Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети “Геология ва геоинформацион тизимлар” факультети Геохимия йўналиши талабаси Гулманова Розанинг “Умумий геология” фанидан “Соф туғма минераллар” мавзусида тайёрлаган
КУРС ИШИ
Топширди: Гулманова Роза
Текширди: Джалилов Гафур
СОФ ТУҒМА МИНЕРАЛЛАР
РЕЖА
I. Кириш;
1.1. Минерал нима? Минераллар ҳақидаги умумий тушунчалар;
II. Асосий қисм;
2.1. Минералларнинг таснифи, тузилиши ва табиий хоссалари;
2.3. Соф туғма минераллар ва уларнинг хусусиятлари;
III. Хулоса.
Минерал (лотинчадан minera - маъдан) – Ер қаърида ва юзасида табиий жараёнлар туфайли кимёвий элементларнинг бирикишидан вужудга келувчи, кимёвий таркиби, тузилиши ва хоссалари бўйича ўзига хос бўлган табиий жисмдир. Минераллар аксарият ҳолларда кристалли ва аморфли қаттиқ жисмлар ҳисобланади. Табиатда 3 мингдан ортиқ минераллар топилган, аммо уларнинг оз қисмигина йирик тўпламлар ҳосил қилади; бундай минераллар жинс ҳосил қилувчи дейилади. Жинс ҳосил қилувчи минераллар ер пўстида энг кенг тарқалган, тог жинсларининг доимий асосий таркибий қисмлари ҳисобланувчи табиий бирикмалардир. Тог жинсларининг ҳар бир генетик гуруҳига ўзининг жинс ҳосил қилувчи минераллари хос бўлади. Ер қобиги, яъни литосфера хилма хил тог жинсларидан улар хам уз навбатида бир ёки бир неча минералдан ташқил топган.
Литосферани ташқил қилувчи тог жинслари (грений, мармар, оҳактош, қум, гил тупрок ва х. к. Турли минераллар йигиндисидан иборат.
Минерал деб табиий шароитда мураккаб физик ва химиявий жараёнлар таъсирида ер қобигида пайдо бўлган бир ёки бир неча химявий элементдан иборат табиий бирикмага айтилади.
Минераллар ўзига хос физик хусусиятларига ва химявий таркибига эга.
Табиатда минераллар хар хил куринишда (каттик, суюқ, ва газсимон) учрайди. Масалан, кварц, малахит - қаттик хҳлатдаги минерал, сув, нефть- суюқ минерал, вулкан газлари, карбонат ангидрид - газсимон ҳолатдаги минерал.
Ҳозирги вақтда 3000 дан ортик минерал маълум. Лекин тог жинсларининг асосий таркибини ташқил қилувчи мухим минераллар 100 тадан ошмайди. Бу минераллар жинс хосил қилувчи минераллар деб аталади.
Табиий минераллардан ташкари, сунъий йул билан лабораторияларда хосил қилинган минераллар хам бор. (Масалан олмос, кварц ва х. к. ).
Табиатда минераллар кристалл ва аморф ҳолда учрайди.
Кристалл минераллар ўзига хос тузилишга эга бўлганлиги сабабли махсус шаклларга эга. Уларни ташқил этувчи зарралар - ион, атом хамда молекулалар маълум тартиб ва масофада жойлашган, бир бири билан маҳкам богланган бўлиб, фазовий панжарани вужудга келтиради. Масалан, ош тузи ( галий) флюорит олмос.
Аморф минерал деб маълум геометрия шаклга эга бўлмаган ва ички тузилишида молекула ва атомлар тартибсиз жойлашган ёки кристалл панжарага эга бўлмаган минералга айтилади. Фосфорит, вулкан шишаси ва бошкалар бунга мисол бўла олади. Минералларнинг замонавий таснифи асосига кимёвий таркиби ва кристалл структурасини кўзда тутувчи кристаллокимёвий тамойил олинган. Таснифнинг бундай бирлиги бўлиб минерал тури саналади. Таркиби ва структураси бўйича ўхшаш минерал турлар гуруҳларга, кичик синфларга ва синфларга бирлашади. Энг йирик систематик табақа бўлиб туркум саналади.
Минералларнинг таркибига кўра саккиз синфга бўлинади. Булар – силикатлар ва алюмосиликатлар, оксидлар ва гидроксидлар, сульфидлар, сульфатлар, карбонатлар, галогенидлар, фосфатлар ва соф элементлардир. Одатда улардан энг кўп учрайдиганлари жинс ҳосил қилувчи минераллар ҳисобланади. Ер пўсти огирлигининг 70 фоизидан ортигини икки элемент – кислород ва кремний ташқил этади. Кремний табиий бирикмаларда кислороднинг тўртта атоми билан богланган (SiO4) бўлиб, бу кремнекислородли тетраэдр дейилади (1-расм). Кислород бошқа структуравий турларни ҳам ҳосил қилади, аммо унинг кремнекислородли тетраэдрларда қатнашиши жуда муҳим ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |