Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»


Давлат ишлаб чиқариш корхоналари



Download 3,03 Mb.
bet43/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

Давлат ишлаб чиқариш корхоналари – бу корхоналарнинг анча кенг тарқалган ташкилий, ҳуқуқий шаклидир. Улар мол-мулкка эга бўлиб, хўжалик фаолияти билан бирга давлат томонидан белгиланган доирада бошқариш ва тартибга солиш вазифаларини ҳам бажаради, яъни давлат корпорациялари ўзида тижорат корхоналари ва давлат органлари белгиларини мужассамлаштиради.
Аралаш компаниялар. Улар ҳиссадорлик жамиятлари ва мажбуриятлари чекланган ширкатлар шаклида ташкил қилиниб, акциялари давлатга ва хусусий омонатчиларга тааллуқли бўлади. Аралаш компаниялар ҳиссадорлик жамиятлари тўғрисидаги қонун асосида иш юритади ва юридик шахс ҳисобланади, хўжалик фаолиятида хусусий фирмалар билан баробар тижорат асосида қатнашади. Шу билан бирга, улар хусусий фирмаларга нисбатан маълум имтиёзлардан фойдаланади. Булар давлат томонидан пул ва дотациялар бериш, чет эл лицензияларини енгил шартлар билан олиш, бошқа давлат корхоналари билан хом ашё ва ярим фабрикатларни қатъий белгиланган нархларда етказиб бериш, ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиш учун бозор билан таъминланганлик ва шу кабилар.
Кооператив тадбиркорлик – жамоа тадбиркорлигининг алоҳида шакли бўлиб, жамоа мулкига асосланади ва кооперация аъзоларининг унинг фаолиятида ўз меҳнати билан иштирок этишини тақозо қилади. Кооператив мулкчиликка асосланган тадбиркорликнинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат: ишловчиларнинг ишлаб чиқариш воситалари билан бевосита қўшилиши (хусусий мулкчиликда бундай қўшилишда мулкдор, давлат мулкчилигида эса давлат воситачи ҳисобланади); кооперация аъзоларининг ишлаб чиқариш воситаларидан кенг фойдалана олиши; уларнинг иқтисодий жиҳатдан тенг ҳуқуқлилиги; жамоанинг ўз-ўзини бошқаришни амалга ошириши; жамоа ва шахсий манфаатларнинг уйғунлиги юзага келиши ва ҳ. к.
Хусусий тадбиркорлик алоҳида шахс ёки корхона томонидан хусусий ташаббус асосида ташкил қилинади. Тадбиркорликнинг бу шаклида мулк ва ишлаб чиқариш натижалари хусусий шахсларга тегишли бўлиб, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ёлланма меҳнатга асосланади.
Шахсий тадбиркорлик шахсий мулкка асосланади, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ўзи ёки оила аъзолари меҳнати асосида амалга оширилади. Шахсий корхона эгаси унинг менежери ҳам ҳисобланиб, корхонанинг барча мажбуриятлари учун шахсий жавобгар бўлади. Хўжалик хуқуқи нуқтаи-назаридан шахсий тадбиркорлик ҳуқуқий шахс ҳисобланмайди, шу сабабли унинг эгаси чекланмаган масъулиятга эга бўлиб, фақат фуқаролардан олинадиган даромад солиғини тўлайди. Бу одатда кичик магазин, хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар, деҳқон хўжаликлари, ҳамда ҳуқуқшунос ва ҳакамларнинг малакавий доирасида ташкил қилинган тадбиркорликдир.
Тадбиркорликнинг ташкилий-иқтисодий шакллари тадбиркорлар фаолия-тини ташкил қилиш соҳаси бўйича келишувларни тавсифлайди. Улардан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
Картел – бир тармоқ тадбиркорлари ўртасидаги нархлар, маҳсулот сотиш бозорлари, ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги уларнинг улушлари, маҳсулот ўлчамлари ва шу кабилар ҳақидаги келишувдир;
Синдикат – бир тармоқ тадбиркорлари томонидан ортиқча рақобатни бартараф қилиш, барқарор фойда олиш мақсадида маҳсулот сотишнинг бирлаштирилиши;
Консорциум – тадбиркорларнинг йирик молиявий операцияларни биргаликда амалга ошириш мақсадида бирлашуви (Масалан, йирик миқёсли лойиҳаларга жуда катта миқдорда ва узоқ муддатли кредит бериш ёки инвестициялар қўйиш).
Концерн – қатнашиш тизими орқали корхоналарни назорат қилувчи кўп тармоқли ҳиссадорлик жамияти.
Тадбиркорликнинг санаб ўтилган ташкилий-иқтисодий шакллари, бозор-ни назорат қилиш учун монополистик бирлашмалар ҳисобланади. Шу сабабли, давлат рақобатчилик муҳитини таъминлаш учун монополияларга қарши қонунлар қабул қилди.
Табдиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг муҳим шаклларидан бири ҳиссадорлик (акционерлик) жамиятларидир.
Анча катта ва йирик ишларни бажаришлари учун кишилар ўзларининг меҳнатини, меҳнат қуроллари ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари ҳамда пул ресурсларини (капиталлар) бирлаштиришлари лозим бўлади. Жамоа кучини шу асосда бирлаштириш натижасида турли хил иттифоқлар (уюшмалар) вужудга келадики, улар илмий адабиётларда, қонуний битимларда «жамият» деб атала бошланди.
Жамият умумий тушунча; уларнинг шакли иқтисодий мазмуни, фаолиятининг мақсади ва ҳуқуқий мажбуриятлари ҳар хил бўлиши мумкин.
Ҳозирги кунда корхоналарни ҳиссадорлик шаклда ташкил қилиш жаҳон хўжалиги ва аввало йирик ишлаб чиқаришнинг ажралмас қисми ҳисобланади. АҚШ, Япония ва Ғарбий Европадаги барча етакчи мамлакатларда ҳиссадорлик жамиятлари саноат, савдо, суғурта иши ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида корхоналарнинг етакчи ташкилий-ҳуқуқий шакли бўлиб қолди.
Акция чиқариш ва уни эркин жойлаштириш ҳиссадорлик муносабат-ларнинг муҳим томонларидан бирини ташкил қилади.
Акция – бу унинг эгаси ҳиссадорлик жамияти капиталига ўзининг маълум ҳиссасини қўшганлигига ва унинг фойдасидан дивиденд шаклида даромад олиш ҳуқуқи борлигига гувоҳлик берувчи қимматли қоғоздир. Бундан ташқари, акция корхонани бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини ҳам беради.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish