Толибов А. Тошкент молия институти, Магистратура бўлими “Иқтисодиёт” мутахассислиги магистри


-Расм. 2005-2017 йилларда иқтисодиёт тармоқларида кичик бизнес



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana21.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#24055
1   2   3   4
Bog'liq
kichik biznes va xususij tadbirkorlikni rivozhlantirish jonalishlari (1)

3-Расм. 2005-2017 йилларда иқтисодиёт тармоқларида кичик бизнес 
ва хусусий тадбиркорликнинг улуши[6]. 
2005 – 2017 йиллар оралиғида мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликнинг мамлакат маҳсулот экспортидаги улушидаги бундай ўсиш 
тенденцияси, жами товар ва ташқи савдо айланишларидаги улушларида ҳам 
кузатилди (5-Расм). Экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш учун 
ғов бўлаѐтган, шунингдек божхона органлари томонидан замонавий 
талабларга жавоб бермайдиган ва ортиқча лицензия ҳамда рухсат бериш 
кабиларни 
бекор 
қилишга 
қаратилган 
божхона 
тартиботларини 
соддалаштириш бўйича чоралар 2017 йилда давом эттирилди. 


4-расм. Кичик бизнес субъектларининг експорт ва импорт умумий
улушидаги ҳиссаси (%)[7] 
 
Тадбиркорлик субъектлари учун инвойс асосида экспорт шартно-
масини тузмаган ҳолда товар, иш ва хизматлар экспортини амалга ошириш 
ваколати берилди. 2017 йил 1 декабрдан экспорт божхона режимида 
товарларни расмийлаштирилган кундан эътиборан 120 календар кун (аввал 
60 кун белгиланган) ўтганидан сўнг, муддати ўтказиб юборилган дебиторлик 
қарздорлик сифатида баҳоланиши белгиланди. Товарлар эса фақат бир марта 
божхона кўригидан ўтади. 
Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатимиз 
импорт товарларидаги умумий улушида хиссаси 2000 йилдан бошлаб ўсиш 
тенденциясига эга бўлиб, бу ўсиш 2017 йилга келиб 50 фоизни ташкил этиб, 
қарийиб 1,9 фоизга ўсган. Мамлакатимиз умумий экспорт салоҳиятида кичик 
бизнес ва хусусий замонавий глобал иқтисодиѐт тадбиркорлар ва айниқса 
кичик бизнес учун чексиз имкониятлар тақдим этмоқда.
Таъкидлаш лозимки, Америка Қўшма Штатларида кичик бизнес ялпи 
ички маҳсулотнинг катта қисмини беради, янги иш ўринларининг ярмидан 
кўпини яратади, асосийси, йилига 350–400 млрд. долларлик маҳсулотини
экспорт қилади. Жаҳон саноатининг бошқа бир маркази – Германияда бу
соҳада меҳнатга яроқли аҳолининг 70%дан ортиғи банд. Шу билан бирга 
у ерда турли фаолиятнинг 90 дан ортиқ хилини қамраб олган 
ҳунармандчилик кичик корхоналарининг катта миқдори (500-600 минг) иш


олиб боради. Уларнинг қарийб чорак қисми – мамлакат ташқи савдоси 
барча ҳажмининг 17%ини таъминловчи экспортчилардир[8].
Иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида ҳам кичик бизнес ва ху-
сусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бу – тузилмалар-
нинг моддий - техника асосини барпо етиш, уларга кўмаклашиш, ташқи 
иқтисодий фаолиятини юксалтириш, ижтимоий-руҳий жиҳатдан қўллаб-
қувватлаш, суғурта тизими, зарурий ахборотлар билан таъминлаш, ташқи 
иқтисодий фаолиятини юксалтириш каби омиллар орқали амалга оширилиб 
келинмоқда. Эътиборга олиш керакки, хориж мамлакатларида кичик бизнес 
ва хусусий тадбикорликни асосан микромолиявий муассасалар фаол қўллаб 
қувватлайдилар. Бугунги кунда мазкур муассасаларда қарийиб 16 млн. киши 
фаолият кўрсатади [9].
Ривожланган индустриал мамлакатлар тажрибасига кўра айнан 
иқтисодиѐтдаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг тараққиѐти 
давлат томонидан олиб борилаѐтган қўллаб қувватлаш сиѐсатига бевосита 
боғлиқдир. Тадқиқотларнинг кўрсатишича давлат томонидан соҳани 
ривожлантиришнинг асосий йўналишлари қуйидагилар ўз аксини топади: 

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш билан боғлий 
бўлган жараѐнлар; 

хусусий капитал самарадорлигини ошириш мақсадида бюджет 
маблағлари асосида солиқ имтиѐларини бериш орқали имкониятлар бериш; 

бўш турган майдонларни сотиб олиш ѐки ижарага олиш ҳамда 
ресурслардан самарали фойдаланиш эркинлигини таъминлаш

ички ва ташқи бозорлар учун керак бўладиган, талаб бор бўлган 
зарурий маҳсулот ва хизматларга бўлган эҳтиѐж ҳақидаги ахборотлар билан 
таъминлаш. Мазкур ахборотлар бевосита янги йўналишда тадбиркорликни 
олиб боришни режалаштирганлар учун қандай маҳсулот ва хизматлар 
бозорга зарур деган саволга жавоб топиш имконини беради[10]
Албатта юқорида келтирилган яъни мамлакатимиз кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятида еришилган ижобий натижа-


лар билан бир қаторда, хусусийлаштирилган корхоналарда ишлаб чиқариш 
воситаларининг маънавий ва жисмоний ескирганлиги, жалб қилинаѐтган 
инвестициялар асосан савдо, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш соҳала-
рига йўналтириш даражасининг юқорилиги, ишлаб чиқариш фаолияти билан 
шуғулланаѐтган тадбиркорлик субъектларида маркетинг тадқиқотларининг 
самарали йўлга қўйилмаганлиги каби камчиликлар ҳам мавжуд.
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, тадбиркорларни ишлаб чиқариш бино 
ва бошқа воситалар билан таъминлашда бўш турган бинолар, иншоотлар
омбор ва савдо жойларини вақтинча фойдаланишга топширишнинг самарали 
механизмининг ишлаб чиқилиши ҳамда савдо-саноат палатаси томонидан 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инвестиция 
лойиҳаларини амалга оширишини барча босқичларида: яъни унинг ишлаб 
чиқилиши, банкларда экспертизадан ўтказилиши, олинган кредитларнинг 
сарфланиши ва уларнинг қайтарилиши) ѐрдам бериши, кузатиши ва ҳимоя 
қилиши мақсадга мувофиқдир.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish