Толибов А. - Тошкент молия институти,
Магистратура бўлими “Иқтисодиёт”
мутахассислиги магистри
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Аннотация: Мақолада миллий иқтисодиѐтнинг локоматив тармоқларидан санал-
ган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланиш тенденцияларининг амалий
тахлили ўрганилган ҳамда соҳани ривожлантиришнинг хорижий тажрибаси келти-
рилган. Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни амалда ривожлантириш
омиллари бўйича тавсиялар берилган.
Калит сўзлар: модернизация, бизнесни қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик,
корхона ва микрофирмалар, молиявий ресурслар, молиявий муассасалар, инвойс асосида
экспорт шартномаси.
Аннотация: В статье рассматриваются тенденции развития малого бизнеса и
частного предпринимательства, которая является лакомативом данной отрасли
национальной экономике. Также даются рекомендации по факторам развития малого
бизнеса и частного предпринимательства.
Ключевые слова: модернизация, поддержка бизнеса, частное предпринимательст-
во, предприятия и микрофирмы, финансовые ресурсы, финансовые институты, инвойсы
по экспортным договорам.
Abstract: The article discusses the trends in the development of small business and private
entrepreneurship, which is a great opportunity in this sector of the national economy. It also
provides recommendations on the factors of development of small business and private
entrepreneurship.
Keywords: modernization, business support, private entrepreneurship, enterprises and
microfirms, financial resources, financial institutions, invoices under export contracts.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш
шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик миллий иқтисодиѐтни
яратиш, жамиятнинг ижтимоий барқарорлигини асоси ҳисобланувчи ўрта
мулкдорлар синфини шакллантириш, рақобат муҳитини вужудга келтириш
ва барқарор иқтисодий ўсишга эришишда муҳим омил бўлиб ҳисобланади.
Республикамизда иқтисодий ўсишни таъминлаш, янги иш ўринларини
ташкил этиш, бандлик муаммосини ҳал этиш, аҳолининг даромадлари ва
фаровонлигини оширишда тобора муҳим ўрин тутаѐтган кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларни рағбатлантириш ва
қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Иқтисодий тараққиѐтга эришишнинг янги сифат босқичига ўтиш
юзасидан иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизациялаш
бўйича белгиланган устувор йўналишларни амалга оширилиб бориши
натижасида мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиѐев таъбири билан
айтганда «Биз 2018 йилга “Фаол тадбиркорлик, инновациялар ғоялар ва
технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб ном бериб, Давлат дастури
доирасида 21 триллион ва 1 миллиард долларга тенг 76 мингта лойиҳани
амалга оширганимиз ўтган йили яхши ният билан бошлаган ишларимизнинг
натижасини кўрсатиб турибди».[1]
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда иқтисодиѐтимизнинг етакчи локома-
тиви деб эътироф этилаѐтган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг
роли ва ўрни тобора мустаҳкамланиб бораѐтганининг ўзи иқтисодиѐтимиз-
нинг таркибида бўлаѐтган ижобий ўзгаришлардан далолат беради.
2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
Ҳаракатлар стратегиясида асосий эътибор кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликнинг барқарор ривожланиши учун ишбилармонлик муҳитини
янада яхшилашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга
қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябр-
даги «Валюта сиѐсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-
тадбирлар тўғрисида» фармонини алоҳида қайд этиш лозим. Ушбу фармон
доирасида фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари экспорт
фаолиятини рағбатлантириш мақсадида, уларга ўзларининг валюта маблағла-
рини эркин тасарруф этишдан тортиб то банк ҳисобрақамидан нақд хорижий
валютани ечиб олишгача бўлган ҳуқуқлар тақдим этилди. 2017 йилда банк
тизимини ислоҳ этилиши тадбиркорлик субъектлари учун кўплаб имконият-
лар ва имтиѐзлар тақдим этди. Шу билан бирга 2017 йил давомида «Қишлоқ
қурилиш банк» АТБ инвестициялар умумий ҳажмидан 955 млрд.сўмни кичик
бизнес секторига йўналтирди, бу эса ўтган йилга нисбатан 190,8 млрд.сўм
кўпдир, шу жумладан микрокредитлаш учун 334 млрд.сўм ажратилди.
Қишлоқ жойларида янги кичик қайта ишлаш корхоналарини очиш, уларни
юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш учун 211 млрд.сўм, тадбиркор
аѐлларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун 147,5 млрд. сўм ажратилди. Банк
шунингдек иқтисодиѐтнинг турли соҳаларидаги кичик корхоналарни
модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича инвестиция
лойиҳаларини амалга ошириш учун 1131 млрд.сўм ажратди[2].
Албатта мазкур соҳада қўлга киритилган ютуқлар билан бир қаторда,
бугун унга тўсиқ бўлаѐтган ва унинг ривожланишига халақит бераѐтган
муаммоларни яна бир бор батафсил, чуқур таҳлил қилиш ҳамда қилинган
таҳлиллар асосида аниқ, стратегик қарорлар қабул қилиш заруриятини
туғдирмоқда. Ўзбекистонда бу соҳада ҳали ишга солинмаган жуда катта
салоҳият ва имкониятлар мавжуд эканини, дунѐдаги тараққий топган
давлатларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ялпи ички маҳсулот
ҳажмида етакчи ва ҳал қилувчи ўринни эгаллаѐтганини инобатга оладиган
бўлсак, бу йўналишда қиладиган ишларимиз нақадар кўплиги аѐн бўлади.
Шундай экан, иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида иқтисодиѐти-
мизнинг локал тармоқларидан саналган кичик бизнес ва хусусий тадбиркор-
лик субъектлари фаолиятини ривожлантириш тенденцияларини чуқур тахлил
қилиш ҳамда мазкур соҳани янада давлат томонидан қўллаб қувватлаш
борасидаги чора-тадбирлар мажмуасини тубдан такомиллаштириш фикри-
мизча, бугунги кундаги энг долзарб масалалардан биридир.
Давлат томонидан мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркор-
ликнинг амалда қўллаб қувватланиши оқибатида бугунги кунга келиб мазкур
соҳанинг жадал суръатларда ривожланишига олиб келди. 1-расм маълумотла-
ридан кўриниб турибдики, 2000 йилда ЯИМга нисбатан 31 фоизни ташкил
этган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши, 2017 йилга келиб
бу соҳанинг улуши 53,3 фоизга этганлиги фикримиз исботидир[3].
Ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни
ҳар
томонлама
қўллаб-қувватлаш
ва
келгусида
рағбатлантириш борасида кўрилаѐтган чора-тадбирлар натижасида, жорий
йилнинг январ–декабрида 38,2 мингдан ортиқ кичик бизнес (деҳқон ва
фермер хўжаликларисиз) субъектлари ташкил этилди ѐки 2016 йилнинг шу
даврига нисбатан 122,0 фоизга кўпайди. Мазкур кичик бизнес
субъектларининг энг кўп қисми саноат тармоғида (27%), савдо соҳасида
(21%), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (13%) ва қурилишда тармоғида
(10%) ташкил этилган.
Шунингдек, охирги 17 йил давомида республика бўйича жами корхона-
лар сонидаги кичик корхона ва микрофирмалар салмоғи ҳам 2000 йилда 13,1
фоиздан 2017 йилда 35,3 фоизни ташкил этиб, қарийиб 2,7 фоиз ўсиш
тенденциясига эга бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |