Ишлаб чиқариш харажатлари, уларнинг моҳияти ва туркумланиши
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай корхонанинг асосий мақсади фойда олишдир. Мана шу мақсадни амалга ошириш ишлаб чикариш харажатларининг миқдори ва корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулотга бўлган талаб билан боғлиқдир. Ишлаб чиқариш учун зарур бўлган иқтисодий ресурсларга сарфлар ишлаб чиқариш харажатлари дейилади. Ишлаб чиқариш ҳаражатлари билан ишлаб чиқариш натижаси ўртасида боғлиқлик бор. Ишлаб чиқариш ҳаражатларини асосий сабаби фақат маълум ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқаришдан иборат бўлмай, балки ҳар бир ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлигига ҳаражатларни камайтириш ва фойда олишдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов «Қатъий тежамкорлик тизимини жорий этиш, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини камайтиришга рағбатлантириш хисобидан корхоналарнинг рақобатбардошлигиниошириш. Шу мақсадда 2008 йилда хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодиётимиздаги етакчи тармоқ ва соҳаларда маҳсулот таннархини камида 20 фоизга туширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш борасидаги таклифларни мақуллаганлигини қайд этиш лозим»1 деган эди. Умуман ҳаражатлар бир неча турларга (1-расм) бўлинади.
Харажат турлари
Ишлаб-чиқариш харажатлари
Муомала харажатлари
Қў-шимча муома-ла хара-жатлар
Иш хақи
Хом ашё харажат-лари
Ёқилғи ва мойлаш материал-ларига харажатлари
Амор-тиза-ция ва х.к.
Соф муома-ла хара-жат-лари
Сотувчи иш хақи маркетинг, реклама харажатлари ва бошқ алар
Товарларни ўраш, қадоқлаш, саралаш, сақлаш ва транспорт харажатлари
1-расм. Ҳаражат турлари
Фирма ўз фаолиятини юритиш учун ташқаридан ресурслар сотиб олади ва пуллик хизматларидан фойдаланади. Шунингдек корхонада илгари сотиб олган ресурслар (бинолар, машина, ускуналар ва бошқалар) ишлатилади. Уларга ҳам харажат қилинган. Бундан ташқари, корхона ижара ҳақи, банклардан олган қарзи учун фоиз тўлаб туради. Шундан келиб чиққан ҳолда харажатлар икки турга бўлинади:
ташқи ҳаражатлар, ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш учун зарур нарсалар (ишчи кучи, хом ашё, ёқилғи, транспорт, алоқа, солиқлар учун тўланадиган пулни) ўз ичига олади;
ички харажатлар бинолар, асбоб-ускуналар ва бошқа сарфларнинг ҳаммасини ўз ичига олади.
Ишлаб чиқариш субъектлари ўзларининг ихтиёридаги ички заҳиралар билан ташқи захиралардан ҳам фойдаланадилар.
Улар қуйидагилар (2-расм)да келтирилган.
Ишлаб чиқариш харажатлари
Ташқи харажатлари
Ички харажатлари
Иш кучи, ёнилғи-ёқилғи, энергия, хом ашё, ресурслари, транспорт, алоқа хизматлари, банк хизматлари, банкининг кредит фоизлари, тижорат хизматлари, солиқлар ва бошқалар ташкил этади
Бино ва турли фойдаланиш қурилиш иншоотлари, машина ва ускуналар амортизациялари, ижара хақи ва бошқалар
Do'stlaringiz bilan baham: |