Поликсен (Pt, Fe). Таркибида платина 80-88% ва темир 9-11%, у куб сингонияли. Табиатда яхлит куб шаклида камроқ учрайди, асосан нотўғри доналар кўринишида бўлади. Поликсен ранги – кумушдек оқ, баъзан пўлатдек кул ранг. қаттиқлиги 4-4,5. У ҳам бошқа металлардек эзилувчанлик хусусиятига эга, уланиш текислиги йЎқ. Поликсен магнитга тортилади ва электрни яхши Ўтказади, аммо кислоталарда эримайди. Платина гуруҳи минераллари генетик жиҳатдан ўта асос магматик жинслар билан узвий боглиқ бўлган типик магматик конлар ҳосил қилади.
Осмий-рутений (Os, Ru) ва осмийли иридий гуруҳи минераллари, нисбатан кам тарқалган.
Невьянскит – (Ir, Os). У биринчи марта Уралнинг Невьянск районида топилган. Таркиби Ўзгарувчан (% ҳисобида) Ir – 46,8-77,2; Os– 21,0-49,3; Ru –0-0,5, Rh–0,5-7,7; Pt–0,1-5,5; Cu– 0-0,9; Fe – 0-1,4. Невьянскит – гексогонал сингонияда кристалланади, ранги қалайи каби оқ, металл каби ялтироқ. қаттиқлиги 6-7, анча мўрт, солиштирма огирлиги 17,0 дан 21,0 гача.
Ушбу гуруҳ минераллари генетик жиҳатдан ўтаасос (дунит, перидотит) жинслар билан узвий боглиқ. Бу жинсларда платина гуруҳи минераллари асосан хромшпинелидлар билан баъзан мис сулфидлари билан бирга учрайди.
Сисерскит – Os, Ir, минерал номи топилган жойи Уралнинг Екатеринбург вилояти Сисертск районидан келиб чиққан. Гексагонал сингонияли, ранги оч кул ранг, айримда тўқ кул ранг. Солиштирма оғирлиги Ўзгарувчан – 17,8-22,2 гача. Бу минерал ҳам ўта асосли интрузив жинслар натижаси ҳосил бўлади. Юқорида баён этилган минераллар биронта кислотада эримайди.
Ярим металлар гуруҳи минераллари. Ушбу гуруҳ минераллари табиатда кам учрайди. Ярим металларнинг ички тузилишининг Ўзига хос ҳусусияти шундаки, ҳарқайси атом атрофидаги олти атомнинг учтаси билан ковалент богланиб Ўзаро бириккан структурани ҳосил қилади.
Маргимуш – As табиатда кам учрайди. Таркиби ўзгарувчан бўлиб As – 84-95% ташқил этади. Аралашма ҳолда Sb – 1,7-9,2%, камдан-кам Ag, Fe, Ni баъзан V иштирок этади. Тригонал сингонияда кристалланади. Маргимуш буйраксимон, оқиқ шаклли қобиқлар, сталактит, пучоқсимон маҳсулотлар ҳолида учрайди. Маргимушнинг ранги қалайидек оқ бўлиб вақт ўтиши билан сариқ-қўнгир тусга кириб кейинчалик батамом қорайиб қолади. У ялтироқ, қаттиқлиги – 3,5, анча мўрт, солиштирма огирлиги 5,6-5,7. Соф маргимуш гидротермал жараёнда пайдо бЎлади. Маргимуш одатда сурьма, никель, кобальт, кумуш ва қўрғошинлар билан бирга учрайди. Баъзи адабиётларда маргимуш маъдан конларининг нураш зоналарида икқиламчи минерал сифатида юзага келиши қайд этилган. Бўйраксимон кўринишидаги соф тугма маргимушининг йирик уюмлари Россиянинг Забайкалье вилояти Чикоя дарёси қиргогида учрайди. Бундан ташқари Саксониядаги бир қатор конларда (Фрейберг, Шнееберг, Аннаберг) топилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |