553
Ўзбекистонда ташқи савдо айланмаси ва унинг таркиби,
фоизда
Кўрсаткичлар
Йиллар
2000
2002
2003
2004
2005
2006
2007
2008
Ташқи савдо
айланмаси
100,0
100,0
100,0
100,0
100,0
100,0
100,0
100,0
Экспорт
52,5
52,4
55,7
56,0
56,9
59,2
63,2
60,7
Импорт
47,5
47,6
44,3
44,0
43,1
40,8
36,8
39,3
Экспорт – жами
100,0
100,0
100,0
100,0
100,0
100,0
100,0
100,0
шу жумладан:
Товарлар
86,3
84,1
85,6
88,2
87,8
87,9
89,3
89,6
Хизматлар
13,7
15,9
14,4
11,8
12,2
12,1
10,7
10,4
Импорт – жами:
100,0
100,0
100,0
100,0
100,0
100,0
100,0
100,0
шу жумладан:
Товарлар
91,5
89,4
89,8
88,9
89,6
90,9
92,6
89,0
Хизматлар
8,5
10,6
10,2
11,1
10,4
9,1
7,4
11,0
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.
«Ташқи бозорда конъюнктуранинг ёмонлашувига қарамасдан, 2008
йилда ташқи савдо айланмаси 21,4 фоизга ошди, айни вақтда товарлар ва
хизматлар экспорти 28,7 фоизга ортди. Натижада ташқи
савдо балансида
ижобий сальдо ҳажми сезиларли даражада ўсди. Бу эса ишончли тўлов
баланси ва иқтисодиётимиз барқарорлигининг муҳим кўрсаткичи бўлиб
хизмат қилмоқда»
183
.
Энг муҳими, экспорт ҳажмининг ана шундай ўсиши биз учун анъанавий
ресурслар бўлмиш пахта толаси, қимматбаҳо металлар ва турли хомашё
етказиб бериш ҳисобига эмас, балки асосан автомобиллар, нефть-кимё ва
металл маҳсулотлари, минерал ўғитлар,
ип-калава ва газлама, трикотаж
буюмлар, сим-кабель маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва бошқа шу
каби кўплаб экспорт товарлари ҳажми ва турларини кўпайтириш эвазига
таъминланмоқда.
Натижада «ташқи савдо таркибида чуқур ижобий ўзгаришлар рўй
бермоқда. Кейинги йиллар мобайнида экспорт таркибида рақобатдош тайёр
маҳсулот салмоғининг барқарор ўсиш тенденцияси ва хом ашё
етказиб
берувчи тармоқлар маҳсулотлари улушининг камайиб бораётгани яққол
кўзга ташланмоқда. 2008 йилда умумий экспорт ҳажмида хом ашё бўлмаган
товарларнинг улуши 71 фоиздан зиёдни ташкил этди. Айни вақтда
Ўзбекистон учун анъанавий экспорт хом ашёси бўлган пахта толасининг бу
борадаги улуши 2003 йилдаги 20 фоиздан 2008 йилда 12 фоизга тушди»
184
.
«Бизнинг кейинги йилларда экспорт соҳасида қўлга киритган
ютуқларимиз, аввало, мамлакатимиз иқтисодиётини тубдан таркибий
ўзгартириш ва диверсификация қилиш, қисқа муддатда биз учун мутлақо
183
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон
шароитида уни
бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 16-б.
184
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг
йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 16-17-б.
554
янги, локомотив ролини бажарадиган тармоқларни барпо этиш,
ишлаб
чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш
дастурларини амалга ошириш, замонавий
бозор инфратузилмасини
шакллантириш борасида ўз вақтида бошланган, чуқур ўйланган ва узоқ
истиқболга мўлжалланган ишларимизнинг натижасидир»
185
.
Экспорт ва импортнинг ҳаракатида ҳам мультипликация самараси
мавжуд бўлиб, бу омилни ҳисобга олиш ўта муҳим аҳамият касб этади. Бу
борада таниқли иқтисодчи олимлардан Ж.Кейнс, Р.Кан, Ф.Махлуп,
П.Самуэльсон ва бошқалар ташқи савдо мультипликатори тўғрисидаги
назарий асосларни яратишда катта ҳисса қўшдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: