининг натижаси ҳисобланади.
Макроиқтисодий жиҳатдан қаралганда миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилиши мамлакатда мавжуд бўлган ишлаб чиқариш ресурслари; уларнинг ижтимоий меҳнат тақсимоти асосида ажралиб чиққан иктисодий субъекглар ўртасидаги тақсимот ҳажми; мазкур субъектлар ишлаб чиқариш ҳажмлари, миллий маҳсулотни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнларида шаклланувчи таркибий қисмлари ўртасидаги муносабат сифатида намоён бўлади. Миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилишини содда кўринишда қуйидаги 1-чизма орқали тасвирлаш мумкин.



Миллий иқтисодиёт меъёрида фаолият қилиш ва барқарор ўсиши учун барча тармоқ ва ишлаб чнқариш соқаларининг ўзаро боғлиқлиги ва мувозанатли ривожланиши талаб қилинади. Миллий иқтисодиёт таркибий тузилмасининг шаю1ланишида қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади: мавжуд бозор конъюнктураси, бозорлар сиғими ва монополлашув даражаси, мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги иштироки, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражаси, фан-техника тараққнётининг миқёслари, тавсифи ва ривожланиш суръатлари, ишлаб чиқариш ресурсларининг сифати, ҳудудларнинг ер майдонлари ва инфратузилма объектлари билан таъминланганлиги, экология ҳолати.


Миллий иқтисодиётда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ҳажми ва уларнинг ўсиши бир қатор кўрсаткичлар гизими орқали, микро- ва макроиқтисодий даражада аниқланиб, тахдил қилинади. Макроиктисодиёт -бу мамлакат миқёсида моддий ишлаб чикариш ва номоддий сохалариии бир бутун қилиб бирлашгирган миллий ва жақон хўжалш и даражасидаги иктисодиётдир. Макроиқтисодиёт ўз ичига иқгисодиётнинг моддий ва номоддий ишлаб чиқариш хамда хизмат кўрсатиш соҳаларини олади.
Миллий иқтисодиётникг асосий функционал аҳамияти мамлакат барча ахолисининг доимий равишда ўсиб борувчи ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини қондиришда намоён бўладн. Миллий иқтисодиётнинг мазкур асосий муаммоси нақадар самарали ҳал этилаётгани макроиқтисодий тахдил ёрдамида аникпанади. Макроиқтисодий таҳлилнинг мақсади - такрор ишлаб чиқариш жараёнини объектив равишда акс эттирувчи кўрсаткичлардан фойдаланиш асосида мамлакат ижтимоий-иктисодий ривожланишида вужудга келган холагларни очиб беришдан иборат. Бу мақсадга эришишниш муҳим шартлари сифатида Қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
1) асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ҳолати ва ҳаракатини обьекгив акс эттирувчи статистик маълумотларнинг мавжудлиги;
2) мамлакат иқтисодиётини тахдил қилишда кенг миқесда ва тарихий жиҳатдан ёндашув;
3) иктисодий тизим салоҳиятини ҳаққоний равишда баҳоламасдан ҳамда иқтисодий қонунларнинг обьектив амал килишини билмасдан гуриб мамлаках иктисодиётига аралашув салбий ҳолатларни келтириб чиқаришини англаш;
4) макроиқтисодий назария муайян мамлакатларнинг иқтисодиётини объектив равишда тадкиқ этиш асосида яратилишини хамда ундан бошқа мамлакатлар амалиётида ўта эҳтиёткорлик билан фойдаланюи мумкинлигини тушуниш;
5) ишлаб чиқаришни мамлакат барча аҳолисининг даромадлари ва истеъмоли даражасини ўстиришга йўналгириш;
6) аҳоли даромадлари, сиёсий ва ижтимоий барқарорлик ўсишининг ягона манбаи бўлиб мамлакатнинг барча аҳолисини иш жойлари ҳамда даромадларнинг ошиши билан таъминловчи миллий ишлаб чиқаришнинг барқарор ва самарали ўсиши эканлигини тушуниш.
Кўпгина микроиқтисодий кўрсаткичлар ёрдамида корхоналар фаолиятша баҳо берилиб, улар фаолиятининг ривожланиш тамойиллари аниқланса. макроиқтисодий кўрсаткичлар орқали бутун иқтисодиётнинг холати, унинг ўсиши ёки пасайиши таҳлил қилиниб, хулоса чикарилади. Улар ёрдамида давлат ўз иқтисодий сиёсатини белгилайди. Бу тизимга кирувчи турли хил кўрсаткичлар, биринчидан, бизга маълум вақт оралиғидаги ишлаб чиқариш ҳажмини ҳисоблаш ва миллий иктисодиётнинг фаолият юритишига бевосита таъсир килувчи омилларни аниқлаш имконини беради. Иккинчидан, макроиктисодий кўрсаткичлар тизими, миллий мақсулот ҳаракатининг барча босқичларида, яъни ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақснмлаш, қайта тақсимлаш ва натижада фойдаланиш босқичларида кўргазмали шаклда акс эттириш имконини беради.
Ниҳоят, учинчидан, мазкур кўрсаткичлар тизими мавжуд ресурслар ва улардан фойдаланишнинг мос келиши кузатилганда, мамлакатдаги умумий иктисодий мувозанатлик хрлатини акс этгиради.
Бутун миллий иктисодиётнинг ҳолатини тавсифловчи муҳим макроиқтисодий кўрсаткичлар - ялпи миллий маҳсулот (ЯММ), ялпи ички махсулот (ЯИМ), соф миллий маҳсулот (СММ), миллий даромад (МД), ишчи кучи бандлиги, ишсизлик, инфляция ва бошқа шу кабилар ҳисобланади.
Бу кўрсаткичлар моддий ишлаб чиқариш ва номоддий хизмат кўрсатиш соҳаларидаги барча хўжаликлар иқтисодий фаолиятининг умумий ва пировард натижаларини қамраб олади.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish