Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган


Таҳлил – бу ўрганилаётган бир бутунни алоҳида қисмларга ажратиш



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

Таҳлил – бу ўрганилаётган бир бутунни алоҳида қисмларга ажратиш 
ва уларни изчиллик билан ўрганиш.
Тадқиқотчи воқеа-ҳодисанинг 
моҳиятини чуқур англаши, у ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиши учун унинг 
ички таркибий қисмларига кириб бориши зарур. Бу эса тадқиқот объектини
 
алоҳида таркибий қисмларга ажратиш ва уларни изчиллик билан ўрганиш 
орқали амалга оширилади. Мисол учун, биз Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш 
суръати 2007 йилда олдинги йилга нисбатан 9,5 фоизни ташкил этганини 
биламиз. Бундай ўсиш суръатига нималар ҳисобига эришилганини аниқ 
тасаввур қилиш учун эса фақат таҳлилий жараёнлар орқали эришамиз. Яъни, 
ялпи ички маҳсулотнинг ишлаб чиқариш, даромадлар ва харажатлар, мулкчилик 
шакллари, тармоқлар ва минтақалар бўйича таркибий қисмларини алоҳида 


112 
ажратиб олиш ва уларни ўрганиш орқали ўсиш суръатининг манба ва омиллари 
тўғрисида тўғри хулоса чиқара оламиз.
Синтез – бу ўрганилган қисмлардан олинган хулоса ва натижаларни 
бир бутун яхлит жараён деб қараб умумий хулоса чиқаришдир.
Мураккаб 
иқтисодий тизимлар ана шу йўл билан ўрганилади, иқтисодий тизим бутунича 
тасвирлаб берилади. 
Иқтисодий фанларда кўпинча синтездан аниқ иқтисодий кўрсаткичларни 
умумлаштириш орқали яхлит хулоса чиқариш жараёнида фойдаланилади. 
Масалан, корхоналар иқтисодий фаолияти натижаларини умумлаштириш 
орқали тармоқ ва соҳалар, тармоқ ва соҳалар иқтисодий фаолияти 
натижаларини умумлаштириш орқали эса – миллий иқтисодиётга баҳо бериш, 
унинг умумий натижаларини аниқлаш мумкин. Шу билан бирга, синтез усули 
иқтисодиёт назарияси фанида кўплаб иқтисодий таълимот ва назарияларнинг 
илмий асосга эга бўлган, тўғри ва муҳим жиҳатларини ажратиб олган ҳолда, 
уларни умумлаштириш орқали янги ғоя ва назарияларни ҳосил қилиш 
имконини бериши билан аҳамиятлидир. Жумладан, нархнинг илмий асосини 
очиб беришда А.Маршаллнинг қийматнинг турли назарияларини синтез қилиш 
усулидан фойдаланганлиги бунинг яққол далилидир.

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish