Бетон насослари катта бетон ишлари ҳажмига эга бўлган қурилиш объектларида металл қувур – бетон йўли бўйлаб бетон аралашмасини узлуксиз ҳайдаб бериш учун қўлланади. Бетон насосларининг асосий параметрларига ҳосил қила оладиган энг катта иш босими (Мпа), ҳажмий узатиши (иш унуми) (м3¤соат), аралашмани горизонтал ва вертикал бўйлаб узоқ масофага узатиш (м) киради.
Диафрагмали насослардаплунжер тишли узатма ва кривошип-шатунли механизм орқали электродвигателдан ҳаракатга келтирилади. Сув билан тўлдирилган камерада плунжернинг қўзгалиши натижасида камерада босим ҳосил бўлади ва насоснинг иш бўшлиги билан сув тўлдирилган камера орасига қўйилган диафрагма қавариқлашиб, букилади. Иш камерасидаги қоришма юқоридаги золдирли клапанни кўтариб, ҳаво қалпогига ўтади. Плунжернинг қайтиш йўлида диафрагма сувли камера томонга букилади. Иш камерасида вакуум ҳосил бўлиб, юқори клапан беркилади, пастки клапан очилиб қабул бункеридаги қоришма иш камерасига киради. Цикл шу тариқа такрорлана беради.
Поршенли насослар, бир ва икки поршенли (дифференциал) бўлади, улар поршенлари билан тўгридан-тўгри қоришмага таъсир кўрсатишлари билан характерланади. Бир поршенли насослар содда, ишлатишда ишончли ва фойдаланиш осон.
Винтли насосларпоршенли насослардан клапанлари йўқлиги билан фарқ қилади ва қулади ва қурилиш қоришмалари ҳамда турли хил қовушоқликка эга бўлган пардозлаш таркиблари – гипсли замазка, шпаклевка, паста ва шунга ўхшашларни узатиб беришда кенг қўлланади. Винтли насослар қоришмани юқори даражада текис узатиш, тузилиши ва ундан фойдаланиш соддалиги, ўлчамларининг ихчамлиги ва массасининг енгиллиги билан характерланади.
Пневматик қоришма ҳайдагичлар қоришма насослардан фарқ қилиб, уларда ҳаракатланадиган ва қоришма билан ўзаро таъсир этувчи деталлар бўлмайди, труба орқали қоришмани ҳайдашда сиқилган ҳавонинг энергиясидан фойдаланади. Улар қаттиқ қоришма аралашмаларини горизонтал бўйича 150 м, вертикал бўйича эса 40 м гача узата олади.
Бетон тақсимлагич ва бетон етқизгичлар. Бетон тақсимлагичлар бошқа турдаги транспорт воситалари (лентали конвейерлар, пневматик транспортерлар) каби темир-бетон буюмлар тайерлайдиган заводларда бетон аралашмаларни уларни тайерловчи цехдан қолиплаш цехининг бетон етқизгичлар бункеригача олиб бориб беришда қўлланади. Ўзи юрар бетон тақсимлагичлар, ҳажми 2…5 м3 бетон аралашмасига мўлжалланган бунккерларга эга. Бункер эстакада рельс йўли бўйлаб ҳаракатланадиган гилдиракли рамага осилган. уНинг баландлиги бетон тақсимлагичнинг цех ускуналари, шу жумладан бетон етқизгичнинг ҳам устидан ўтиш имконини беради. Юриш гилдираги жойлашган вал редуктор ва занжирли узатмалар орқали электр двигателидан ҳаракат олади. Бункернинг паст қисмида эса лента-роликли затвор-таъминлагич жойлашган.
Бетон етқизгичлар қўлланади. Темир-бетон буюмлари заводларида энг кўп қўлланадиганлари лентали таъминлагичга эга бўлган бетон етқизгичлар ҳисобланади.