Автомобилларни бир хафтада бир маротаба техник кўрикдан бепул ўтказиш;
Ёз фаслида икки хафтада бир маротаба автомобилни барча жойларини бепул автомойка қилиш;
Устахона жойлашган худуддан 25 км радиусгача бўлган масофада қолиб кетган машина жойига бориб усталар томонидан имтиёзли нархда тузатиш;
Бозор холатидан арзон нархда автомобил эхтиёт қисмларини сотиб олиш ва бошқа хизматлар
Юқоридаги хизматларнинг барчаси қолган хизмат кўрсатувчи шахобчалардан 30% арзон бўлган нархларда хизмат кўрсатади. Бу эса корхона мижозларининг кўпайиши ва ишчилар доимий равишда иш билан таъминланишига ва қолган рақобатдошлардан устунлигига олиб келади.
Корхона ўзининг фаолиятини, ортиқча харажатлардан ҳамда ўз услубини сақлаб қолиши учун хусусий автокорхоналар тизимида фаолият олиб бораётган автомашиналар учун автокорхоналар билан, шахсий автомобил эгалари билан эса вилоят Йўл харакати хавфсизлиги бошқармаси билан шартнома тузишни режалаштирган. Ушбу шарномани тузишдан мақсад, мисол тариқасида бир автомобилнинг бирор бир қисми бузилиб машина йўлда қолиб кетганда, корхона усталари жойларга бориб машинани имтиёзли нархларда тузатадилар, янги эхтиёт кисмни қўядилар ёки вақтинча қўядилар. Хайдовчи машинасини соз ҳолда хайдаб кетади ва 1 иш кунида қўйилган эҳтиёт қисмни ёки хизмат хақини тўлаши керак бўлади. Хайдовчи ушбу қоидани бузган тақдирда корхона ЙЙХ билан тузилган шарномага асосан автомашинани қидирувга эълон беради ва машина ЙЙХ ходимлари томонидан жарима майдончасига олиб борилади. Қўрилган зарарни хайдовчи қоплаган тақдирдагина машина жарима майдончасидан олиб чиқилади.
Корхона ўзининг қуйидаги лойихасини жами 8 нафар ишчини иш билан таъминлаган холда амалга оширади. Бунга кўра 7 та ишчи усталар яъни развал усталари (2та), балансировка устаси (2та), Электрик (1та),Мотор усталари (2та) ва 1та ишчи оператор хисобланади. (Корхона хусусий бўлганлиги, фаолияти доимий бўлганлиги хамда ишчиларни ўз таклифларига кўра хисоб-китоблар учун 1 ойлик иш кунларини ўрта хисобда 26 кун ўрнига тўлиқ бир ой 30 кун деб олинади.)
Корхона 7 нафар ишчилар билан мехнат шартномасини Ўзбекистон Республикасининг мехнат кодексига асосланган ҳолда тузади.
Бунга кўра ишчи усталарнинг бир ойлик маоши 200 000 сўм этиб белгиланиши режалаштирилмокда. Бугунги кунда замонавий технологиялар асосида юқори малакага эга бўлган усталар камлиги хамда корхона ўз ишчиларини ўз мехнатларига фидокорона ёндошишларини инобатга олган холда, корхона томонидан хар бир устага хар икки ойда корхона томонидан 100 000 сўмдан мукофот пули ажратилиши белгиланган.
2-иловадаги жадвалда корхонанинг ишчилар рўйхати кўрсатиб ўтилади.
Маркетинг стратегияси
Бугунги кунда республикамизда хусусий тадбиркорлик кенг ривожланган бўлиб, турли хил йўналишларда ахолига майиший хизмат кўрсатувчи корхоналар мавжуд.
Корхона томонидан бугунги кундаги бозор холати бўйича автомобилларга хизмат кўрсатувчи рақобатдош корхоналарнинг айрим хизмат турлари ҳамда уларнинг нархларини ўрганиб чиқилди.
3-иловадаги жадвалда рақобатдош корхоналарнинг нархлари хамда корхонанинг имтиёзли нархлари кўрсатиб ўтилади.
Маълумки, хар бир тадбиркор ўз фаолиятини бошлашдан аввал бозор холатини ўрганиб чиқади. Корхона рахбарияти томонидан хам бугунги кунда ахолига майиший хизмат кўрстувчи корхоналарнинг бир кунлик иш фаолияти ўрганиб чиқилганда, жами бир кунда ўртача 210 000 сўмлик хизмат кўрсатиши аниқланди.
Лойихани амалга ошириш жараёнида мавжуд рақобатчиларни ўрганиш, уларнинг устунлик ва камчилик томонларини, уларнинг
бозордаги холатларини, харакатларини, мижозлар билан муомласини, реклама фаолиятини, умуман олганда умумий хизмат кўрсатиш жараёнини ўрганиб, тахлил қилиб, ана шу натижаларга асосан иш юритиш жуда мухимдир. Чунки, хозирги бозор муносабатлари шаклланиб, ривожланиб бораётган бир пайтда, рақобатчиларга нисбатан эътиборсиз харакат қилиш салбий натижаларни келтириб чиқариши, хусусан мижозлар сонининг камайиб кетишига олиб келиши мумкин.
Шу боисдан мазкур лойихани амалга оширишда рақобатчилар фаолиятини ўрганиб, тахлил қилиб боришга алохида эътибор қаратилади.
Корхона юқорида айтиб ўтилганидек, ўзининг доимий мижозлари бўлганлиги, корхона томонидан кўрсатилган хизматлар учун мижозлар хохлаган усулда туловларни амалга оширишлари мумкинлиги сабабли бошқа корхоналардан устун туради.
Бундан ташқари корхона томонидан бугунги кундаги бозор холатини ўрганиши натижасида шу нарса аниқ бўлдики, янги ташкил этилаётган корхоналар тез фурсатда ички бозорда ўз ўринларини эгаллаш мақсадида турли рекламаларга алохида эътибор қаратганлар.
Иктисодиётнинг кайси йўналишида бўлишидан катъий назар махсулот ва хизматларини ривожлантиришда реклама алохида ўрин эгаллайди. Корхона ушбу харажатларни қоплаш мақсадида яна бир янги усулни ишлаб чиқди.
Бугунги кунда туман ва туман атрофида бир қанча “Буюртма такси” фаолияти бўйича фаолият олиб бораётган корхоналар мавжуд бўлиб, бу корхоналар тизимида 20-30 нафар такси хадовчилари фаолият кўрсатиб келадилар. Корхона мижозлардан буюртма олганлиги сабабли хар бир буюртманинг 30% и корхона улуши хисобланади.
Корхона фарқли ўларок ўз аъзоларига мижозлардан буюртма олади, лекин 30% ли буюртма хақини ўрнига мижозлар корхона фаолиятини бошқа хайдовчиларга реклама тарзда тавсия этадилар. Бу эса корхонанинг мижозлар сонини ортишига олиб келадиган яна бир қулай вазиятдир.
Корхона ўз хизматларини самарали ва сифатли бажарилишини хамда аъзолар билан ўз вақтида хисоб китоб ишларини амалга ошириш, юзага келадиган рақобатдошликдаги устунликни ушлаб туриш ва корхона фаолиятини кенгайтириш мақсадида корхона мунтазам равишда қуйидаги холатларни назоратига олишни режалаштирган жумалдан:
Do'stlaringiz bilan baham: |