Ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштиришда Тизимли фикрлаш, таҳлил ва оптимал ечим топиш босқичлари Ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштиришдаТизимли фикрлаш, таҳлил ва ечим топиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилиши таклиф этилади:
Биринчи босқич (тизимли таҳлил).
-аввал танланган борлиқ-элемент-тизим ўрганилади. Тизимга бўлган талаблар шаклллантирилади.
-Ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштиришдаҳар бир тизимда (элементда) кўп жараёнлар содир бўлади. Жараёнлар тўпламидан қўйилган масала ечимини тўғри топиш учун зарур бўлган жараёнлар ўрганилади;
-Ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштиришдатизим ҳамда ўрганилаётган жараённинг кириш, чиқиш параметрлари ўрганилади. Кўп ҳолларда параметрларни ўзаро боғланишини аниқлаш, тизимни тадқиқот этилиши учун унинг ичидаги тизимларни аниқлашни талаб этади ва Кўп поғонали тизимли таҳлил усули ёрдамга келади Тадқиқот этилаётган тизим (ишлаб чиқариш, халқ хўжалиги соҳаси, мамлакат, вилоят, туман, ишлаб чиқариш корхонаси, уюшмалар ёки аппарат, аппарат элементи ёки бир нечта аппаратлардан иборат линия, ёки завод, ва ҳ.к) бирламчи бўлган объектнинг катта тизими (бирламчи иерархик сатҳ) сифатида қабул қилинади. Тизимни ва унда содир бўлаётган - текширилаётган жараён ўрганилиб кириш ва чиқиш параметрлари аниқлангандан сўнг:
Асосий тизимнинг ташкил этувчи элементлари аниқланади. Унинг ҳар бир элементи иккинчи иерархик сатҳ тизими элементи деб аталади. Иккинчи иерархик сатҳ ҳар бир элементида - тизимида керакли жараён текширилади ва тизим ҳамда жараён параметрлари аниқланади.
Иккинчи иерархик сатҳ тизимининг ҳам ташкил этувчи элементлари аниқланади. Иккинчи иерархик сатҳ тизимининг ҳар бир элементи учинчи перархик сатҳ тизими деб аталади. Учинчи иерархик сатҳ тизимининг ҳар бир элементида мазкур иерархик сатҳ тизимнинг жараёнлари кўрилади. Параметрлари аниқланади.
Шу тариқа бирламчи тизимнинг ичига кириб бориб фикран тизимчаларни аниқлаш имкон даражасидаги чуқурликкача давом этади.
Иккинчи босқич (параметрларни ўзаро боғланишини аниқлаш).
Бунда объект кўриниши ва қўйилган масала мазмунига қараб ҳар бир тадқиқотчи тадқиқот олиб борилаётган ўз соҳаси услубларининг катта имкониятларидан фойдаланиши мумкин.
Параметрларнинг миқдорий муносабатларини аниқлаш матеметик ифодалардан фойдаланишни талаб этса математик ёки компьютер моделларига мурожаат этилиши мумкин. Параметрларнинг ўзаро боғланишлари аниқлангандан сўнг оптимал тизимни қидиришга ўтиш мумкин.
Учинчи босқич (оптимал ечим танланиши).
Бунда тизимли таҳлил асосида шаклланган талаблар аниқлаштирилади ва конкретлаштирилади. Бирламчи тизим ҳамда ҳар бир иерархик поғонадаги тизимлар учун оптималлаштириш шартлари аниқланади. Оптимал ечим топиш усули танланади. Оптимал ечим топилади. Оптималь автоматлаштик ростлаш ёки бошыариш тизимлари топилади.