ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ МАГИСТРАТУРА БЎЛИМИ 70510101-БИОЛОГИЯ (ЗООЛОГИЯ) мутахассислиги 1-курс магистранти
Сурхондарёнинг жанубий ҳудудлари шароитида ўрик ўсимлиги фитонематодаларининг фаунаси ва экологияси
Топилова Саодат Камолиддин қизи
Илмий раҳбар: доц. Бекмуродов А.С.
Термиз-2022
Мавзунинг долзарблиги:
Ўрик ҳам барча ўсимликлар сингари фитонематодалар билан зарарланади. Шунинг учун ўрик ўсимлиги ва унинг илдизи атрофидаги тупроқда тарқалган фитонематодаларнинг турлар таркиби, биологик ва экологик хусусиятлари, тарқалиши, ўсимликни зарарлашини ўрганиш ҳамда паразит турларига қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш мазкур ўсимликдан юқори ва сифатли ҳосил олишда катта илмий ва амалий аҳамиятга эга.
Мавжуд адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, ўрик агроценозларида хилма-хил паразит фитонематодалар кўпайганлиги, уларнинг бевосита ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатаётганлиги сезиларли даражада бўлишига қарамасдан, Сурхондарё вилоятининг энг кўп ўрик етиштириладиган жанубий туманлари шароитида ўрик ўсимлиги фитонематодалари етарли даражада ўрганилмаган. Ушбу ҳолат мазкур мавзунинг долзарблигини ифодалайди.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ З.Н.Норбоев Ўзбекистоннинг айрим туманларида Heteroderidae (Skarbilovich, 1947) Thorne, оиласига мансуб бўртма ва бошқа фитонематодаларни ўрганган [9]. Муаллиф тадқиқотлари натижасида ўрик ўсимлигида бўртма нематодаларининг 2 тури, яъни Meloidogyne hapla ва M. incognita acrita турлари учрашини қайд этган. A.Bello, E.Laborda лар Испанияда мевали дарахтлар плантациялари устида фитогельминтологик тадқиқотлар ўтказиб, ўрик ўсимлиги илдизи ва илдизи атрофидаги тупроқда Criconemoides, Helicotylenchus, Meloidogyne, Pratylenchus, Xiphinema, авлоди вакиллари кўп сонда тарқалганлигини аниқлаганлар [33]. Ш.Х.Хуррамов ва Э.Т.Тўраевлар Ўзбекистон шароитида биринчи марта бир нечта мевали дарахтлар фитонематодалар фаунасини ўрганганлар [27]. Муаллифлар Сурхондарё вилояти шароитида ўрик ўсимлиги устида фитогельминтологик тадқиқотлар ўтказиб, мазкур ўсимлик илдизи ва илдиз атрофидаги тупроқда 88 турга мансуб фитонематодалар учраганлигини аниқлаганлар. Ўсимлик илдизи ва илдиз атрофидаги тупроқда Xiphinema americanicum, X. vuittenezi, Longidoris elongatus, Ditylenchus dipsaci, Tylenchorhynchus clarus, Pratylenchus pratensis,P. penetrans, P. thornei, Paratylenchus goodeyi, P. hamatus, P. bukowinensis, P. nanus, P. minitus каби касаллик келтириб чиқарувчи фитогельминтлар, яъни ҳақиқий паразит фитонематодалар тарқалганлиги ва улар ўрик ўсимлигининг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдолрлигига жиддий зарар етказишини қайд этганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |