Навбаҳор тумани ички ишлар бўлими бошлиғи,
3-сектор раҳбари
(25.03.2022 й.)
|
ШУКУРОВ
Уйғун Бахтиёрович
1981 йил
Навоий вилояти,
Хатирчи тумани
|
|
Мухтарам Президент Мен Навоий вилояти Навбаҳор тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Шукуров Уйғун Бахтиёрович рухсат берсангиз секторда ва маҳаллабай ишлаш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилган. Шулар туғрисида баён этсам: Секторда жами 11 та маҳалла мавжуд бўлиб, ушбу маҳаллада ҳозирги кунда жами 29235 нафар аҳоли истоқамат қилиб келмоқда Ушбу 11 та маҳаллада маҳаллабай ва хонадонбай ўрганилганда 765 та ижтимоий аҳволи оғир оилалар “Темир дафтар” га киритилиб, ушбу оилаларнинг барчасига ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб, барча ёрдамлар кўрсатилди ва 1053 нафар ишсиз аъзоларининг бандлиги таъминланиб, ҳозирги кунда 765 та оилаларниг барчаси “Темир дафтар” дан чиқарилган. Шунингдек 11 та мамҳаллада “Аёлллар дафтари” буйича қуйидаги ишлар амалга оширилган, яъни 1-босқичда 336 нафар, 2-босқичда 411 нафар ижтимоий аҳволи оғир бўлган аёллар қамраб олиниб, ушбу аёлларнинг барчасига тоифалари бўйича ёрдамлар кўрсатилган ва ҳозирги кунда “Аёллар дафтари” 3-босқичига 754 нафар аёлларни 6-та тоифа бўйича дафтарга киритилиб, уларни муаммоларини бартараф этиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Ҳозирги кунда мамлакатимизда асосий муаммоларидан бири ишсиз ёшларни банд қилиш муаммоси илгари сурилгани каби сектор ҳудудида “Ёшлар дафтари” буйича бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда, яъни “Ёшлар дафтари” ташкил этилганида 695 нафар муаммоси бор ва ишсиз ёшлар сўровнома асосида киритилиб, уларнинг барчасининг муаммоси бартараф этилиб, ишсизлиги бўйича бандлиги таъминланди. Ҳозирги кунда “Ёшлар дафтари”га сектор ҳудудида муаммоси бор ва ишсиз ёшлар онлайн ариза топшириш орқали 196 нафари дафтарга қабул қилиниб, ушбу ёшларнинг барчасини муаммоси ўрганилиб чиқилмоқда.
Шунингдек сектор ҳудудида ишсиз аҳоли ва ишсиз хотин қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида “Қалқонота” маҳалласи ҳудудида 400 ўринли “Навбаҳор касаба чеварлари ” МЧЖ, “Меҳнат” маҳалласи ҳудудида 50 ўринли “Мурод Капитал Булдингс 2020” МЧЖ, “Қалқонота“ маҳалласи ҳудудида жойлашган “Қалқонота” маҳалласининг эски биносидан 15 ўринли “Зебинисо Зиё” тикув хона ташкил этилиб, ушбу ташкил этилган ишчи ўринларга ишсиз бўлган аҳоли жалб этилиб, уларни бандлигини таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Шунингдек сектор ҳудудида чорвачиликни ривожлантириш бўйича “Меҳнат” маҳалласида “Навбаҳор асл чорваси” МЧЖ 400 бош насилли чорва молларини кўпайтириш бўйича ишлар амалга оширилиб, ушбу МЧЖда ҳам 20 та янгидан ишчи ўринлари ташкил этилиб, ишсиз аҳолини бандлиги таъминланди.
Сектор ҳудудининг инфратузилмасини яхшилаш мақсадида маҳаллаларда мавжуд ички кўчаларни 30 кмдан ортиқ йўллари қўм шағал аралашмаси билан таъмирлаб берилди.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |