МАТЕРИАЛЛАРНИ САРАЛОВЧИ МАШИНАЛАР
Таянч сўзлар: Саралаш, майдалаш, сараловчи заводлар, қурилма.
Режа.
Саралаш машиналарини турлари .
Майдаловчи сараловчи қурилма ва заводлар.
Майдаловчи сараловчи заводларни автоматлаштриш.
Курилиш материаллари ишлаб чикаришдаги бошлангич материал йириклиги буйича бир хил булмаган ва таркибида хир-хил кушимча ва бирикмалар булган махсулотлардан иборат. Кайта ишлаш вактида материални катталиги буйича саралаш ва таркибидаги кушимча ва керакли булмаган бирик малардан ажратилиши лозим. Бу ишни бажарувчи асосий жихозларни иш тартиби механик, гидравлик ва аэрацион булади. Сикилувчи материалларни саралашда энг куп ишлатилинадигани - механик усули хисобланади.
Саралашни, маълум улчамга эга тешиклари булган, текис ёки эгри чизикли юзаларда бажарилади. Бундай жараённи шовкинли саралаш, машина ва курилмаларни эса - саралагичлар дейилади. саралагичга тушаётган сочма аралашма бошлангич материал дейилади. Улчами саралаш улчамидан катта булган материал зарралари панжара устида колиб кетади ва панжараусти ёки пастки кисм дейилади. саралашни хар бир юзаси бошлангич материални икки синфга ажратади. Агар сараловчи матераил кетма-кет n та юзадан утса, натижада n+1 та синфга ажралади. Саралаш жараёни икки хил курсаткич билан базоланади: вакт бирлигида саралагичга келаётган махсулот микдори, унумдорлик ва самарадорлик-элак тешикларидан утган массасини, бошлангич материал таркибидаги худди шу улчамни бор кисмига нисбатан.
МАЙДАЛОВЧИ-САРАЛОВЧИ КУРИЛМА ВА ЗАВОДЛАР
Тош махсулотларини кайта ишлашни махсус курилма ва заводларда амалга оширилади ва улар харакатланиш даражасига караб доимий (стационар) яримстационар (инвентар, йигирувчи-йигилувчи), харакатланувчи ва сузувчиларга булинади. Майдаловчи-сараловчи заводлар куйидагиларга булинади: чикарилаётган махсулот хажми (куввати) буйича кичик унумдорлилик заводлар (50-100 минг м3 йилига) ва катта унумдорлилик заводлари (250 минг м3 йилига); технологик жараён тузилиш буйича очик ёки ёпик даврда ишлайдиган заводлар; атроф рельефи жойлашишига нисбатан - горизонтал ва вертикал урнатилган тузилишлик заводлар. Майдаловчи-сараловчи заводларда материални улчами ва хусусиятларига караб, хар-хил майдалагичлар куллаб бир нечта боскичда майдаланади, майдаланиш боскичларини сони, талаб килинадиган майдалаш даражасига караб белгиланади. Масалан, умумий майдалаш даражаси iқ20 булса, купгина майдалаш машиналарини майдалаш даражасини уртачасини 3-7 эканлигини инобатга олган холда, икки боскичли майдаланишни кабул килиш мумкин, биринчиси i1қ3 ва иккинчиси i2=7, яъни iå=i1 * i2=3 * 7=21 ёки iå=i1 * i2=4 * 5=20
Do'stlaringiz bilan baham: |