20,0 гектар ер майдонида кичик саноат зонаси ташкил этилаётган бўлиб, ҳозирда муҳандислик инфрасутруктурасини яхшилаш бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур зонада импорт ўрнини босувчи экспортбоп саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, сақлаш, қадоқлаш ва қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Ушбу кичик саноат зонасида ҳозирги кунда умумий қиймати 52,5 млрд сўмлик 9 та лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари мавжуд.
Бундан ташқари, 2022 йилда 1-сектор ҳудудида умумий қиймати 136,0 млрд. сўмлик (шундан, 88,2 млрд.сўм лойиҳа ташаббускорларининг, 35,5 млрд. сўм ва 2,0 млн. долл. тижорат банкининг кредит маблағлари) 51 та дастлабки лойиҳалар рўйхати шакллантирилди ва ушбу лойиҳаларда жами 361 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилди.
|
Навбаҳор тумани “Қоражон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси
(05.09.2020 й.)
|
ХАЙДАРОВ
Валишер Рахматович
1976 йил,
Навоий вилояти, Навбаҳор тумани
|
|
Миннатдорчилик:
Ассалому алайкум ҳурматли Шавкат Миромонович!
Мен Ҳайдаров Валишер Рахматович 2,5 йилдан бери Навбаҳор туманидаги “Қоражон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида ишлаб келаман. Маҳалламизда 2583 нафар аҳоли истиқомат қилади, оилалар сони
717 нафарга етди.
Маълумотим ўрта махсус, аввал ички ишлар тизимида хизмат қилганман.
Сўнгги йилларда давлатимиз томонидан маҳаллани ҳар томонлама қўллаб қувватлаш орқали унинг нуфузини кўтариш, маҳалладаги ижтимоий муаммоларни хонадонбай ҳамда маҳаллабай аниқлаш ва ечимини йўлга қўйиш борасида бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Энг асосийси, белгиланган вазифаларнинг ижрочилари аниқ белгилаб берилди.
Эндиликда маҳалла раиси маҳалла хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспекторининг ўз хизмат вазифаларини ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажарилиши борасида алоҳида масъулиятга эга бўлади. Биз “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили остида ҳар бир оиланинг даромад манбаига эга бўлиши, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, хотин-қизларимизнинг бандлигини таъминлаш, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизни келажак авлодга етказиш орқали ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларига биргаликда бош бўламиз. Сизнинг ташаббусингиз билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатини тўлиқ қўллаб қувватлаган ҳолда бўш турган ер майдонларида ёғочбоп тол ва теракзорлар ташкил этиш ишларини янада жонлантирамиз.
Мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, уларни ижтимой ҳимоялашни янада кучайтиришга Сиз томонингиздан беқиёс эътибор қаратилаётганлигини ҳаммамиз сезиб турибмиз. Биз ваъда берамизки, ёш авлодни вояга етказиб, бугунги кунда қарилик гаштини сураётган кекса ота-оналаримизни ҳаёт тарзини, турмуш шароитини яхшилаш орқали уларнинг умрини узайтириш масаласи барча даражадаги давлат ташкилотлари ва органларининг, шу жумладан маҳалла тизими ходимларининг ҳам устивор вазифаси бўлиб қолади.
|
|
“Қоражон” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси
(11.01.2022 й.)
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |