3.Мавзуга оид камида 5 та юридик терминлар ёзинг ва маъносини тушунтиринг. 1) Халқаро ҳуқуқ субекти – бу халқаро ҳуқуқдан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлувчи, уни ҳимоя қилувчи ҳамда халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинадиган халқаро муносабатларга киришувчи ҳисобланади.
2)Халқаро ҳуқуқ субектлилиги – бу у ёки бу тузилманинг унга халқаро ҳуқуқ субекти мақомини берувчи юридик хоссасидир.
3)Доимий (тургун) аҳоли ва ҳудуд – бу давлатнинг катта аҳамиятга эга бўлган белгиси ҳисобланади. Аҳоли сони ва ҳудуд ўлчами давлатнинг халқаро ҳуқуқ субектлилигига таъсир қилмайди.
4)Ҳукумат ёки давлат ҳокимияти органлари – бу аҳоли ва ҳудудларни бошқариш ва назорат қилиш давлат ҳокимиятининг маълум бир органлари амалга оширади ҳамда ушбу органлар халқаро миқёсда давлат вакили сифатида қатнашадилар. Амалга ошириладиган назорат ва бошқарув маълум даражада самарали бўлиши лозим бўлади.
5)Халқаро муносабатларга киришиш қобилияти – бу давлатнинг халқаро ҳуқуқ субекти сифатидаги зарур белгиси бўлиб ҳисобланади. Халқаро ҳуқуқнинг бошқа субектлари билан ўзаро муносабатларга киришаётган давлат халқаро ҳуқуқдан келиб чиққан ҳолда ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширади.
6)Эркин шаҳар – халқаро шартномага асосан иқтисодий, маъмурий ва маданий халқаро-ҳуқуқий муносабатларда қатнашиш имконини берувчи халқаро-ҳуқуқий мақом берилган ўзини ўзи бошқарувчи сиёсий тузилма.
7)Халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар – давлатларнинг доимий бирлашмаси бўлиб, халқаро келишув асосида тегишли таъсис ҳужжатларига мувофиқ ҳамда давлатларнинг ҳар томонлама ҳамкорлигини ривожлантириш учун халқаро муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида тузилгандир.
Юридика факультети юриспруденция йўналишининг 2-"Б" гуруҳ талабаси Курбанбаев Руслан 4-мавзу. Халқаро ҳуқуқда тан олиш ва ҳуқуқий ворислик
Халқаро ҳуқуқий тан олиш
Халқаро ҳуқуқий ворислик
Тушунчаси
Халқаро ҳуқуқда тан олиш деганда, давлатнинг (ёки бошқа халқаро ҳуқуқ субъекти, хусусан, халқаро ташкилотнинг) халқаро муносабатдаги маълум юридик муҳим факт ёки вазиятнинг мавжудлигини қайд этадиган бир томонлама юридик акти тушунилади. Тан олиш аниқ ифодаланган бўлиши (оғзаки ёки ёзма баённома билан) ёки хатти-ҳаракатдан (ҳаракат ёки ҳаракат қилишдан ўзини тийиб туришдан) келиб чиқадиган сукутли шаклда бўлиши мумкин.
Ҳуқуқий ворислик – ҳуқуқда белгиланган тартиб ва қоидаларга мувофиқ, бир субъектга тегишли ҳуқуқларнинг бошқа субъектга ўтишидир.
Демак, ҳуқуқий ворислик ҳуқуқда назарда тутилган ҳуқуқий (юридик) аҳамиятга эга бўлган юридик ҳодиса, яъни юридик фактдан келиб чиқадиган юридик оқибатларни ифодалайдиган тушунчадир, деган хулоса келиб чиқади.
Турлари
Тан олиш турлари тан олишнинг дестинаторларига қараб фарқланади. Тан олишнинг анъанавий турлари (давлатлар ва ҳукуматларни) ва оралиқ тан олиш (миллатларни тан олиш, қўзғолон кўтарган ёки урушаётган томонларни, қаршилик кўрсатиш ташкилотлари ва қувғиндаги ҳукуматларни тан олиш)ни ажратиб кўрсатиш мумкин.
1.Халқаро шартномаларга нисбатан давлатларнинг ҳуқуқий ворислиги
2.Давлат мулкига нисбатан ҳуқуқий ворислик
3.Давлат архивларига нисбатан ҳуқуқий ворислик
4.Давлат қарзлари борасида ҳуқуқий ворислик