6-мавзу. Халқаро ҳуқуқда ҳудуд ва юрисдикция масаласи Халқаро ҳуқуқда худуд турлари.
Халқаро ҳудудларга тегишли халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни кўрсатинг.
Халқаро дарёлар
Халқаро каналлар
Тушунчаси
Икки ёки ундан ортиқ давлатлар ҳудудидан оқиб ўтадиган ва шубҳасиз қирғоқ бўйидаги давлатлар ўртасидаги халқаро ҳуқуқий муносабатларнинг предмети бўлган дарёларни халқаро дарёлар деб ҳисоблаш лозим.
Халқаро каналлар бу океан ва денгизларни бирлаштирувчи ва қуруқлик ҳудудни
кесиб отувчи ҳамда халқаро кемалар ҳаракатланиши ёлида фойдаланиладиган сунъий гидротехник қурилмалар.
Турлари
1.Халқаро дарёлар
2.Миллий дарёлар
1) канал бойлаб барча давлатларнинг тенглик асосида кемаларини
Эркин характланишини таъминлаш;
2)канал кесиб отган давлатларнинг суверен ҳуқуқларини ҳурмат
қилиш;
3)канал зонасини демилитаризация ва нейтрализация қилиш.
Юридика факультети юриспруденция йўналишининг 2-"Б" гуруҳ талабаси Курбанбаев Руслан Топширик №3 7-мавзу. Халқаро шартномалар ҳуқуқи. Халқаро шартномалар ҳақида маълумот.
Халқаро шартнома – бу давлатлар ва бошқа халқаро ҳуқуқ субъектлари ўртасидаги маълум бир масалаларни тартибга солиш мақсадида ўзаро келишув тартибида ёзма шаклда тузиладиган халқаро ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.
Халқаро шартномаларнинг қуйидаги хусусиятлари мавжуд.
Халқаро шартномалар давлатлар ёки бошқа халқаро ҳуқуқ субъектлари ўртасида тузилади.
Бундай шартномалар давлатлар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари ўртасидаги халқаро миқёсдаги масалаларни ҳал этишга қаратилган бўлади.
Халқаро шартномлар фақат ёзма шаклда тузилади.
Халқаро шартномалар ҳуқуқий манбалари сифатида 1969 йилдаги халқаро шартномлар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена Конвенцияси ва 1986 йилдаги давлатлар ва халқаро ташкилотлар ёки халқаро ташкилотлар ўртасида имзоланадиган халқаро шартномалар тўғрисидаги Вена Конвенциялари ташкил қилади.
Халқаро шартномлар тузиш жараёнида давлатларнинг ўзлари халқаро шартнома объекти, яъни шартнома қайси муносабатни тартибга солиш кераклигини белгилашади.
Халқаро шартномада кўрсатилган мақсадларга эришиш халқаро шартномадан кўзланган асосий мақсад ҳисобланади.
Халқаро шартнома тарафлари сифатида халқаро шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлган давлатлар ёки халқаро ташкилотлар қатнашишлари мумкин.
Халқаро шартномалар тарафлар сифатида “музокараларда иштирок этаётган давлат”, “музкораларда иштирок этаётган ташкилотлар”, “шартлашаётган давлатлар” “шартлашаётган ташкилотлар”, “иштирокчилар” ва “учинчи шахслар” тушунчалари мавжуд.