Навбаҳор тумани прокурори,
2-сектор раҳбари
(22.04.2021 й.)
|
БАБАМУРАДОВ
Ибрагим Жураевич
1983 йил
Навоий вилояти,
Қизилтепа тумани
|
|
Мухтарам Президент Мен Навоий вилояти Навбаҳор туман прокурори,
2-сектор раҳбари Бобомуродов Иброҳим Жўраевич рухсат берсангиз секторда ва маҳаллабай ишлаш бўйича сектор ҳудудида амалга оширилган ишларни баён этсам.
Секторда жами 11 та маҳалла мавжуд бўлиб, ушбу маҳаллада ҳозирги кунда жами 26942 нафар аҳоли истоқамат қилиб келмоқда Ушбу 11 та маҳаллада маҳаллабай ва хонадонбай ўрганилганда 620 та ижтимоий аҳволи оғир оилалар “Темир дафтар” га киритилиб, ушбу оилаларнинг барчасига ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб, барча ёрдамлар кўрсатилди ва
1103 нафар ишсиз аъзоларининг бандлиги таъминланиб, ҳозирги кунда 620 та оилаларниг барчаси “Темир дафтар” дан чиқарилган. Шунингдек 11 та маҳаллада “Аёлллар дафтари” буйича қуйидаги ишлар амалга оширилган, яъни 1-босқичда 325 нафар, 2-босқичда 445 нафар ижтимоий аҳволи оғир бўлган аёллар қамраб олиниб, ушбу аёлларнинг барчасига тоифалари бўйича ёрдамлар кўрсатилган ва ҳозирги кунда “Аёллар дафтари” 3-босқичига 754 нафар аёлларни 6 та тоифа бўйича дафтарга киритилиб, уларни муаммоларини бартараф этиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Ҳозирги кунда мамлакатимизда асосий муаммоларидан бири ишсиз ёшларни банд қилиш муаммоси илгари сурилгани каби сектор ҳудудида “Ёшлар дафтари” буйича бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда, яъни “Ёшлар дафтари” ташкил этилганида 528 нафар муаммоси бор ва ишсиз ёшлар сўровнома асосида киритилиб, уларнинг барчасининг муаммоси бартараф этилиб, ишсизлиги бўйича бандлиги таъминланди. Ҳозирги кунда “Ёшлар дафтари”га сектор ҳудудида муаммоси бор ва ишсиз ёшлар онлайн ариза топшириш орқали 84 нафари дафтарга қабул қилиниб, ушбу ёшларнинг барчасини муаммоси ўрганилиб чиқилмоқда.
Шунингдек сектор ҳудудида ишсиз аҳоли ва ишсиз хотин қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида Сектор ҳудудининг инфратузилмасини яхшилаш мақсадида жорий йилнинг 1 чорагида ҳудуддаги 11 та маҳаллада жами 10 км тупроқ йўллар шағаллаштирилди. Электр энергия таъминотини яхшилаш мақсадида 60 та симёғочлар алмаштирилиб 6,2 км масофага янги электр узатиш тармоғи тортилди.
Сектор ҳудудида жойлашган Навкар маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли даромадларини ошириш мақсадида “Янгиқўрғон строй сервис”, “Хушнудбек Баракаси” масъулияти чекланган жамиятларини фаолиятини йўлга қўйилиши натижасида 8 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.
Бундан ташқари “Иймона Мухриддин қизи” хусусий корхонаси фаолияти йўлга қўйилиб, мазкур корхона томонидан қўл телефонларини таъмирлаш ҳамда уларга эҳтиёт қисмларини етказиб бериш ва озиқ-овқат махсулотлари бўйича савдо шахобчасини ташкил этиш натижасида 6 нафар ишсиз ёшлар иш билан таъминланди.
“Хуршид Эргашевич” хусусий корхонаси фаолияти йўлга қўйилиши натижасида маҳаллада хонадонларга турли темир панжаралар ва тўсиқлар ва бошқа темир махсулотидан ясаладиган жиҳозларни тайёрлаш ҳамда ширинлик цехини ишга тушуриши натижасида 7 нафар фуқаролар иш билан таъминланди.
“Асал бобо” оилавий корхонаси фаолиятини йўлга қўйилиши натижасида нон ва нон махсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, мазкур корхонада ҳам 4 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминланишига эришилди.
Маҳаллада камбағалликни қисқартириш ва аҳоли дароматларини ошириш мақсадида бир қатор ишларни амалга оширилиб, 21 та хонадондан иборат “Навкар” кўчаси наъмунавий кўчага айлантирилди.
“Навкар” кўчасида 12 та хонадонда иссиқхона ташкил этилди,
чорва учун озуқа махсулотларини гранула қилиш, шоли ва турли дон махсулотларини қайта ишлашга мўлжалланган 1 та тегирмон ишга тушурилиши натижасида 3 та янги иш ўринлари ташкил этилди. мазкур кўчадаги оилаларга қўшимча даромат манбаини яратиш мақсадида
350 дона тухум йўналишидаги товуқ, 28 та майда шохли моллар, 55 та қуён, 60 та асалари оилалари етказиб берилди.
“Навкар” маҳалласининг намунали кўчасида яшовчи М.Ниёзова бошчилигида ўзи ва 6 нафар ишсиз хотин қизлар тикувчилик билан шуғулланишига имконият яратиб берилди. Ўтган даврда 37 нафар фуқарога турли йўналишларда жами 729 млн сўм имтиёзли кредитлар олиб берилди. Бунинг натижасида 37 та оилада оилавий тадбиркорлик йўлга қўйилиб, ишсизлик муаммоси бартараф этилишига эришилди.
Сектор ҳудудидаги 1017 та фуқароларга аукцион орқали ер берилди шундан, 438 нафари ишсиз ёшлар ва 546 нафари ишсиз фуқароларга ер ажратилиб ўзини ўзи банд қилинди
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |