Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган


Ер рентаси – ер эгалигини иқтисодий жиҳатдан амалга ошириш



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet265/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

Ер рентаси – ер эгалигини иқтисодий жиҳатдан амалга ошириш 
(реализация қилиш)нинг шаклидир.
Ер рентасининг бир қанча тарихий 
кўринишлари мавжуд. Масалан, уч шаклдаги: баршчина (ишлаб бериш), оброк 
(натурал солиқ) ва пул солиғи шаклларидаги феодал ренталари шулар 
жумласидандир. Ҳозирги пайтда турли мамлакатларда мавжуд рента вужудга 
келиш сабаблари ва шарт-шароитларига қараб қуйидаги турларга ажратилади: 
абсолют ер рентаси, дифференциал (табақалашган) рента I ва II, монопол 
рента, қазилма бойликлар, қурилишлар жойлашган ерлардан олинадиган 
рента. 
Рентанинг моҳиятини тушунишдаги асосий қийинчилик тадбиркорлар 
ўртасида қайта тақсимланмайдиган қўшимча соф даромадни вужудга келиши 
шарт-шароит ва сабабларининг очиб берилиши ҳисобланади. Бундай ҳолат 
вужудга келишининг сабабларидан бири самарали хўжалик юритиш учун 
яроқли бўлган ерларнинг чекланганлиги ва қайта тиклаб бўлмаслигида ўз 
ифодасини топади. Иккинчи сабаби – ерга ёки бошқа табиий ресурсларга 
мулкчилик 
объекти 
ёки 
хўжалик 
юритиш 
объекти 
сифатидаги 
монополиянинг мавжудлиги ҳисобланади. Учинчи сабаби эса, кўп 
98
Основы экономической теории. Политэкономия: Учебник /Под ред. д-ра экон. наук, 
проф. Д.Д.Москвина. Изд. 3-е, исправл. – М.: Едиториал УРСС, 2003, с.216-217. 


282 
мамлакатларда қишлоқ хўжалигидаги капитал узвий (органик) тузилиши, 
яъни доимий ва ўзгарувчи капитал ўртасидаги нисбатнинг пастлиги 
ҳисобланади.
Ер участкаларининг унумдорлиги ва жойлашган жойидаги фарқлар 
натижасида вужудга келадиган қўшимча даромад (қиймат)нинг бир 
қисми рента шаклини олади ҳамда у дифференциал рента деб аталади. 
Қишлоқ хўжалигида энг муҳим ишлаб чиқариш воситаси – ернинг 
миқдори ва сифатини табиатнинг ўзи чеклаб қўйган, уни инсон 
кўпайтиришга қодир эмас. 
Шунинг учун қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини фақат яхши ва ўртача 
унумдор ер участкаларида ташкил этиш билан чекланиш мумкин эмас. 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб кўп бўлганлиги учун ёмон, кам 
унумли ерларда ҳам ишлаб чиқаришни ташкил этиш зарурдир. Агар ишлаб 
чиқарилган маҳсулот тўловга қодир талаб билан таъминланган бўлса, ернинг 
маҳсулдорлиги ёки жойлашуви жиҳатидан ёмон шароит қишлоқ хўжалик 
товарларига нарх шаклланишини тартибга солувчи ижтимоий нормал шароит 
ҳисобланади. Натижада ўртача ёки яхши ерларда хўжалик юритувчи ишлаб 
чиқарувчилар устама қўшимча маҳсулот ва бинобарин қўшимча фойда 
оладилар. 
Демак, дифференциал рента ҳосил бўлишининг табиий шарти миқдори 
чекланган ернинг сифати (унумдорлиги) даги фарқлардир, унинг ижтимоий-
иқтисодий сабаби эса фойдаланиладиган ерларда иқтисодий жиҳатдан 
алоҳидалашган тарзда мустақил хўжалик юритишдир. 
Дифференциал рента ўзининг келиб чиқиш шароитларга қараб 
дифференциал рента I ва дифференциал рента II га бўлинади. 

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish