КОНУСЛИ ТОШ МАЙДАЛАГИЧЛАР
Тог жинсларни кайта ишлашни барча боскичларида конусли тош майдалагичлар ишлатилади. Белгиланишига караб улар йирик майдалагичлар (КЙМ), урта (КУМ) ва майда (КММ) ларга булинадилар. КЙМ майдалагичлари кабул тешигини кенглиги билан тавсифланадилар ва тур улчамларига караб 400-1200 мм гача тог жинси булакларини кабул кила оладилар. Чикариш тешиги 74-270 мм булиб, унумдорлиги 150-2300 м3/с га тенг. КУМ тош майдалагичлари улчами 60-300 мм булган булакларни кабул килади, чикарши тиркишини улчами 12-60мм, унумдорлиги 12-580 м3/с. КММ тош майдалагичлари улчам 35-100 мм булган булакчаларни кабул килади; чикариш тиркишини улчами 3-15 мм, 12-220 м3/с.
45-рам. Конусли майдалагич.
а-йирик майдалагич; б-ўрта ва майда майдалагич; в-конуссимон майдалагичларни майдалач камераларининг профиллари.
1-майдалагич асоси; 2-қўзғалмас майдалагич; 3-плита; 4-подшипник; 5-траверса; 6-вал; 7-қўзғалувчан майдалагич; 8-плита; 9-гаризонтал вал; 10-конуссимон узатма; 11-эксцентрик стакан; 12-вертикал подшипник; 13-товонлар; 14-тақсимловчи диск; 15,16,17-майдалаш камераларининг тури.
ВАЛИКЛИ ТОШ МАЙДАЛАГИЧЛАР
Валикли тош майдалагичларни ишчи кисми булиб, цилиндр куринишидаги айланувчи гилдираклар хисбланади. Материал юкоридан берилади ва айланувчи гилдираклар орасидаги ёки гилдирак билан майдалаш камерасини кузгалмас сегменти орасига ортилиб майдаланади. Гилдиракли тош майдалагичларда уртача мустахкамликдаги (sсқ150 мПаг гача) материалларни майда ва уртача майдалаш учун силлик ва тарам-тарам гиладираклар ва юмшок (sс қ80 Мпа гача) материалларни тишли гиладираклар майдалаш учун ишлатиланади. Конструктив тузилиши буйича гилдиракли тош майдалагичлар бир, икки ва турт гилдиракли буладилар. Охирги холатда бир жуфт гилдираклар иккинчисини устида жойлашади. Гилдиракларни юзаси текис, тарам-тарам, киралик ва тишли булади. Майдаланувчи юзаларни хилланиши турлича булиши мумкин, масалан, иккала гилдирак текис ёки бир текис иккинчиси тарам-тарам ва х.к.
Гилдиракли тош майдалагичларни унумдорлигини аниклашда майдалаш жараёнида махсулот гилдираклар орасидан доимо лента сифатида чикади, деб кабул килинади. Гилдираклар бир марта айланганда, чикиш тиркишидан утаётган материал лентасини хажми (м3):
V=pДLа ,
бу ерда Д-гилдирак диаметри, м; L-гилдирак узунлиги, м; а-чикиш тиркиши кенглиги, м.
Тош майдалагичларни унумдорлиги (м3/с), гилдиракларни айланиш тезлиги n (айл/с) булганда
П=mnДaаn
Мустахкам материаллар учун m=0,2-0,3, нам кайишкок учун m=0,4-0,6.
46-расм. Валикли майдалагич.
а-конструкцияси; б-майдалагич схемаси.
1-станина; 2,4 - валиклар; 3,6 – подшипниклар; 5-таянч.
Do'stlaringiz bilan baham: |