Бозор мувозанатини таъминлаш. Бунда нарх бозордаги талаб ва таклифга таъсир кўрсатиш орқали уларни мувозанат ҳолатига келтиради. Бозор нархи-бу мувозанатли нарх бўлиб, у бозорда талаб ва таклифларнинг мос тушганлигини билдиради.
Иқтисодий регуляторлик функцияси. Нарх бозор иқтисодиётининг асосий механизмидир. Ишлаб чиқарувчилар нарх ўзгаришига қараб иш юритадилар. У барометр каби бозор ҳолатини кўрсатиб туради. Масалан: «А» товарга бўлган талаб ошса нарх ҳам ошади, бу эса тадбиркорларни шу товарни ишлаб чиқаришга йўналтиради ва аксинча.
Рақобат воситаси функцияси. Маълумки рақобат ҳам бозор иқтисодиётининг ривожланишида асосий рол ўйнайди. Рақобат турларининг энг муҳимларидан бири бу нарх воситасидаги курашдир. Нархни пасайтириш орқали бу курашда ютиб чиқиш мумкин.
4. Ҳисоб – китоб функцияси. Нарх – бу алмашув қиймат, бошқача қилиб айтганда, товар учун тўланадиган пул миқдоридир. Шу асосида у ҳисоб-китоб функциясини бажаради.
5. Социал ҳимоя функцияси. Бозор иқтисодиётининг ўтиш босқи-чида ижтимоий ҳимоя вазифасини ўтовчи нархлар, аҳолининг кенг қатламларини ҳаётий зарур истъемолчилик товарлари билан минимал даражада таъминлаш мақсадида ҳам қўлланилади. Қийматни ҳисобга олиш васифаси. Товарни ишлаб чиқаришга қилинган харажатлар, олинган натижалар ва унинг нафлилиги нарх ёрдамида ҳисобга олинади.
7. Тақсимлаш вазифаси. Нарх воситасида даромадлар, маҳсулотлар ва иқтисодий ресурслар мулкдорлар, тармоқлар, соҳалар ҳамда ҳудудлар ўртасида тақсимланади ва қайта тақсимланади.
Биз олдинги мавзуларда эркин ва монополлашган бозор тушунчасини кўриб чиққанмиз. Бугунги маърузамизда эса шу эркин ва монополлашган бозорда – нархнинг қандай ташкил топишини қараб чиқамиз.
Эркин бозор иқтисодиётида нарх асосан талаб ва таклиф асосида ташкил топади.
Атлоқли инглиз иқтисодчиси А.Маршалл таълимотига кўра, нархнинг ташкил топишига ишлаб чиқариш харажатлари ва товарларнинг фойдалилиги ҳам катта таъсир кўрсатади.
Агар эркин бозорда таклиф кўп бўлса товарларнинг нархи пасаяди ва аксинча. Товар кам бўлса нарх кўтарилади. Агар талаб ва таклиф бир-бирига мос тушса бозорда мувозанат нарх ташкил топади. Бу нархни биз бозор нархи деб атаймиз.
Олдинроқ таъкидлаб ўтганимиздек, у товарнинг нархи бозорда, талаб ва таклиф, ишлаб чиқариш харажатлари ва нафлилик асосида ташкил топади. Бу биринчидан, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга, иккинчидан, товарнинг сифатини яхшилашга ундайди. Бу эса ўз навбатида рақобатда ютиб чиқишга имкон берса, иккинчи томондан аҳолини сифатли товарлар билан таъминлашга шароит яратиб беради.
Нарх турли омиллар таъсирида шаклланади:
Ишлаб чиқариш ҳаражатлари. У қанчалик кам бўлса нарх шунчалик паст бўлади ва аксинча. Товарнинг ишлаб чиқариш харажатлари устига ишлаб чиқарувчининг фойдасини қўйиб сотилиши, яъни ишлаб чиқарувчи таклиф қилган нархда сотилиши унга қилган ҳаражатларни (моддий ва меҳнат харажатларини) жамият томонидан тан олинганлигини билдиради.
Товарнинг нафлилиги, яъни унинг истеъмолчиларга фойдалилик даражаси. Уларнинг эҳтиёжларини қондирилиш даражаси, юқори бўлса истеъмолчи юқори нарх тўлашга рози бўлади.
Талаб ва таклифнинг нисбати, яъни бирор бир товарга талаб катта бўлсаю, у товарнинг таклифи кам бўлса нарх юқори бўлади ва аксинча.
Рақобат, у таклиф орқали нархга таъсир қилади. Агар рақобатчилар кўп бўлса нарх пасаяди, агар оз бўлса, ўзаро тил бириктириб олсалар, нарх баланд бўладиДемак, такомиллашган бозор шароитида ишлаб чиқарувчи бозор нархига таъсир кўрсата олмас экан, яъни нарх даражаси субъектнинг онг савияси, иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда бозор томонидан шаклланади. Бу ерда ишлаб чиқарувчи фойдасини нархни ўзгартириш ҳисобига эмас, балки ялпи даромад билан ялпи ишлаб чиқариш харажатлари ўртасидаги фарқни кўпайтириш ҳисобига олади.
Такомиллашмаган рақобат шароитида эса монополист нарх устидан муайян ҳукмронликка эга бўлади. Нарх устидан назорат қилиш миқёси ҳар хил бўлади.
Аммо бу ерда энг асосийси шуки, монополист доимо максимал фойда келтирадиган нарх ўрнатишга ҳаракат қилади.
Бу ерда талаб қонунини бир эсайлик: агар нарх ошса талаб миқдори пасаяди ва аксинча, нарх пасайса, талаб ортади. Бундан шундай хулосага келиш мумкин: агар монополист бозорни эгаллаб турган бўлса ҳам қўшимча маҳсулотнинг ҳаммасини сотиш учун у нархни тушириши керак. Демак, нарх устидан назорат қилиш бу абсолют нарса эмас, балки нисбийдир. Шунинг учун талаб абсолют эгилувчан бўлмайди (худди монополист ишлаб чиқараётган товарни бошқалар ҳам ишлаб чиқаради, бу эса монополистни ўз товари нархини туширишга мажбур этади).
Бозорда нарх устидан ҳукмронлик қилиш кўп жиҳатдан маҳсулотининг тавсифига боғлиқ бўлади. Дифференциаллашган товар ишлаб чиқараётган монополист нархни ошириш имкониятига эга бўлади. Бу ҳар хил товарнинг ўрнини тўлдира олмайдиган маҳсулотдир.
Дифференциаллашган маҳсулот ишлаб чиқараётган монополист ҳам нархни оширишга, ҳам талабни камайишига йўл қўймаслиги мумкин. Чунки рақобатчилар нархни бир оз пасайтириш йўли билан мижозларни ўзига қарата олмайди. Чунки улар олдинги ишлаб чиқарувчининг маҳсулотига ўрганиб қолган бўлишлари мумкин.
Бундан шундай хулоса чиқади: маҳсулот дифференциаллашган шарои-тида нархнинг ташкил топиши ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, баъзида маҳсулот сифатидан, унинг миқдоридан қатъий назар нархни ошириш, фойдани кўпайтириши мумкин.
Энди биз олигополия шароитда нархни ташкил топиш хусусиятини кўриб чиқамиз.
Реал (ҳақиқий) ҳаётда соф олигополистик ишлаб чиқариш жуда кам учрайдиган ҳол. Шунинг учун бозор тузилишининг олигополия атамасига боғлаб тушунтирсак анча мақсадга мувофиқ бўлади. Олигополия атамасининг сўзма-сўз таржимаси – кўп бўлмаган сотувчилар деган маънони билдиради.
Олигополия шароитида нарх асосан: товар сифатига, рекламасига, кейинчалик техник хизмат кўрсатишга боғлиқ бўлади. Нархни сунъий равишда пасайтириб ёки ошириб фойда олиш қийин, чунки у нархни пасайтирса, иккинчиси ҳам пасайтириши мумкин.
Иқтисодий ресурсларга нарх ташкил топиши ўзига хос хусусиятларга эга. Бу иқтисодий ресурсларга нарх даражасини белгилаб берувчи омиллар мавжудлиги билан боғлиқ. Булар қўйдагилар:
Ресурсларнинг умумдорлиги;
Мазкур ресурс ёрдамида ишлаб чиқариладиган товарларнинг бозор нархлари;
Биргаликда фойдаланишадиган ресурсларнинг унумдорлиги ва бозор нархлари.
Ресурсларга талаб ҳосила талаб ҳисобланади. Шу сабабли бирор ресурс турига талаб миқдори унинг ёрдамида ишлаб чиқариладиган товарларга бўлган талабга боғлиқ бўлади.
Алоҳида олинган ресурслар (ер, ишчи кучи, капитал) нархига айнан шу ресурс турининг хусусиятлари ҳам таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |